язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ ОАВ ва ноширлик фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2019 й. 453-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларга қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2019 й.

N 453



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МУХБИРЛАРИНИНГ

КАСБ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

АСОСИЙ ҚОИДАЛАРГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан

ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат

сиёсатини  янада  такомиллаштириш  чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги янги хатбоши қўшилсин:

"Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизга тегишли оммавий ахборот воситаларининг доимий хорижий мухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг тавсияномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунигача бўлган муддатда қабул қилинади. Аккредитация олиш учун ушбу Асосий қоидаларнинг 5-бандида талаб этилган ҳужжатларга қўшимча равишда хорижий оммавий ахборот воситаси таъсисчиси (таъсисчилари) ва унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумот ҳам тақдим этилиши зарур".


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 июнь