язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ички ишлар вазирининг 26.04.2019 й. 112-сон "Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.05.2019 й. 3073-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.05.2019 й.

N 3073-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

ВАЗИРИНИНГ

26.04.2019 й.

N 112


БУЙРУҒИ




Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш учун  мўлжалланган  махсус

қабулхоналарнинг  ички  тартиб  қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи (рўйхат рақами 3073, 2018 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.10.2018 й., 10/18/3073/1977-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус

қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 75-банд "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин ", уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 135-137-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"135. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Ҳимоячилар (адвокатнинг ҳимоячи сифатида иштирок этиши бундан мустасно), қонуний вакиллар, қариндошлар ва бошқа шахсларга учрашувлар берилганда, уларнинг ёнида алоқа воситалари, шахсий компьютер, фотоаппарат, видеокамера ва овоз ёзиш қурилмаларининг бўлиши тақиқланади.

136. Учрашув жараёнида адвокат томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларга Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатиб ўтилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш ҳолатлари аниқланганда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади.

Адвокат билан учрашув муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда, махсус қабулхона маъмурияти томонидан адвокатлик сири ва дахлсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва ушбу адвокатга гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига юборилади.

137. Қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашувлар махсус қабулхона ходимларининг назорати остида амалга оширилади. Ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлар ва бошқа шахслар томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларга мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатиб ўтилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширишга уринилган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатиб қўйилади. Учрашувга келган шахс бу ҳақда учрашув бошланишидан олдин махсус қабулхонанинг масъул ходимлари томонидан огоҳлантирилиши шарт.".


3. 3-илованинг 5-банди "гиёҳвандлик воситалари," деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Адвокатлар палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 426-модда