ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирлигининг 2-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 21-2019-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 66-сон "Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 27.05.2019 й. Қарори (АВ томонидан 30.05.2019 й. 2168-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2019 й.

N 2168-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2019 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2019 й.

N 21-2019-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2019 й.

N 66


ҚАРОРИ



Давлат нотариал идоралари ва нотариал

архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва

қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон қарори (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

Р. Давлетов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Молия вазири

Д. Кучкаров





Қарорга

ИЛОВА



Давлат нотариал идоралари ва нотариал

архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 10-банднинг "б" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини яхшилашга йўналтирилган (семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш) чора-тадбирларга;".


2. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар нотариал идораларда ёки идоравий нотариал архивларда уч ойдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган тақдирда ўрнатилади.".


3. 23-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимга бир йилда ҳақиқатда тўланадиган моддий ёрдамнинг чекланган миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаслиги лозим (ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 420-модда







































Время: 0.1829
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск