Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.06.2019 й. 459-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 4 июндаги

459-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати

органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида

тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок

бўлган ходимлари оилаларига бир марталик

нафақа тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг (кейинги ўринларда божхона органлари деб аталади) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) миқдори ва тайинлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом:

божхона органлари ходимларига (офицер ва сержантлар);

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нисбатан тадбиқ этилади.


3. Божхона органлари ходимлари ва Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар (кейинги ўринларда ходим деб аталади) хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг ойлик маошининг 50 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.


4. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимга:

оғир тан жароҳати олганда, ойлик маошининг 25 бараваригача бўлган миқдорда;

ўртача оғир тан жароҳати олганда, ойлик маошининг 10 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.


5. Божхона органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича тўланади.


6. Енгил тан жароҳати олган ходимга нафақа тайинланмайди.


7. Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда ёки ҳалок бўлганда, ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда стипендия ва эга бўлган махсус унвон маоши йиғиндиси миқдоридан келиб чиқиб нафақа ҳисобланади.


8. Нафақа тайинлашга нисбатан даъво муддати талабларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. НАФАҚАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


9. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳолат юз берганда, бевосита унинг раҳбари ёки ўринбосари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, холислар иштирокида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ходимнинг олган тан жароҳати бўйича дарҳол далолатнома (кейинги ўринларда далолатнома деб аталади) расмийлаштиради.


10. Далолатномани расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек, тан жароҳатининг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.


11. Далолатнома тан жароҳати олган ходим, раҳбари ёхуд раҳбарнинг ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган ходимлар ёки фуқаролар, воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.


12. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан Қўмита раҳбариятига юз берган ҳолат юзасидан зудлик билан дастлабки ахборот берилади.


13. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олишининг ҳолати ва сабабларини суриштириш учун тегишли божхона органи раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат текшируви тайинланади.


14. Хизмат текшируви белгиланган тартибда тегишли божхона органи мансабдор шахслари томонидан ўтказилади. Бунда хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олиши унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, хизмат интизоми ва қонун талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.


15. Хизмат текширувини ўтказаётган мансабдор шахс томонидан ходимнинг олган тан жароҳати даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизани тайинлаш ҳамда ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасини олиш ҳақида қарор қабул қилинади. Эксперт олдига қўйиладиган саволлар қаторида ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари мавжудлигини текширишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.


16. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган ходимларнинг ҳатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ёки ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари мавжудлиги аниқланган тақдирда, нафақа тайинлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.


17. Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда, хизмат текширувини ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади. Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган тегишли божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.


18. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд унинг тан жароҳати олиши:

лавозим мажбуриятларини бажариш ва жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;

хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;

хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;

кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли божхона органлари ҳудудида бўлганида;

хизмат, даволаниш жойига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;

йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;

асирликда бўлиш (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолатда бўлганида;

бедарак кетиш - ходим қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганида;

шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;

қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда бошқа шахсларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатиш вақтида;

суд томонидан ходимнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган деб топилган бошқа ҳаракатларни бажараётганда содир бўлган бўлса хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади.



3-БОБ. НАФАҚАНИ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ


19. Хизмат текшируви натижасига доир хулосага асосан ходимнинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, тегишли божхона органи раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан содир этилган воқеа юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тўпланади:

ходим ва унинг яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;

ходимнинг олган тан жароҳати бўйича далолатнома;

ҳарбий-тиббий комиссия томонидан берилган маълумотнома;

хизмат текшируви натижасига доир хулоса нусхаси;

суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси нусхаси.

Агар юз берган ҳолат бўйича ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига мувофиқ жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, масъул ходим томонидан ушбу қарор нусхаси ҳам тегишли ҳужжатларга илова қилинади.


20. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган бўлса, тегишли божхона органи раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тўпланади:

ходимнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

нафақа олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

божхона органи раҳбарининг ходимни шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма.


21. Ҳудудий божхона органларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда беш кун муддатда кадрлар бўлимига тақдим этилади. Ушбу ҳужжатлар тегишли кадрлар бўлими томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун муддатда Қўмитанинг Кадрлар бошқармасига юборилади.


22. Қўмитанинг марказий аппарати ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда уч кун муддатда Қўмитанинг Кадрлар бошқармасига тақдим этилади.


23. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, ушбу жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Қўмитанинг Кадрлар бошқармасига юборилади.


24. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар Қўмитанинг Кадрлар бошқармаси томонидан ўн беш кун муддатда ўрганиб чиқилади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда бир марталик тўланадиган нафақа бўйича тақдимнома (кейинги ўринларда тақдимнома деб аталади) киритилади.


25. Тақдимноманинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан нафақа миқдори аниқ белгиланган ҳолда тасдиқланганидан сўнг Қўмитанинг Кадрлар бошқармаси томонидан ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига, тақдимноманинг нусхалари эса маълумот ва ижро учун Қўмитанинг Молия-иқтисодиёт бошқармасига юборилади.


26. Ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


27. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати олганлиги туфайли хизматдан бўшатилгандан сўнг олган тан жароҳати туфайли бир йил ичида вафот этган бўлса, унинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланган миқдорда аввалги тўланган нафақа билан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўланади.

Бундай ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, қўшимча равишда ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилади ҳамда мазкур Низомнинг 21 ва 22-бандларда белгиланган тартибда Қўмитанинг Кадрлар бошқармасига юборилади.


28. Нафақа ходимнинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.


29. Меросхўр вояга етмаган бўлса, нафақа пули унинг васий ёки ҳомийсига берилади.


30. Нафақани расмийлаштириш учун тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳудудий божхона органларининг кадрлар бўлимлари томонидан ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига умумлаштирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Божхона органларининг хизмат мажбуриятларини

бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига

бир марталик нафақа тайинлаш тартиби

СХЕМАСИ

            

Босқичлар


Субъектлар


Амалга оширилган чора-тадбирлар


Бажариш муддати








1-босқич


Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази


Божхона органлари ходимлари ва Божхона институтида таълим олаётган курсант ва тингловчилар тан жароҳати олганда, ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш ва уларга бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва хизмат текшируви хулосасини Қўмитанинг Кадрлар бошқармасига юбориш.


Ўн беш кун муддатда








2-босқич


Қўмитанинг Кадрлар бошқармаси


Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларга бир марталик нафақа тайинлаш бўйича юборилган барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Қўмита раисига тақдимнома киритиш.


Ўн беш кун муддатда








3-босқич


Қўмитанинг Кадрлар бошқармаси


Қўмита раиси томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимга бир марталик нафақа миқдори тасдиқлангандан сўнг тақдимноманинг асл нусхасини ижро учун ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойига юбориш.


Уч кун муддатда








4-босқич


Қўмитанинг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази


Давлат бюджети ва Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасининг маблағлари ҳисобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга ошириш.

Нафақа ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.


Ўн беш кун муддатда





Низомга

2-ИЛОВА



Божхона органларининг хизмат мажбуриятларини

бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларининг оила

аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби

СХЕМАСИ

   

Босқичлар


Субъектлар


Амалга оширилган чора-тадбирлар


Бажариш муддати








1-босқич


Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази


Божхона органлари ходимлари ва Божхона институтида таълим олаётган курсант ва тингловчилар ҳалок бўлганда, ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш ва уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва хизмат текшируви хулосасини Қўмитанинг Кадрлар бошқармасига юбориш.


Фуқаролик кодексининг 1146-моддаси ва ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч кун муддатда








2-босқич


Қўмитанинг Кадрлар бошқармаси


Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича юборилган барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Қўмита раисига тақдимнома киритиш.


Ўн беш кун муддатда








3-босқич


Қўмитанинг Кадрлар бошқармаси


Қўмита раиси томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа миқдори тасдиқлангандан сўнг тақдимноманинг асл нусхасини ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига юбориш.


Уч кун муддатда








4-босқич


Қўмитанинг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағларининг ҳисобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга ошириш.

Нафақа ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.


Ўн беш кун муддатда

   





Низомга

3-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"




(Божхона органи бошлиғи)




(лавозими, унвони, Ф.И.О.)




(имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади)

Ходимнинг олган тан жароҳати бўйича _________-сон

ДАЛОЛАТНОМА

1.


(тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О., туғилган йили)

2. Тан жароҳати олинган жой


3. Жароҳатланган (яраланиш, контузия, майиб бўлган) вақт


(йил, кун, соат ва дақиқа)

4. Воқеа тафсилотлари:

5. Тан жароҳати олишининг сабаблари:

6. Тан жароҳати олишининг сабаблари ва ҳолатлари бўйича хулоса:

Далолатномани тузган шахслар:

1.


(фуқаронинг аниқ яшаш манзили Ф.И.О., имзо)

2.


(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

3.


(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)





Низомга

4-ИЛОВА



Бир марталик тўланадиган нафақа бўйича

ТАҚДИМНОМА

1.


(ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

2.


(ҳолат юз берган вақт ва унинг тафсилотлари)



3.


(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий

экспертиза муассасаси хулосасининг қисқача мазмуни)


4.


(ходимга ёки унинг меросхўрига тўланиши тавсия этилаётган нафақа миқдори)

Кадрлар бошқармаси бошлиғи

(махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Р О З И М А Н

Юридик бошқарма бошлиғи

(махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи

(махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи

(махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Қ Ў Ш И Л А М А Н

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси раисининг

ўринбосари (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

5.



(Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан ходим

ёки унинг меросхўрига тўланиши кўрсатилган нафақа миқдори)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитаси раиси (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 июнь


















































Время: 0.1534
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск