ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 31.05.2019 й. 3163-сон билан рўйхатга олинган бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 10.05.2019 й. 19-2019-Б-сон буйруғига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 31 майда 3163-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил 10 майдаги

19-2019-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш

давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия

ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон "2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсизлар деб эътироф этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон "2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида"ги қарорига мувофиқ субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

иш берувчиларга - аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (бундан буён матнда АБКМ деб юритилади) йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида тўловни амалга ошириш;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга - якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаш;

ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш.

2-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сон "Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

а) АБКМ, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;

суғориш воситалари харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

б) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача. Бунда:

қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;

қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади.

2-2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сон "Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.

2-3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ "Қоракўлчилик" уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.

2-4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилади.

2-5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

ҳунармандларнинг "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

2-6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар АБКМда рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун - 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.

2-7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон "Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон "2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида"ги қарорига мувофиқ грантлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

касб-ҳунар таълими муассасаларига - банд бўлмаган шахсларни, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштириш.


4. Субсидия ва грант Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Республика бўйича ҳудудлар кесимида алоҳида смета ҳужжатларига мувофиқ ажратилади.


5. Субсидия АБКМ томонидан, шунингдек грантлар Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бош бошқарма деб юритилади) томонидан смета ҳужжатларида белгиланган маблағлар доирасида берилади.



2-БОБ. ИШ БЕРУВЧИЛАРГА АБКМ ЙЎЛЛАНМАСИ

БЎЙИЧА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ХОДИМЛАРНИ

КАСБГА ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА САРФЛАНАДИГАН

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ

АЖРАТИШ


6. АБКМ йўлланмаси асосида ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида субсидия олиш учун иш берувчи тегишли ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади. Бунда, мурожаатда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалаштирилган ходимнинг Ф.И.О., касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жойи ва муддати, иш берувчи ташкилотнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақами кўрсатилиши, шунингдек мурожаатга ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши шарт.


7. АБКМнинг масъул ходими иш берувчи томонидан субсидия ажратишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Масъул ходим ҳужжатларни ўрганиб чиқишда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалаштирилган ходим АБКМ йўлланмаси асосида ишга қабул қилинганлиги ва узлуксиз ушбу ташкилотда ишлаётганлиги, шунингдек мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилганлиги ҳамда ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси тақдим қилинганлигига эътибор қаратиши лозим.


8. АБКМнинг масъул ходими томонидан иш берувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилган ва АБКМ томонидан ходим учун берилган йўлланма ҳақиқий деб топилганда, у ўрганиш натижаси бўйича иш берувчининг мурожаатида кўрсатилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириши учун субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарига ёзма шаклда таклиф киритади.

Бунда, АБКМ раҳбари масъул ходимга иш берувчининг мурожаатида кўрсатилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириши учун субсидия ажратиш тўғрисида розилик билдиради ва субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади. Буйруқда субсидия суммаси ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши зарур.


9. АБКМнинг масъул ходими томонидан иш берувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки унда барча зарур маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд АБКМ томонидан ходим учун берилган йўлланма ҳақиқий эмас деб топилганда, ўрганиш натижаси бўйича иш берувчининг мурожаатида кўрсатилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириши учун субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида иш берувчи ташкилотга рад этишнинг сабаблари асослантирилган ҳолда кўрсатилган хат юборилади.


10. АБКМнинг масъул ходими иш берувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни ўрганиш натижаси бўйича билдирилган таклиф ёки рад этиш асослантирилганлиги учун масъул ҳисобланади.


11. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан иш берувчи ташкилотга унинг мурожаатида кўрсатилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида субсидия ажратилади ва АБКМ томонидан иш берувчига тўлаб берилади.

12. Иш берувчи касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалаштирилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш якунланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ушбу ходимнинг касбга тайёрлашдан ёки қайта тайёрлашдан ўтганлиги, шунингдек унинг малакаси оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини тегишли АБКМга тақдим этиши шарт.


13. Иш берувчи томонидан ходимнинг касбга тайёрлашдан ёки қайта тайёрлашдан ўтганлиги, шунингдек унинг малакаси оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини 5 иш куни ичида тегишли АБКМга тақдим этилмаган ҳолларда АБКМ томонидан ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфланган харажатларни қоплаш учун ажратилган ва иш берувчи ташкилотга тўлаб берилган субсидияни қайтариш чоралари кўрилади.



3-БОБ. АБКМДА РЎЙХАТДАН ЎТГАН,

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАШНИ ХОҲЛОВЧИ

ИШ ҚИДИРАЁТГАН ШАХСЛАРГА ВА ИШСИЗ ШАХСЛАРГА ЯККА

ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР СИФАТИДА РЎЙХАТДАН ЎТИШ, КИЧИК

КОРХОНАЛАР ВА МИКРОФИРМАЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ, ШУ ЖУМЛАДАН ШТАМПЛАР ВА МУҲРЛАР ОЛИШ,

ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ОЛИШ, ТАДБИРКОРЛИККА

ЎҚИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ТЎЛАШ ВА КРЕДИТНИ ОЛИШ

ЧОҒИДА СУҒУРТА ПОЛИСИ ҲАҚИНИ ТЎЛАШ УЧУН

СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

14. АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахслар тегишли ҳудуддаги АБКМга тадбиркорлик қилишни режалаштирганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.


15. АБКМнинг масъул ходими АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахснинг мурожаатини кўриб чиқади ва унга қуйидаги харажатларни жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлаб берилишини таклиф қилади:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;

кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш;

микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш;

тадбиркорликка ўқитиш;

кредит олишда суғурта полиси тўлови;

тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови харажатларини қоплаш;

"Қоракўлчилик" уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш;

"Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш;

тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш;

ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун;

уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш.

16. АБКМнинг масъул ходими томонидан тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсга мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаб беришнинг таклиф этилганлиги ва тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахснинг улар орасидан ўзига кераклисини танлаганлиги мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга субсидиялар таклиф этиш бўйича сўровнома билан расмийлаштирилади.

17. Сўровномада кўрсатилиши лозим бўлган барча маълумотлар тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс томонидан кўрсатилади, шунингдек унга таклиф этилаётган харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаб бериш кўрсатилган катакчалар орасидан ўзига кераклисига белги қўяди ва сўровномани имзолайди.

18. АБКМнинг масъул ходими тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс томонидан тўлдирилган сўровномани қабул қилиб олади ва уни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ушбу шахсга зарур бўлган харажатларни тўлаб бериш бўйича субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.

Буйруқда субсидия ҳисобидан қопланадиган харажатлар турлари, ажратиладиган субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим.


19. АБКМ раҳбари буйруғининг нусхаси унинг номига расмийлаштирилган тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсга унинг ихтиёрига асосан АБКМнинг масъул ходими томонидан тақдим этилиши шарт.


20. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ёки кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ёхуд микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш учун 1 ой ичида Давлат хизматлари марказига ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиши;

тадбиркорликка ўқиш учун 2 ой ичида тадбиркорлик бўйича ўқитиш билан шуғулланадиган тегишли муассасага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиши;

кредит олишда суғурта полиси тўловини унга ажратилган субсидия ҳисобидан амалга ошириш учун тегишли суғурта шартномасини 2 ой ичида АБКМга тақдим этиши;

тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови тўлаб берилиши учун ижара шартномаси тузилган кундан бошлаб 10 кун ичида тегишли ҳудуддаги АБКМга мурожаат қилиши;

"Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлишни хоҳловчи шахс "Ҳунарманд" уюшмасига 1 ой ичида шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиши керак.

21. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ёки кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ёхуд микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилгандан кейин Давлат хизматлари маркази томонидан тегишли харажатларни тўлаб бериш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тегишли ҳудуддаги АБКМга электрон сўровнома юборади.

22. АБКМнинг масъул ходими Давлат хизматлари маркази томонидан юборилган сўровномадаги маълумотларни АБКМ раҳбарининг ушбу шахсга зарур бўлган харажатларни тўлаб бериш бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғи асосида ўрганиб чиқади ва сўровномада кўрсатилган маълумотлар тўғри деб топилганда сўровнома қабул қилинган вақтдан бошлаб 30 дақиқа ичида жамғарма маблағлари ҳисобидан зарур пул маблағларини электрон шаклда тегишли Давлат хизматлари марказининг ҳисобварағига ўтказади.


23. Давлат хизматлари маркази зарур пул маблағлари АБКМ томонидан Давлат хизматлари марказининг ҳисобварағига тўланганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин тегишли тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс учун белгиланган хизматни кўрсатиш чораларини кўради.


24. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс тадбиркорликка ўқиши учун келишув асосида шахснинг ўзи ёки тегишли АБКМ ушбу тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсни тадбиркорликка ўқитиш учун тадбиркорлик бўйича ўқитиш билан шуғулланувчи муассасага мурожаат қилади.


25. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсни тадбиркорликка ўқитиш тегишли АБКМ ва тадбиркорлик бўйича ўқитиш билан шуғулланувчи муассаса ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Бунда тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсни тадбиркорликка ўқитиш учун харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов амалга оширади.

26. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс кредит олишда суғурта полиси тўловини унга ажратилган субсидия ҳисобидан амалга ошириш учун тегишли суғурта шартномасини АБКМга тақдим этгандан кейин АБКМ ушбу суғурта шартномаси асосида кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида амалга оширади.


3-1-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЁТГАН ИШСИЗ

ФУҚАРОЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ СИФАТИДА ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТГАНДАН СЎНГ ДАСТЛАБКИ УЧ ОЙ МОБАЙНИДА

ОЛИНГАН БИНО ВА ИНШООТНИНГ ИЖАРА ТЎЛОВИ ҲАМДА

"ҲУНАРМАНД" УЮШМАСИГА АЪЗОЛИК БАДАЛИ УЧУН

УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

26-1. АБКМда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз шахс тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш юзасидан АБКМга ариза билан мурожаат қилади.

Аризага биометрик паспорт ёки идентификация ID-картасининг нусхаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси илова қилиши шарт.


26-2. АБКМнинг масъул ходими тадбиркорлик фаолиятини бошлаган шахснинг ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаб бериш учун субсидия ажратиш юзасидан тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, масъул ходим аризачига ижарага олаётган бино ва иншоот бўйича уч томонлама тузиладиган ижара шартномасини ҳар ой тўланадиган тўлов миқдори кўрсатилган ҳолда тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар беради.


26-3. Ижара шартномаси томонлар ўртасида имзоланганидан кейин, АБКМнинг масъул ходими ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг ижара шартномасида кўрсатилган ҳар ой тўланадиган тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда ижара тўловини тўлаб бериш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғини расмийлаштиради. Бунда, буйруқда ижара тўловчи томонидан ҳар ой учун алоҳида тўлаб берилиши керак бўлган тўлов миқдори кўрсатилиши керак.

АБКМ томонидан бино ва иншоотнинг ижараси учун уч ой давомида тўлаб бериладиган субсидия - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача этиб белгиланади ва уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун тўлаб берилади.


26-4. Тақдим этилган ҳужжатлар АБКМнинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилиши натижасида камчиликлар аниқланган тақдирда, унга субсидия бериш рад этилади.


26-5. "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлишни хоҳловчи шахс томонидан уни уюшмага аъзо қилиш бўйича "Ҳунарманд" уюшмаси бадиий кенгашининг қарори нусхаси, аъзолик бадали тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақами ҳамда аъзолик бадалининг миқдори АБКМга тақдим этилади ва АБКМ томонидан жамғарма маблағлари ҳисобидан зарур пул маблағлари электрон шаклда тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади.


26-6. "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлган шахс унга аъзолик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини АБКМга тақдим қилиши шарт.



4-БОБ. ИЖТИМОИЙ ЭҲТИЁЖМАНД

АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИГА  МАНСУБ ШАХСЛАРНИ

КВОТАЛАНГАН ЭНГ КАМ СОНДАН ОРТИҚ МИҚДОРДА

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛГАН ТАШКИЛОТЛАРГА

СУБСИДИЯ АЖРАТИШ


27. Мазкур Низом мақсадлари учун аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналарига;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;

"Меҳрибонлик" уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

пенсияолди ёшидаги шахслар;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;

одам савдосидан жабрланганлар.

28. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилот квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни ишга қабул қилганлиги ва субсидия тўлаб беришни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади.


29. Мурожаатда ушбу ташкилотга ишга қабул қилинган шахснинг Ф.И.О., ушбу шахс ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансублиги, ушбу шахс ташкилотда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинганлиги ҳамда ташкилотнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақами кўрсатилади, шунингдек ташкилотга квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахснинг ишга қабул қилинганлигини тўғрисидаги буйруқ илова қилинади.


30. АБКМнинг масъул ходими 3 иш куни ичида ташкилотнинг мурожаатида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ўрганиб чиқади.


31. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда тақдим этилган маълумотлар тўғри деб топилганда, мурожаат этувчи ташкилотга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади ва бу ҳақда субсидия тўлаб беришни сўраб мурожаат этган ташкилотга хабар берилади.

32. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда тақдим этилган маълумотлар нотўғри деб топилганда, мурожаат этувчи ташкилотга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлашни рад этиш ҳақидаги асослантирилган хат юборилади.

33. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилот квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахснинг ушбу ташкилотда ишлаётганлигини тасдиқлаш мақсадида ходимга иш ҳақи ҳисобланганлиги ва даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни 12 ой давомида ҳар ойда тегишли АБКМга тақдим этиб бориши керак.


34. АБКМ ҳар ой учун кейинги ойда тегишли ҳудуддаги Давлат солиқ хизмати органидан тегишли ташкилотда энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланганлиги тўғрисида маълумот олади.


35. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилгандан кейин АБКМнинг масъул ходими мурожаат этувчи ташкилотнинг мурожаатида кўрсатилган субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақамига ушбу ташкилот учун ажратилган субсидияни тўлаб бериши керак.

Бунда, давлат солиқ хизмати органидан тегишли ташкилотда энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда, ушбу маълумот берилган вақтдан бошлаб ташкилот учун ажратилган субсидияни тўлаб бериш тўхтатилади.



5-БОБ. ЕНГИЛ КОНСТРУКЦИЯЛИ ИССИҚХОНАЛАР

ЎРНАТИШ, УРУҒЛИКЛАР, КЎЧАТЛАР ВА СУҒОРИШ

ВОСИТАЛАРИ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН

СУБСИДИЯ АЖРАТИШ


36. Ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгаси енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва (ёки) уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга мурожаат қилади.

37. АБКМнинг масъул ходими ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгасининг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда мурожаатчининг томорқа ерида енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, шунингдек уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиниши учун томорқа ерининг майдони ва шароитини ўрганади ҳамда ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади.

Далолатномада ўрганиш давомида аниқланган барча маълумотлар кўрсатилиши керак.

Шу билан бирга, АБКМ масъул ходими томонидан мурожаат қилган шахснинг бандлик ҳолати ўрганилади.


38. Ўрганиш натижасига кўра мурожаат қилган шахс банд бўлмаган ҳолларда унга унинг томорқа ерига мос келадиган енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш ва (ёки) уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиниши бўйича АБКМнинг масъул ходими етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва томорқа ер эгаси ўртасида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.

Бунда, томорқа ер эгасининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда битта оила учун қуйидаги йўналишлардан бири учун уч томонлама шартнома тузади:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;

суғориш воситалари харид қилиш;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш.

39. Ўрганиш натижасига кўра мурожаат қилган шахс банд бўлганда ёки унинг томорқа ер майдони мавжуд бўлмаганда мурожаат қилган шахсга асослантирилган жавоб хати юборилади.


40. Етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва томорқа ер эгаси ўртасида уч томонлама шартнома тузилганда АБКМ томонидан ушбу уч томонлама шартнома асосида субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ва тегишли тўлов амалга оширилади.


5-1-БОБ. ИШСИЗ ФУҚАРОЛАР, КАМ ТАЪМИНЛАНГАН

ОИЛАЛАР АЪЗОЛАРИ, ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИДАН

ҚАЙТИБ КЕЛГАН ШАХСЛАРГА КООПЕРАТИВЛАР УСТАВ

ФОНДИГА (ЖАМҒАРМАСИГА) УЛУШ СИФАТИДА

КИРИТИШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

40-1. Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни бандлигини таъминлаш мақсадида кооператив ташкил этмоқчи бўлган муассис (бундан буён матнда муассис деб юритилади) кооператив устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун - ҳар бир аъзога (оилага) субсидия олиш учун ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади.

Муассис томонидан мурожаатга кооперативга ихтиёрий аъзо бўлувчиларнинг (оила аъзоси) Ф.И.О. кўрсатилган рўйхати ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик) етиштириш, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун муассис ва аъзо ўртасида тузилган пудрат шартномалари нусхалари илова қилиниши керак.


40-2. Мазкур Низомнинг 40-1-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ топширилгандан сўнг АБКМнинг масъул ходими муассиснинг мурожаатини 5 иш куни ичида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижалари бўйича кооперативга ихтиёрий аъзо бўлувчиларга субсидия ажратиш учун АБКМ раҳбарига таклиф киритади. Бунда, масъул ходим кооперативга аъзо бўлувчини ишсизлигига, кам таъминланган оила аъзосилигига, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс эканлигига эътибор қаратиши лозим.


40-3. АБКМ раҳбари кооперативга ихтиёрий аъзо бўлувчиларнинг кооператив устав фондидаги улушини шакллантириш учун 2 иш кунида субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради ва почта орқали муассисга юборади. Буйруқда субсидия олувчилар Ф.И.О., субсидия миқдори кўрсатилиши зарур.


40-4. АБКМнинг масъул ходими муассис тақдим этган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 40-1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ бўлмаганда ёхуд ўрганиш натижаси бўйича муассиснинг мурожаатида кўрсатилган шахс ишсиз, кам таъминланган оила аъзоси, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс бўлмаган ҳолларда 1 иш кунида субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида муассисга рад этишнинг сабаблари асослантирилган ҳолда ёзма равишда хат юборади.


40-5. АБКМнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғининг нусхасини олган муассис белгиланган тартибда кооператив ташкил этади.


40-6. Муассис белгиланган тартибда кооператив ташкил этганидан сўнг, АБКМга ёзма равишда давлат хизматлари марказида рўйхатга олинган кооперативнинг аъзолари улуши кўрсатилган устав, кооперативнинг асосий реквизитлари, аъзоларнинг мулкий пайи тўғрисидаги гувоҳнома нусхаларини тақдим этади.


40-7. АБКМ 2 иш куни муддатида кооператив устав фондига ҳар бир аъзонинг улуши сифатида киритиш учун кооперативнинг банкдаги ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда субсидия ажратади ҳамда кооператив раиси (муассис) ва ҳар бир аъзоси ёзма равишда хабардор қилинади.


40-8. Кооперативлар устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун субсидия битта оилага фақат бир маротаба ажратилади.



5-2-БОБ. "ЎЗБЕКИПАКСАНОАТ" УЮШМАСИ

ТАРКИБИДАГИ ҚЎЛДА ГИЛАМ ВА ИПАК МАТО

ТЎҚИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАРГА ИШ ЎРНИ

ЯРАТИШ ШАРТИ БИЛАН ГИЛАМ ВА ИПАК МАТО ТЎҚИШ

ДАСТГОҲИНИ ХАРИД ҚИЛИШГА САРФЛАНАДИГАН

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

40-9. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчи юридик шахслар (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратишни сўраб АБКМга ариза билан мурожаат қилади.

Юридик шахс томонидан аризага "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотнома, мавжуд ва ташкил этиладиган иш ўринлари сони, ишга қабул қилиш режалаштирилган ишсизларнинг Ф.И.О. кўрсатилган рўйхат ҳамда харид қилинадиган дастгоҳларнинг умумий сони ва қиймати тўғрисидаги маълумот нусхалари илова қилиниши керак.


40-10. Мазкур Низомнинг 40-9-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ топширилгандан сўнг АБКМнинг масъул ходими юридик шахснинг мурожаатини 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади ҳамда субсидия ажратиш учун уч томонлама шартнома ва буйруқ расмийлаштириш бўйича АБКМ раҳбарига таклиф киритади.


40-11. АБКМнинг масъул ходими яратиладиган иш ўринлари ва ушбу иш ўринларига ишсиз фуқароларни ишга қабул қилиш ҳамда юридик шахс харид қиладиган дастгоҳлар сони ва тўлаб бериладиган субсидиянинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва юридик шахс ўртасида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.


40-12. Ўрганиш натижасига кўра мурожаат қилган юридик шахснинг қўлда гилам ва ипак мато тўқишни ташкил этиш имкониятлари етарли бўлмаган ҳолларда 1 иш кунида субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида юридик шахсга асослантирилган жавоб хати юборилади.


40-13. Етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва юридик шахс ўртасида уч томонлама шартнома тузилгандан сўнг АБКМ томонидан ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ва тегишли тўлов амалга оширилади.


40-14. Юридик шахс уч томонлама шартномада кўрсатилган муддатларда дастгоҳларни ўрнатгандан сўнг ташкил этилган иш ўринлари ва ушбу иш ўринларига ишсиз фуқаролар ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимида акс эттиради ва АБКМга ёзма маълум қилади.


40-15. Уч томонлама шартнома бўйича мажбуриятлар белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда АБКМ томонидан тўлаб берилган субсидияни қайтариш чоралари кўрилади.


40-16. Мазкур Низомнинг 5-1-бобида кўрсатилган субсидия тури ҳамда қўлда гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия тури айнан бир юридик шахсга нисбатан татбиқ этилмайди.




5-3-БОБ. "ҚОРАКЎЛЧИЛИК" УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИГА

ҚЎЛ МЕҲНАТИ УЧУН УСКУНАЛАР ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

40-17. "Қоракўлчилик" уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатлар "Қоракўлчилик" уюшмаси, уюшма аъзоси ва АБКМ ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида қоплаб берилади.


40-18. "Қоракўлчилик" уюшмаси аъзоси харид қилишни режалаштираётган қўл меҳнати учун ускуналар хариди учун сарфланадиган харажатларни қоплаб бериш юзасидан тегишли ҳудуддаги АБКМга ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

"Қоракўлчилик" уюшмасига аъзолик гувоҳномасининг нусхаси;

мавжуд ва ташкил этиладиган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумот;

харид қилиш режалаштирилган ускуналар тўғрисида маълумот (ускунанинг номи ва нима учун мўлжалланганлиги, сони, нархи);

уч томонлама шартнома лойиҳаси.


40-19. АБКМнинг масъул ходими 3 иш куни ичида мурожаатда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ўрганиб чиқади.


40-20. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда тақдим этилган маълумотлар тўғри деб топилганда, субсидия ажратиш учун уч томонлама шартнома ва АБКМ раҳбарининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилади, шунингдек бу ҳақда мурожаат муаллифига хабар берилади.


40-21. Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ҳамда ҳужжатларда ёлғон маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда субсидия ажратиш рад этилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига барча камчиликлар кўрсатилган тарзда жавоб хати юборилади.


40-22. Шартнома шартлари бўйича "Қоракўлчилик" уюшмаси аъзосига қўл меҳнати учун тегишли ускуналар харид қилингандан кейин, АБКМ томонидан жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида пул маблағлари электрон шаклда тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади.


40-23. Мазкур Низомнинг 5-3-бобида назарда тутилган субсидия тури 5-1 ва 5-2-бобларда кўрсатилган субсидия туридан фойдаланган юридик ёки жисмоний шахсларга тадбиқ этилмайди.



5-4-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ВА ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ

БОШЛАМОҚЧИ БЎЛГАН ИШСИЗ, ШУ ЖУМЛАДАН "ТЕМИР ДАФТАР",

"АЁЛЛАР ДАФТАРИ" ВА "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАН

ФУҚАРОЛАРГА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАШ УЧУН КЕРАК БЎЛГАН

АСБОБ-УСКУНА, МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ

УЧУН СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ

40-24. АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаро ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилишини сўраб АБКМга ариза билан мурожаат қилади.

Аризада фуқаро ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва тури, сони, таҳминий харид нархи ва бошқа қўшимча маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек фуқаро касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакани ошириш ва тадбиркорлик кўникмалари курсларини тугатганлиги ҳамда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтганлиги ёки ўзини ўзи банд қилиш истагидаги фуқаролар фаолият турлари бўйича солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилиниши лозим.


40-25. АБКМнинг масъул ходими фуқаронинг мурожаатини 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўрганиб чиқади.

Кўриб чиқиш нитижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда мурожаат муаллифига ўз фаолиятини бошлашига керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғини расмийлаштиради.

Буйруқда асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдори кўрсатилади.

Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки унда камчиликлар мавжудлиги ёхуд ёлғон маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда мурожаат муаллифига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берилади.


40-26. АБКМнинг масъул ходими буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида Электрон давлат харидлари портали (dxarid.uzex.uz) орқали буйруқда кўрсатилган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш бўйича буюртма беради.


40-27. Буюртма асосида асбоб-ускуна ва (ёки) меҳнат қуроллари етказиб берилганда, бу ҳақда АБКМ ходими қабул қилиб олган кундан бошлаб 1 иш кунидан кечиктирмай мурожаат муаллифини хабардор қилади.


40-28. Тегишли асбоб-ускуна ва (ёки) меҳнат қуроллари мурожаат муаллифига АБКМ ходими ва мурожаат муаллифи ўртасида тузиладиган далолатнома асосида топширилади. Далолатномада мурожаат муаллифига тақдим этилаётган асбоб-ускуна ва (ёки) меҳнат қуролларининг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддати, харид қилинган нархи ва вақти кўрсатилиши керак.



5-5-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА ИШ ЎРИНЛАРИ

ВА ШАРОИТЛАРИНИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА

МОСЛАШТИРИШ УЧУН ҲАР БИР МОСЛАШТИРИЛАЁТГАН ИШ

ЖОЙИ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

40-29. Тадбиркорлик субъекти иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсга мослаштирганлиги учун субсидия ажратишни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади.


40-30. Мурожаатда ташкилотга ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг Ф.И.О., улар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан давлат экспертизаси хулосаси, иш жойларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун сарфланган харажатлар миқдори тўғрисида маълумот ҳамда ташкилотнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақами кўрсатилади, шунингдек ногиронлиги бўлган шахснинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилинади.


40-31. АБКМнинг масъул ходими 3 иш куни ичида мурожаатда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги, барча ҳужжатларнинг тақдим этилганлиги ҳамда ёлғон маълумотлар кўрсатилмаганлигини ўрганиб чиқади.


40-32. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ, барча ҳужжатлар тақдим этилган ҳамда ёлғон маълумотлар кўрсатилмаган деб топилганда, мурожаат қилган ташкилотга ҳар бир ногиронлиги бўлган шахсга мослаштирган иш ўринлари ва шароитлари учун харажатларини қоплаш учун тегишли миқдорда, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган субсидия тўлаб бериш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ва бу ҳақда мурожаат қилган ташкилотга хабар берилади.


40-33. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ эмас ёки барча ҳужжатлар тақдим этилмаган ёхуд ёлғон маълумотлар кўрсатилган деб топилганда, мурожаат қилган ташкилотга субсидия ажратишни рад этиш ҳақидаги асослантирилган хат юборилади.


40-34. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингандан кейин АБКМнинг масъул ходими 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда жамғарма маблағлари ҳисобидан буйруқда белгиланган пул маблағларини мурожаат қилган ташкилотнинг мурожаатида кўрсатилган ҳисоб рақамига электрон шаклда ўтказади.



5-6-БОБ. ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИНИ ИЖАРАГА ОЛГАН ИЖАРАЧИЛАР

АБКМДА РЎЙХАТДАН ЎТГАН ИШСИЗ ШАХСЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ

ҚИЛГАН ТАҚДИРДА, УЛАРГА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ҚОПЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

40-35. Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар АБКМда рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун - 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратишни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга мурожаат қилади.


40-36. Мурожаатда ижарачи АБКМ йўлланмаси асосида ишга қабул қилинган шахсларнинг Ф.И.О., тўлаб берилиши лозим бўлган субсидия миқдори ҳамда ташкилотнинг ҳисоб рақами кўрсатилиши, шунингдек мурожаатга ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши шарт.


40-37. АБКМнинг масъул ходими иш берувчи томонидан субсидия ажратишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Масъул ходим ҳужжатларни ўрганиб чиқишда ходимни АБКМ йўлланмаси асосида ишга қабул қилинганлиги ва узлуксиз ушбу ташкилотда ишлаётганлиги, шунингдек мазкур Низомнинг 40-36-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилганлиги ҳамда ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси тақдим қилинганлигига эътибор қаратиши лозим.


40-38. АБКМнинг масъул ходими томонидан иш берувчи ташкилот тақдим этган ҳужжатлар тўлиқлиги, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилганлиги ва АБКМ томонидан ходим учун берилган йўлланма ҳақиқий деб топилганлиги аниқланганда мурожаатда кўрсатилган ходим учун субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарига ёзма шаклда таклиф киритади.

Бунда, АБКМ раҳбари масъул ходимга мурожаатда кўрсатилган ходим учун субсидия ажратиш тўғрисида розилик билдиради ва субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади. Буйруқда ажратиладиган субсидия миқдори ва уни тўлаб бериш шартлари кўрсатилиши зарур.


40-39. АБКМнинг масъул ходими томонидан тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки унда барча зарур маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд АБКМ томонидан ходим учун берилган йўлланма ҳақиқий эмас деб топилганда, ўрганиш натижаси бўйича мурожаатда кўрсатилган ходим учун субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида мурожаат муаллифига рад этишнинг сабаблари асослантирилган ҳолда жавоб хати юборилади.


40-40. АБКМнинг масъул ходими мурожаат муаллифи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни ўрганиш натижаси бўйича билдирилган таклиф ёки рад этиш асослантирилганлиги учун масъул ҳисобланади.


40-41. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан иш берувчи ташкилотга унинг мурожаатида кўрсатилган ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади ва АБКМ томонидан иш берувчига ойма-ой тўлаб борилади.


40-42. Давлат солиқ хизмати органи томонидан АБКМ йўлланмаси билан ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда, ушбу маълумот берилган вақтдан бошлаб АБКМ томонидан ходимнинг иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун ажратилган субсидияни тўлаб бериш тўхтатилади.



5-7-БОБ. УСТА-ШОГИРД АНЪАНАЛАРИ АСОСИДА ЁШЛАРГА

ҲУНАР ЎРГАТАЁТГАН КУЛОЛЛАРГА ШОГИРДЛАР ТАЙЁРЛАШИ, ЗАРУР

ХОМ АШЁ СОТИБ ОЛИШИ ВА ШОГИРДЛАРНИ ИШ ҲАҚИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШИ УЧУН СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ

40-43. Уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулол шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидия ажратишни сўраб тегишли ҳуддадаги АБКМга ариза билан мурожаат қилади.

Аризада уста-шогирд анъаналари асосида ҳунар ўрганиш истагидаги ёшларнинг Ф.И.О. ҳамда субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақам кўрсатилиши, шунингдек ушбу шахсларнинг ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси илова қилиниши керак.


40-44. АБКМнинг масъул ходими кулолнинг мурожаатини 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

Кўриб чиқиш нитижасида аризада барча маълумотлар тўғри кўрсатилган, шунингдек тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, муожаат муаллифига тегишли субсидияни ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғини расмийлаштиради.

Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида ундаги маълумотлар тўғри кўрсатилмаган ёки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда субсидия беришни рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда мурожаат муаллифига ёзма равишда хабар берилади.


40-45. АБКМ томонидан жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратиладиган пул маблағлари мурожаатда кўрсатилган ҳисоб рақамга электрон шаклда ўтказилади.



6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИДАН ГРАНТЛАР АЖРАТИШ


41. АБКМ тегишли ҳудуддаги меҳнат бозори эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда:

ушбу ҳудуддаги банд бўлмаган шахслар, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ва кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизлар орасидан касбга қайта ўқиш истаги бўлганлар;

агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш истаги бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари, томорқа ер эгалари рўйхатини шакллантиради.

Бунда АБКМ томонидан тегишли ҳудуддаги касбга қайта ўқиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш истаги бўлганларни аниқлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларида эълон берилиши мумкин.


42. АБКМ томонидан тегишли ҳудудий бош бошқармага грант ажратишни сўраб талабнома юборилади.


43. Талабномада АБКМ томонидан шакллантирилган рўйхат асосида ҳудуддаги банд бўлмаган шахслар, шунингдек меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ва кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг, шунингдек агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш истаги бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари, томорқа ер эгаларининг сони, касбга қайта ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари ва муддатлари ҳамда тегишли ҳудуд кўрсатилиши лозим.


44. Ҳудудий бош бошқарма АБКМ томонидан юборилган талабномани 3 иш куни ичида кўриб чиқади.


45. Ҳудудий бош бошқармада АБКМ томонидан юборилган талабнома бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаганда, талабномада кўрсатилган шахсларни касбга қайта ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш учун касб-ҳунар таълими муассасалари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртлари танловини "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширади.


46. Ҳудудий бош бошқарма ва тегишли касб-ҳунар таълими муассасаси, касб-ҳунарга ўқитиш маркази, коллеж ёки олий ўқув юрти ўртасида тузилган шартномага асосан тегишли ҳудудий бош бошқарма банд бўлмаган шахсларни, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга, шунингдек агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиради.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


47. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


48. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга

субсидиялар таклиф этиш бўйича

СЎРОВНОМА


1. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс ҳақидаги маълумотлар:

а)



(Ф.И.О.)

б)



(манзили)

в)



(СТИР)

г)



(электрон почта манзили ва телефон рақами)

2. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган харажатлар:

1.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш



2.

Кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш



3.

Микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш



4.

Штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш



5.

Тадбиркорликка ўқитиш



6.

Кредит олишда суғурта полиси тўлови



7.

Тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови харажатларини қоплаш



8.

"Қоракўлчилик" уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш



9.

"Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш



10.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш



11.

Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш



12.

Уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш





(сана)


(имзо)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 423-модда









































Время: 0.1558
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск