ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2019 й. 443-сон "Сармишсой", "Шаҳрисабз", "Термиз" ва "Қўқон" давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2019 й.

N 443




"САРМИШСОЙ", "ШАҲРИСАБЗ", "ТЕРМИЗ"

ВА "ҚЎҚОН" ДАВЛАТ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, уларнинг атрофидаги тарихий муҳит билан бирга асраш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида тегишлича "Сармишсой", "Шаҳрисабз", "Термиз" ва "Қўқон" давлат музей-қўриқхоналари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Сармишсой" давлат музей-қўриқхонаси - Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи филиали сифатида;

"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси - Қашқадарё вилояти Амир Темур номидаги Шаҳрисабз шаҳар Моддий маданият тарихи музейи негизида;

"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси - Сурхондарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи негизида;

"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси - Фарғона вилоятидаги Қўқон маданияти тарихи давлат музейи негизида ташкил этилилади.

4 . Белгилаб қўйилсинки:

"Сармишсой", "Шаҳрисабз", "Термиз" ва "Қўқон" давлат музей-қўриқхоналари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тизимидаги давлат муассасалари ҳисобланади;

"Шаҳрисабз", "Термиз", "Қўқон" давлат музей-қўриқхоналари тегишли равишда Қашқадарё вилояти Амир Темур номидаги Шаҳрисабз шаҳар Моддий маданият тарихи музейи, Сурхондарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, Қўқон маданияти тарихи давлат музейининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, "Шаҳрисабз", "Термиз" ва "Қўқон" давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда "Сармишсой", "Шаҳрисабз", "Термиз" ва "Қўқон" давлат музей-қўриқхоналарини юқори малакали, ташаббускор, музейлар ҳамда маданий мерос масалалари бўйича зарур билим ва амалий тажрибага эга кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 майдаги

443-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда

давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва

моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс

чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"

2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2017-2027 йилларда қайта ташкил этиладиган давлат музейлари рўйхатида (2а-илова):


а) 12-позициянинг "Қайта ташкил этиладиган музейнинг номи" устунидаги "Сурхондарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи" сўзлари "Термиз" давлат музей-қўриқхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17-позициянинг "Қайта ташкил этиладиган музейнинг номи" устунидаги "Қўқон маданияти тарихи давлат музейи" сўзлари "Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 18 ва 19-позициянинг "Қайта ташкил этиладиган музейнинг номи" устунидаги "Қўқон маданияти тарихи давлат музейининг" сўзлари "Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. 2018 йилдан фаолияти тугатиладиган давлат музейлари рўйхатида (2б-илова):


а) Фарғона вилояти бўлимининг 33-позицияси "Тугатилаётган музейларнинг музей ашёлари, коллекциялари, моддий-техника базаси бериладиган музейлар" устунидаги "Қўқон маданияти тарихи давлат музейи" сўзлари "Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2018-2027 йилларда давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастурида (3-илова):


а) "Реконструкция" бўлими 6-позициясининг "Музейлар номи" устунидаги "Сурхондарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи" сўзлари "Термиз" давлат музей-қўриқхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Мукаммал таъмирлаш" бўлими 26-позициясининг "Музейлар номи" устунидаги "Амир Темур номидаги Шаҳрисабз шаҳар Моддий маданият тарихи музейи" сўзлари "Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) "Мукаммал таъмирлаш" бўлими 44-позициясининг "Музейлар номи" устунидаги "Қўқон тарихи ва маданияти музейи" сўзлари "Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) "Мукаммал таъмирлаш" бўлими 45-позициясининг "Музейлар номи" устунидаги "Қўқон тарихи ва маданияти музейининг Қўқон адабиёти музейи филиали" сўзлари "Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёти музейи филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) "Мукаммал таъмирлаш" бўлими 46-49-позицияларнинг "Музейлар номи" устунидаги "Қўқон тарихи ва маданияти музейининг" сўзлари "Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхати (4-илова) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари,

уларнинг филиал ва бўлимлари

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Музей номи

Жойлашган ҳудуд

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан

молиялаштириладиган музейлар

1.

Ўзбекистон давлат санъат музейи

Тошкент шаҳри

2.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

Тошкент шаҳри

3.

Темурийлар тарихи давлат музейи

Тошкент шаҳри

4.

Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи

Тошкент шаҳри

5.

Олимпия шон-шуҳрат музейи

Тошкент шаҳри

6.

Давлат геология музейи

Тошкент шаҳри

7.

Қуролли кучлар тарихи давлат музейи

Тошкент шаҳри

8.

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи

Тошкент шаҳри

9.

Соғлиқни сақлаш музейи

Тошкент шаҳри

10.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи

Тошкент шаҳри

11.

Халқаро маданият карвон саройи

Тошкент шаҳри

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан

молиялаштириладиган музейлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:

Нукус шаҳри


Муйноқ Экология музейи

Муйноқ тумани


Элликқалъа тумани археология ва тарих музейи

Элликқалъа тумани

2.

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи

Нукус шаҳри

3.

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:

Андижон шаҳри

Адабиёт ва санъат бўлими

Андижон шаҳри

Бобур ёдгорлиги бўлими

Андижон шаҳри

Пахтаобод туман тарихи музейи

Пахтаобод тумани

Тасвирий санъат бўлими

Андижон шаҳри

Чўлпон ёдгорлиги бўлими

Андижон шаҳри

4.

"Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:

Бухоро шаҳри

Абу Али ибн Сино мемориал музейи

Пешкў туман

"Арк" вилоят ўлкашунослик музейи

Бухоро шаҳри

Бой савдогар хонадони уй-музейи

Бухоро шаҳри

Бухоро адабиёти тарихи музейи

Бухоро шаҳри

Бухоро кулолчилик ва варахша тарихи кўргазмаси

Бухоро шаҳри

Бухоро сув таъминоти музейи

Бухоро шаҳри

Бухоро тарихи музейи*

Бухоро шаҳри

Бухоро тасвирий санъат музейи

Бухоро шаҳри

Бухорода ҳуқуқ ва қонунчилик тарихи музейи

Бухоро шаҳри

Гиламбофлик музейи

Бухоро шаҳри

Ёғоч ўймакорлиги кўргазмаси

Бухоро шаҳри

Имом ал-Бухорий хотира музейи

Бухоро шаҳри

Кадимий Пойкент шаҳарчаси тарихи музейи

Қорақўл тумани

Мохи-Хосса амалий безак санъати музейи

Бухоро шаҳри

Мутал Бурхонов уй музейи

Бухоро шаҳри

Нақшбандия тариқати музейи

Когон тумани

Ромитан туман тарихи музейи

Ромитан туман

Темирчилик ҳунари тарихи музейи

Бухоро шаҳри

Хаттотлик тарихи музейи

Бухоро шаҳри

5.

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:

Ш.Рашидов тумани

Зомин тумани тарихи музейи

Зомин тумани

Хамид Олимжон ва Зулфия музейи

Жиззах шаҳри

Шароф Рашидов ёдгорлик музейи

Жиззах шаҳри

6.

Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

Қарши шаҳри

7.

"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиали:

Шаҳрисабз тумани

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги "Мақом музейи"

Шаҳрисабз шаҳри

8.

Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:

Кармана тумани

Кармана туман Қосим Шайх мажмуа музейи


Кармана тумани

Қизилтепа туман тарихи музейи


Қизилтепа тумани

Нурота туман табиий-меъморий мажмуа музейи

Нурота тумани

"Сармишсой" давлат музей-қўриқхонаси

Навбаҳор тумани

9.

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:

Наманган шаҳри

Косонсой тумани тарихи музейи

Косонсой тумани

"Муғтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш мажмуаси

Косонсой тумани

10.

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:

Самарқанд шаҳри

Иштихон туман тарихи музейи

Иштихон шаҳри

Каттақўрғон шаҳар тарихи музейи

Каттақўрғон шаҳри

Мирзо Улуғбек музейи-мажмуаси

Самарқанд шаҳри

Пахтачи туман тарихи музейи

Пахтачи тумани

Садриддин Айний ёдгорлик уй-музейи

Самарқанд шаҳри

Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейи

Самарқанд шаҳри

Самарқанд шаҳар тарихи "Афросиёб" музейи

Самарқанд шаҳри

Ўзбекистон Маданияти тарихи давлат музейи

Самарқанд шаҳри

Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи*

Қўшработ тумани

11.

"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси

Термиз шаҳри

12.

Термиз археология музейи

Термиз шаҳри

13.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

Гулистон шаҳри

14.

Тошкент вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи*

Нурафшон шаҳри

15.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар тарихи музейи

Ангрен шаҳри

16.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тарихи музейи

Чирчиқ шаҳри

17.

Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов мемориал уй-музейи

Янгийўл шаҳри

18.

Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:

Фарғона шаҳри

Марғилон шаҳар тарих музейи

Марғилон шаҳри

Увайсий уй-музейи

Марғилон шаҳри

Эркин Воҳидов уй-музейи*

Олтиариқ тумани

19.

"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:

Қўқон шаҳри

Амалий санъат музейи

Қўқон шаҳри

Буюк алломалар музейи

Қўқон шаҳри

Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейи

Қўқон шаҳри

Муқимий хужра музейи

Қўқон шаҳри

Хамза уй-музейи

Қўқон шаҳри

20.

"Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:

Хива шаҳри

Амалий санъат бўлими

Хива шаҳри

Илмий-маърифий бўлим

Хива шаҳри

Қадимги Хоразм маданияти бўлими

Хива шаҳри

Қадимги Хоразм тарихи бўлими

Хива шаҳри

Табиат бўлими

Хива шаҳри

Мадраса тарихи бўлими

Хива шаҳри

Тасвирий санъат тарихи бўлими

Хива шаҳри

Халқ таълими тарихи бўлими

Хива шаҳри

Хива хонлиги тарихи бўлими

Хива шаҳри

Хоразм мусиқа тарихи бўлими

Хива шаҳри

"Ўзбекистон-озод ва обод Ватан!" мустақиллик экспозицияси

Хива шаҳри

Ҳунармандчилик тарихи бўлими

Хива шаҳри

21.

Ўзбекистон замонавий санъати музейи ва унинг қуйидаги филиаллари:

Урганч шаҳри

"Хоразм тарихи ва маданияти" музейи*

Урганч шаҳри

Комилжон Отаниёзов уй-музейи

Урганч шаҳри

Урганч шаҳар тарихи музейи

Урганч шаҳри

22.

Ўзбекистон давлат табиат музейи

Тошкент шаҳри

23.

Маданият ва санъат кўргазмаси

Тошкент шаҳри

24.

Абдулла Қаҳҳор уй-музейи

Тошкент шаҳри

25.

Ғафур Ғулом уй-музейи

Тошкент шаҳри

26.

Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи

Тошкент шаҳри

27.

Мухтор Ашрафий уй-музейи

Тошкент шаҳри

28.

Ойбек уй-музейи

Тошкент шаҳри

29.

Сергей Бородин уй-музейи

Тошкент шаҳри

30.

Сергей Есенин музейи

Тошкент шаҳри

31.

Тамарахоним уй-музейи

Тошкент шаҳри

32.

Ўзбекистон кино санъати тарихи музейи

Тошкент шаҳри

33.

Ўрол Тансиқбоев уй-музейи

Тошкент шаҳри

34.

Юнус Ражабий уй-музейи

Тошкент шаҳри

*) Ташкил қилингандан сўнг бюджетдан маблағ ажратилади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 май














































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск