язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2019 й. 438-сон "Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2019 й.

N 438




ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ САМАРҚАНД

ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиётининг барча тармоқлари, хусусан, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиқда юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда "Олий таълим мауссасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳрида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Филиал Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудда иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиши тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда Германия ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, "Рақамли иқтисодиёт", "Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти", "Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти", "Агробизнес ва маркетинг", "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит", шунингдек, вилоятда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича назарий-амалий кўникмаларни эгаллаган малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш;

Филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини қенгайтириш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш;

педагог кадрларнинг илмий салоҳияти, касбий ва малакавий билим даражасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг педагогик маҳоратини ривожлантиришда хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланиш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;

чет тилларида дарс берувчи ёш педагог ходимлар қатламини кенгайтириш, уларнинг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларда истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурада ўқитиш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

масофавий таълим элементларини, шу жумладан, вебинар технологияларини ўқув жараёнига жорин этиш.


3. Белгилансинки, Филиалда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг Васийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Васийлик кенгаши қуйидаги устувор йўналишларда Филиални ривожлантиришга кўмаклашади:

Филиалнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва самарали фаолиятини таъминлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соҳа ташкилотлари объектларида талабаларнинг малакавий амалиётини ташкил этиш;

битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича давлат, жамият ва бизнес тузилмалари билан самарали ҳамкорлик қилиш;

олий таълимни ривожлантиришга қаратилган янги шакллар, дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш;

ҳамкорлик шартномаларини тузиш амалиётини ривожлантириш, таълим ва илм-фан соҳасида халқаро битимлар тузиш ва амалга ошириш;

Филиал биноларининг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар сафарбар этилишини, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозламишини таъминлаш.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Филиалнинг тузилмасини олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқласин;

Филиалнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Филиалда ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;

Филиал ахборот-ресурс марказини таянч олий таълим муассасаси томонидан қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилаб қўйилсинки, Филиалнинг дастлабки фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан:

Филиалнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва Филиални жорий таъминлаш билан боғлиқ харажатлар - Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бюджетдан ташқари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобидан;

Филиалнинг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш в а жиҳозлаш (мебеллар, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари) билан боғлик харажатлар - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Самарқанд шаҳар, Даҳбед кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган Самарқанд банк коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қуйилсинки, Самарқанд банк коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар,


9. Филиалга 2 та, шу жумладан, 1 та енгил ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда Филиал бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш юзасидан лойиҳалар ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг мурожаатига асосан онлайн маъруза ва масофавий таълим билан таъминлаш мақсадида Филиални юқори тезликдаги Интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига 2019 йил 25 декабргача белгиланган тартибда улаш чораларини кўрсин.


12. Самарқанд вилояти ҳокимлиги таянч олий таълим муассасаси ва хорижий ҳамкорлардан фаолият кўрсатиш учун Филиалга хизмат сафарига юбориладиган профессор-ўқитувчиларга яшаш шароитини яратиш мақсадида Филиални 2 та хизмат уйи билан таъминлаш чораларини кўрсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 майдаги

438-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Самарқанд филиалининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1. Э.О. Турдимов

-

Самарқанд вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси


2. У.III. Бегимкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари,

Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


3. Б.Ю. Ходиев

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


4. Қ.Х. Собиров

-

Ўзбекистон Рсспубликаси Марказий банкининг Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи


5. С.А. Абрахматов

-

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси бошлиғи


6. Б.Т. Мирзаев

-

Самарқанд вилояти молия бошқармаси бошлиғи


7. К.Т. Абдуллаев

-

"Сам Антеп Гилам" компанияси директори


8. Ф.И. Фузайлов

-

"Афросиёб парранда" МЧЖ бошқаруви раиси


9. Қ. Шомуродов

-

"Жомбой дон маҳсулотлари" АЖ бошқаруви раиси


10. Б.М. Марупов

-

"ТОНИ-ГРИН" МЧЖ бошқаруви раиси


11. III.А. Жалолов

-

"Агромир-Самарқанд" МЧЖ бошқаруви раиси


12. А.Р. Шаропов

-

"Сам Рос Холод" МЧЖ бошқаруви раиси


13. Ж.Т. Хайдаров

-

"Ур-газ карпет" корхонаси директори


14. М.М. Мавлонов

-

"Ўзбегим Агро" қўшма корхонаси директори


15. F. Мухаммадиев

-

"Сам Пласт Сервис" хусусий корхонаси директори


16. лавозими бўйича

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали директори, Васийлик кенгаши котиби


         

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига, ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Васийлик кенгаши раиси зарур ҳолларда Кенгаш таркибига кенгайтириш ва ўзгартириш ҳуқуқига эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 май