ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Молия вазирлигининг 64-сон, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 12-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-34-сон "Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 27.05.2019 й. Қарори (АВ томонидан 30.05.2019 й. 2924-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2019 й.

N 2924-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2019 й.

N 64


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2019 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.05.2019 й.

N 2019-34


ҚАРОРИ



Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида

иштирок  этувчи  ташкилотлар  томонидан

имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 31 июлдаги 116, 141, 2017-38-сон қарори (рўйхат рақами 2924, 2017 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 942-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Иқтисодиёт ва саноат вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев





Қарорга

ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида

иштирок  этувчи  ташкилотлар  томонидан

имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг учинчи хатбошисидан "ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Иловадан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 422-модда








































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск