язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2019 й. 463-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун шиша идиш маҳсулоти ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 октябрдаги 816-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2019 й.

N 463



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ УЧУН ШИША

ИДИШ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 12 ОКТЯБРДАГИ 816-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Шиша идиш ва бошқа қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, ички бозорни янада тўлиқ тўлдиришни таъминлаш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун шиша идиш маҳсулоти ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 октябрдаги 816-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда, "Asl Oyna" МЧЖ билан ўн кун муддатда қўшимча битим тузилишини таъминласин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 июндаги

463-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари

ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун шиша идиш маҳсулоти

ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 12 октябрдаги 816-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 12-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

""Asl Oyna" МЧЖ билан ушбу қарорга иловада назарда тутилган 2017-2021 йилларда умумий қиймати 110 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва 500 та янги иш ўрни ташкил этиш учун Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Жанубий саноат зонасида жойлашган умумий майдони 10 гектардан ортиқ бўлган "Монолит уйлар қуриш бўйича собиқ база" мулкий комплексини, шунингдек, "Тошвилйўлсаноат" унитар корхонасининг Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Жанубий саноат зонасида жойлашган туташ ҳудудлари билан биргаликда умумий майдони 5,85 гектар бўлган бино ва иншоотларини "ноль" харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 июнь