ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2019 й. ПҚ-4350-сон "Тошкент шаҳрида "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2019 й.

N ПҚ-4350



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА "МЭИ"

МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТ УНИВЕРСИТЕТИ"

ФЕДЕРАЛ  ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ОЛИЙ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФИЛИАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг энергетика тармоғи учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш юзасидан амалий тадбирлар режаси ("Йўл харитаси")ни ижро этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда - Университет) Тошкент шаҳрида "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

мамлакатимиз энергетика тармоғи учун таълим дастурлари ва олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш;

замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;

энергетика, электротехника, иссиқлик техникаси соҳасида фундаментал, амалий илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, электр жиҳозлари ва тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, электр энергетикаси тизимларининг тежамкорлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини оширишга йўналтирилган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

илм-фан ва таълим сифатини, узлуксизлиги ва узвийлигини ошириш, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятига мақсадли интеграциялашув орқали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим, илмий-тадқиқот ва саноат ишлаб чиқариш фаолиятининг узвий интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш;

таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

шартнома асосида энергетика тармоғи ташкилотларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ва келишилган ҳолда талаб юқори бўлган бакалавриат таълими йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал Университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси - олий таълим муассасаси ҳисобланади;

Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ва келишилган ҳолда бакалавриат таълимининг асосий йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;

Филиалда таълим Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида Россия Федерациясининг федерал таълим стандартларига мувофиқ рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам амалга оширилади;

Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади;

Филиалга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади;

Филиал фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


4. Университет:

ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш;

Филиал мутахассисларининг малакасини ошириш ва профессор-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлаш;

Филиалнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳридаги "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида кадрлар тайёрлаш бўйича бакалавриат таълимининг асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳридаги "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) таркиби 2-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳридаги "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия (кейинги ўринларда - Ташкилий комиссия) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

а) Филиалга қабул квоталари Университет, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлиги ташкилотлари, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассисларга нисбатан реал эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Васийлик кенгаши қарорига биноан тасдиқланади;

б) давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари Васийлик кенгаши томонидан беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш учун республика энергетика тармоғи ташкилотларига тақсимланади;

в) Филиал фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

талабаларни давлат грантлари бўйича ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, бироқ Филиалга ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда мақсадли бадаллари;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

г) Университет мутахассисларини жалб қилиш билан боғлиқ хизмат сафари харажатлари, Филиалдаги маҳаллий ўқитувчиларнинг стажировка ўташ ва малакасини ошириш харажатларини молиялаштириш "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда мақсадли бадаллари ҳисобидан амалга оширилади;

д) Университетдан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатлари учун тўлов:

30 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафарлари бўйича - Россия Федерациясининг қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ;

узоқ муддатли хизмат сафарлари бўйича - ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади;

е) Васийлик кенгашининг қарорига биноан Филиал ходимларига Васийлик кенгаши томонидан шакллантириладиган маблағлар ва Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан махсус ускуналар билан ишлаш кўникмасига эга, юқори малакали ходимлар учун шахсий устамалар белгиланиши мумкин;

ж) Филиал таъминоти учун бюджет ажратмалари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган харажатлар параметрлари доирасида ажратилади, 2020 йилдан бошлаб эса мазкур соҳанинг йиллик харажатлар параметрларида назарда тутилади.


7. "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг Филиални ташкил этиш, унинг моддий-техник ва ўқув базасини шакллантириш, шу жумладан, Филиал учун ажратилган бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер ва оргтехника, адабиётлар ва кутубхона фонди, инвентарь, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни қуйидаги нисбатларда ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ - 50 фоиз; "Ўзбекгидроэнерго" АЖ - 50 фоиз.


8. Қуйидагилар оператив бошқарув ҳуқуқи асосида:

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Мирзо Ғолиб кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Олмазор политехника ва стандартлаштириш касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари туташ ҳудуди билан бирга Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига берилсин;

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорақамиш-3 манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг бино ва иншоотлари туташ ҳудуди билан бирга Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетига берилсин ва кейинчалик ушбу жойда Филиал бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Белгилансинки, ҳозирги кунда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати биноларида таҳсил олаётган Тошкент банк коллежи ўқувчилари ўқиш тугагунга қадар таълим жараёнини Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетига берилаётган бино ва иншоотларда, Олмазор политехника ва стандартлаштириш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари эса Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига берилаётган бино ва иншоотларда давом эттиради.


9. Ташкилий комиссия (А. Султонов):

2021 йил 1 августга қадар Филиалга тақдим этилаётган бино ва иншоотлар, шу жумладан ўқув-лаборатория корпуси реконструкция қилиниши, Филиал талабалари ва ўқитувчилари яшашлари учун ётоқхоналар ва спорт комплекси қурилиши;

2022 йил 1 январга қадар Филиал жойлаштирилиши, Филиалга тақдим этилаётган бино ва иншоотларнинг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер ва оргтехника, адабиётлар ва кутубхона фонди, инвентарь, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозланишини таъминласин.

10. Филиалга ўқитувчилик ва илмий ишлар учун таклиф қилинадиган хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифларда тўлашга рухсат берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Университет, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ билан ўзаро ҳамкорликда:

бир ой муддатда таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва келишилиши, шунингдек, белгиланган тартибда Филиал давлат рўйхатидан ўтказилиши;

икки ой муддатда Филиал тузилмаси тасдиқланиши;

2019 йил 1 августга қадар Филиалнинг танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдирилишини таъминласин.


12. Филиалга тақдим қилинаётган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларнинг бажарилиши бўйича қуйидагилар:

"4-сон қурилиш дирекцияси" МЧЖ - буюртмачи;

"Гидролойиҳа" АЖ - бош лойиҳа ташкилоти;

"Enter Engineering Pte. Ltd. (Сингапур)" - "тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида жалб қилинадиган бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.

Бунда, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларнинг бажарилиши бўйича қурилиш, лойиҳалаштириш ва молиялаштириш ишларини бир вақтнинг ўзида олиб боришга ҳамда товар (иш, хизмат)лар, қурилиш материаллари, хомашё, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи (хизмат кўрсатувчи)лар ҳамда уларнинг расмий дилерлари билан тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш ва энг мақбул таклифларни танлаб олиш шартлари асосида шартномалар тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин.


13. Филиалга иккита енгил автотранспорт, жумладан, битта хизмат ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган, Филиалга тақдим қилинаётган бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳалар белгиланган тартибда киритилишини таъминлансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.


17. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан Филиал фаолиятини ташкил қилишда иштирок этадиган малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


18. 2022 йил 1 январга қадар Филиални реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги "Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида"ги 557-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 июндаги

ПҚ-4350-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги "МЭИ" миллий тадқиқот

университети" Федерал давлат бюджети олий таълим

муассасаси филиалида кадрлар тайёрлаш бўйича

бакалавриат таълимининг асосий йўналишлари

ва магистратура мутахассисликлари



1. Электр энергетикаси ва электротехника


2. Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси



Изоҳ. Бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) рўйхатига буюртмачи ташкилотлар эҳтиёжларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси билан келишган ҳолда Филиалнинг Васийлик кенгаши томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 июндаги

ПҚ-4350-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги "МЭИ" миллий тадқиқот университети"

Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси

филиалининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

        

1. А.С. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири,

Васийлик кенгаши раиси

2. И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3. Ж.Т. Мирзамахмудов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзатом" агентлиги бош директори

4. У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси

5. Р.Г. Мубаракшин

-

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқаруви раиси

6. Д.А. Исакулов

-

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси

7. А.А. Сангинов

-

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси

8. Б.С. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

9. Б.Ф. Исломов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

10. Қ.С. Санақулов

-

"Навоий КМК" ДК бош директори

11. лавозимига кўра

-

Тошкент шаҳридаги "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори - директор ўринбосари

   

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 июндаги

ПҚ-4350-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги "МЭИ" миллий тадқиқот университети"

Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини

ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия

ТАРКИБИ

  

1. А.С. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири, Ташкилий комиссия раиси

2. У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарув раиси, Ташкилий комиссия раиси ўринбосари

3. А.А. Сангинов

-

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси

4. И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

5. Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

6. Ж.Т. Мирзамахмудов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзатом" агентлиги бош директори

7. Д.Х. Ахатов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари

8. Р.Г. Мубаракшин

-

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқаруви раиси

9. Д.А Исакулов

-

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси

10. Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими

11. С.М. Турабджанов

-

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори

12. келишилган ҳолда

-

"МЭИ" миллий тадқиқот университети"

Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси вакили

13. Ж.А. Тошев

-

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети энергетика факультети декани

   

Изоҳ. Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 июнь


"Халқ сўзи", 2019 йил 5 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 10 июнь, 23-сон, 428-модда







































Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск