ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2019 й. 450-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.05.2019 й.
N 450
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРЛИГИ
ҲУЗУРИДАГИ УРБАНИЗАЦИЯ АГЕНТЛИГИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Агентлик Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 45а-уй манзилидаги бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 1 июнь