ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2019 й. 444-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2019 й.

N 444




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛЛАР ДИРЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбек миллий санъатини ривожлантириш, тарғиб қилиш ва уни янада оммалаштириш, хорижий халқаро мусиқа фестиваллари ташкилотлари билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, иқтидорли ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, ўзбек санъатининг барча йўналишларида халқаро ва республика миқёсидаги фестивалларни, кўрик-танловларни ва барча давлат тадбирларини ўтказишнинг ягона бошқарув тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали Бош дирекцияси негизида давлат муассасаси шаклидаги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекциясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 18 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекциясининг устави 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекциясининг штатлар жадвали ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўзбек санъатининг барча йўналишларида халқаро ва республика миқёсидаги фестиваллар, кўрик-танловлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманларни ва бошқа барча давлат тадбирларини ўтказиш;

халқаро мусиқа фестиваллари ташкилотлари билан ўзаро ижодий ҳамкорлик қилиш;

ўзбек миллий санъатини Ўзбекистонда ва хорижда кенг тарғиб қилиш ҳамда унинг энг ноёб намуналарини сақлаб қолиш, уларни келажак ёш авлодга етказиш ҳамда уни янада оммалаштириш ишларини олиб бориш;

ўзбек миллий санъатини, халқаро ва республика миқёсидаги фестиваллар, кўрик-танловларнинг оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Дирекция Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали Бош дирекциясининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Дирекция ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон Фармонига мувофиқ бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди татбиқ этилади;

Дирекцияни сақлашга доир харажатлар, унинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади, сақлаш харажатлари учун ушбу манбалар маблағларининг етишмаган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан Маданият вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобига қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божидан тушган маблағдан ажратмалар ҳисобидан 2019-2020 йилларда Дирекциянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ зарур замонавий жиҳозлар билан таъминлашга маблағ ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш учун битта енгил автомобиль, битта 50 ўриндиқли замонавий автобус ва битта юк автомобили харид қилиш учун маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.


7. Дирекция Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Тошбулоқ кўчаси, 8а, 8б-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 майдаги

444-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

ҳузуридаги Халқаро фестиваллар

дирекцияси аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

      

Директор

Директор ўринбосари -

Бадиий раҳбар

Халқаро алоқаларни

ривожлантириш бўлими

2

Молия-режа ва

бухгалтерия бўлими

3

Фестивалларнинг техник

таъминот бўлими

3

Ахборот-коммуникация

технологиялари ва оммавий ахборот

воситалари билан алоқалар бўлими

2

Кадрлар бўйича катта

инспектор

Ижодий лойиҳаларни

мувофиқлаштириш

бўлими

3

Юрисконсульт

Хўжалик бўлими

2

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 18 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 майдаги

444-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекциясининг

штатлар жадвали ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

     

Т/р

Лавозим номи

Штат бирликлари

сони

Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари

Маъмурий бошқарув ходимлари

1.

Директор

1

15

2.

Директор ўринбосари - Бадиий раҳбар

1

14

3.

Бош ҳисобчи

1

13

4.

Бўлим бошлиғи

3

13

5.

Бош инженер

1

13

Мутахассислар

6.

Овоз режиссёри

1

12

7.

Бош мутахассис

2

11

8.

Етакчи мутахассис

2

10

9.

Дастурчи

1

9

10.

Кадрлар бўйича катта инспектор

1

4

11.

Юрисконсульт*

1


Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

12.

Хўжалик ишлари мудири

1

7

13.

Либосчи (костюмер)

1

6

14.

Саҳнани ёритиш бўйича техник

1

4

15.

Электр устаси (электромонтер)


**

3

16.

Чилангар-техник (слесарь-сантехник)

**

3

17.

Техник

**

3

18.

Котиба


**

3

19.

Қоровул


**

1

20.

Ҳайдовчи

**

1

21.

Ҳовли супурувчи

**

1

22.

Бино хизматчиси (уборщик помещений)


**

1

     

*) Юрисконсульт лавозимининг тариф разряди Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланади.


**) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 май















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск