язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Уй-жой қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2019 й. ПҚ-4351-сон "Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2019 й.

N ПҚ-4351



АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ

СОҲАСИДА ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларига замонавий қиёфа бахш этиш мақсадида, шу жумладан республика туманлари ва шаҳарларидаги мавжуд ободонлаштириш масалалари бўйича ташкилотлар (бўлинмалар) негизида ободонлаштириш бошқармаларини ташкил этиш йўли билан ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан изчил чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техник жиҳатдан етарлича таъминланмаганлиги ва жиҳозланмаганлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашнинг паст даражада эканлиги, давлат-хусусий шериклик суст жорий этилганлиги, шунингдек, ушбу соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратининг йўқлиги аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар кўрилишини тақозо этмоқда.

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида, шунингдек, "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ:


1. Қуйидагилар ободонлаштириш соҳасида ишларни ташкил этишни такомиллаштиришнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш, ободонлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий база, стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва янгилаш;

тасдиқланган стратегиялар асосида шаҳарларнинг кўча-йўл ва жамоат жойларини комплекс ривожлантиришни таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш масалаларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш;

ободонлаштириш соҳасида давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий қилиш;

ободонлаштириш бошқармаларининг куч ва ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларнинг ишини оптималлаштириш, қўл меҳнатини камайтириш, юзага келаётган муаммоларга тезкорлик билан муносабат билдиришга, шунингдек, самарали, шу жумладан жамоатчилик назоратини таъминлашга йўналтирилган инновацион ечимларни жорий қилиш;

ободонлаштириш соҳаси ходимларига муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш даражасини ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммолар ўрганиш ва методологик таъминлаш учун масъул орган этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида меъёрий базани такомиллаштириш бошқармаси тегишли равишда вазирлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сонини кўпайтириб, 2 нафар қўшимча штат бирлиги ажратилган ҳолда Уй-жой коммунал хўжалиги ва ҳудудларни ободонлаштириш соҳаларининг методологик базасини такомиллаштириш бошқармасига айлантирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларидан жойларда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида зарур ахборотни сўраб олиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар:

2019-2020 йилларда ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 1-иловага мувофиқ;

2020-2024 йиллар даврида туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника ва механизмлар билан жиҳозлашнинг йиғма параметрлари ва параметрлари (кейинги ўринларда - жиҳозлаш параметрлари) 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари параметрларини шакллантиришда тасдиқланган "Йўл харитаси"ни ва жиҳозлаш параметрларини молиялаштириш учун маблағларни назарда тутсин.


5. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

а) қуйидагиларга:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ва Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг ихтисослаштирилган бошқармалари (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига - ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, Нукус шаҳри ва шаҳарлар - вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида - республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига - ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида устама белгиланади;

б) ободонлаштириш бўлинмалари ходимларига овқатланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади;

в) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари учун назарда тутилган миқдорда белгиланади;

г) фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун-лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар:

шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ва кекса ёшдагилар учун қулай муҳит яратишни назарда тутган ҳолда ободонлаштириш соҳасидаги стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини;

тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқишга очиқ танловлар ўтказиш йўли билан кўча-йўл ҳудуди, истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар ташкил этиш тамойилларини жорий этиш, ёритиш элементлари, меъморий шаклларни жойлаштириш, кўкаламзорлаштириш, одамлар учун қулай ҳудудлар яратиш, йўловчилар ва велосипедлар ҳаракатланишини ривожлантириш учун шарт-шароитларни такомиллаштиришни назарда тутувчи "одамлар учун шаҳар" ва "яшил шаҳар" моделларининг элементларини қўллаган ҳолда, ҳудудларни ободонлаштиришнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва янгилашни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларинингқуйидаги имкониятларни берувчи "Обод ҳудуд" ахборот тизимини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

фуқаролар томонидан ободонлаштириш соҳасидаги мавжуд муаммолар бўйича мурожаатлар юбориш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, улар учун қайта алоқани, шу жумладан бажарилган иш натижаларини "аввал" ва "кейин" форматида таққослаш имкониятини таъминлаш;

аҳоли билан ҳамкорликда ободонлаштириш ишларини режалаштириш, бунда мавжуд моддий ресурслар ва инфратузилма имкониятларидан самарали ва оқилона фойдаланишни ҳисобга олиш;

фуқаролар билан ҳудудларни ободонлаштириш ҳолати тўғрисида ахборот алмашиш, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш объектлари бўйича таклифларни йўналтириш орқали уларни ободонлаштириш лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш;

ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария ҳолатидан келиб чиқиб ҳудудлар рейтингини белгилаш;

махсус онлайн-майдончада лойиҳалаштириш ва ободонлаштириш бўйича йўриқномалар ва қўлланмалар, ҳудудларни ободонлаштиришнинг намунавий лойиҳалари, шунингдек, стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини жойлаштириш.


8. Қуйидагилар:

"Обод ҳудуд" ахборот тизимини яратиш бўйича буюртмачи этиб Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;

"Обод ҳудуд" ахборот тизимини яратиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишларни молиялаштириш манбалари этиб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда "Обод ҳудуд" ахборот тизимини яратиш ва ишга туширишни ташкиллаштириш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда ҳар бир туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармасида ягона рақам бўйича чақириш тизимини жорий этган ҳолда диспетчерлик хизматларини ташкил этсин ва ушбу тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгиласин.


10. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ҳудудларни ободонлаштириш хизматларини кўрсатиш, ободонлаштириш соҳасида товарлар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича шартномалар тузиш, шунингдек, соҳага ихтисослашган тижорат ташкилотлари (хўжалик бирлашмалари) иштирокчилари таркибига кириш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки:

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудудларни ободонлаштириш хизматларини кўрсатиш бўйича буюртманомалари "Обод ҳудуд" ахборот тизими ёки ягона рақам бўйича ободонлаштириш бўлинмаларини чақириш тизими орқали қабул қилинади;

ҳудудларни ободонлаштириш хизматларини кўрсатганлик учун тушадиган маблағлар бевосита тегишли ободонлаштириш бўлинмаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобрақамларига ўтказилади.


11. Шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб:

шаҳар кўчаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари параметрларида ушбу кўчаларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш (ирригация тармоқлари, ёритиш элементлари, кўкаламзорлаштириш, йўлаклар, ахлат қутилари, кичик меъморий шакллар ва бошқалар) бўйича комплекс тадбирлар мажбурий тартибда назарда тутилади;

йўл қатлами ва ободонлаштиришнинг бошқа объектлари остида жойлашган ер ости муҳандислик коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш қўшма графиклар асосида ободонлаштириш объектларида лойиҳа ва пудрат ишлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширилади;

янги қурилган объектларни, реконструкция қилинган ва капитал таъмирланган бинолар ёки иншоотларни туташ ҳудудларни ободонлаштирмасдан туриб фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.


12. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пойтахтда, эксперимент тартибида, жаҳоннинг йирик шаҳарларида муваффақиятли қўлланилаётган жараёнларни бошқариш ва автоматлаштиришнинг замонавий тизимларини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимига эксперимент доирасида:

Ободонлаштириш бош бошқармаси, туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари тузилмаларини, туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

2019-2020 йиллар даврида Тошкент шаҳрини ободонлаштириш тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва кейинчалик амалга оширишга энг яхши таклифларни танлаш йўли билан манфаатдор ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

2019 йил 1 октябрга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида ободонлаштириш бўйича ишларни ва хизматларни ташкил этиш учун ҳудудларни бериш имкониятини ўрганиб чиқсин ва зарур ҳужжатларни тайёрласин;

2019 йил 1 декабрга қадар камида бешта шаҳар ва туманларда давлат-хусусий шериклик шартларида ободонлаштириш бўйича ишларни ва хизматларни ташкил этиш учун ҳудудларни бериш чораларини кўрсин;

ижобий тажриба якунлари бўйича уни кейинчалик бутун республика ҳудудида жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрласин.


14. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

юридик ва жисмоний шахслар - аҳоли пунктидаги бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчилар, шу жумладан, ижарага олувчилар ўзига бириктирилган ҳудудни ободонлаштириш ишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади;

ободонлаштириладиган ҳудуднинг майдони маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. Бунда бириктирилган ҳудуд майдони тегишли ер участкаси майдонидан катта бўлиши мумкин эмас;

бириктирилган ҳудудни ободонлаштириш ишлари бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчилар томонидан белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи кўринишига қўйиладиган талабларга мувофиқ амалга оширилади.


15. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига парламент назорати доирасида Сенат мажлисларида тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари бўйича вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитишда ободонлаштиришни ривожлантириш масалаларини ҳам кўриб чиқиш;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига бошқа оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда телерадиоканаллар эфирларида, босма ва интернет-нашрларда ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар бўйича махсус рукнлар ва мавзуга оид материалларни мунтазам равишда жойлаштиришни ташкил қилиш тавсия этилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 июндаги

ПҚ-4351-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2020 йилларда ободонлаштириш соҳасида

ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш

муддатлари

Молиялаштириш

манбалари

Масъул ижрочилар

I. ОБОДОНЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларининг янгиланган лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

декабрь

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

2.

Ободонлаштириш соҳасида, шу жумладан ногиронлиги бўлган ва кекса ёшдаги шахслар учун тўсиқсиз муҳит яратилишини назарда тутувчи стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

ноябрь

Давлат бюджети маблағлари, Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

лойиҳа ташкилотлари

Ҳудудларни ободонлаштиришнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича очиқ танлов ўтказиш.

2019 йил

сентябрь

"Одамлар учун шаҳар", "Яшил шаҳар" ва "Шаҳар-боғ" моделлари элементларини қўллаган ҳолда ҳудудларни ободонлаштиришнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш:

кўча-йўл ҳудудларини ташкил этиш;

истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар, одамлар учун майдончалар ташкил этиш;

ёритиш элементларини ва кичик архитектура шаклларини жойлаштириш тартиби;

пиёдалар ҳаракатини ва велосипедда ҳаракатланишни ташкил этиш;

автотранспорт воситалари тўхтаб турадиган зоналарни ташкил этиш;

жамоат транспорти бекатлари, киосклар ва бошқа ностационар объектларга талаблар;

минтақа иқлими ва табиий шароитлардан келиб чиқиб, комплекс ландшафт дизайни, тавсия этилган яшил буталарни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш тартиби;

сув объектларининг қирғоқларини ободонлаштириш талаблари;

кўчаларнинг декор элементларини ўрнатиш - тўсиқлар, канализация қопқоқлари, дарахтлар учун панжаралар, скамейкаларга талаблар;

реклама ва ахборот конструкциялари, кўрсаткичлар ва ахборот шитларини ўрнатиш талаблари.

2019 йил

декабрь

Стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини, шунингдек, намунавий лойиҳаларни тасдиқлаш якунлари бўйича уларни тўпламлар тарзида нашр этиш ва расмий веб-сайтларда жойлаштириш.

2020 йил

январь

3.

Назоратсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ фаолиятни танқидий ўрганиш.

2019 йил

декабрь

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги

Ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш, унда жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

аҳоли пунктларида кучуклар ва мушукларни сақлаш қоидаларини такомиллаштириш;

назоратсиз ҳайвонларга нисбатан раҳмдил бўлишни таъминлайдиган уларни тутиш ва вақтинча сақлаш қоидаларини такомиллаштириш, шу жумладан тутилган назоратсиз ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни, уларни идентификацияловчи белгилар (фотосуратлар, биркалар, намунавий белгилар ва бошқалар) кўрсатилган ҳолда, жойлаштириш учун умум фойдаланадиган ахборот тизимининг фаолият юритишини таъминлаш йўли билан уй ҳайвонларининг эгаларини хабардор қилиш чора-тадбирларини такомиллаштириш;

шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари қошида назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўйича бўлимларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш дастури;

ҳар бир шаҳарда (туманда) тутилган назоратсиз ҳайвонларининг жасадларини зарарсизлантириш учун крематорийлар (крематорлар харид қилиш) ва биотермик ўралар қуриш.

2020 йил

февраль

-

II. ОБОДОНЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ

ҲАМДА ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАЛАРИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

4.

Қуйидагиларни капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш:

шаҳар кўчалари;

сунъий иншоотлар;

истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар;

пиёдалар ва велосипед йўлкалари;

сув объектларининг қирғоқларини ободонлаштириш объектлари;

энергия самарадорлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ташқи ёритиш объектлари;

магистрал суғориш сув қувурлари, насос станциялари ва насос агрегатлари;

жамоат ҳожатхоналари.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш -

2019 йил октябрь




Амалга ошириш -

2020 йил

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Лойиҳа-қидирув ташкилотларини ва Қурилиш вазирлигининг бўлинмаларини жалб этган ҳолда тасдиқланган намунавий лойиҳалар, стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тегишли аҳоли пунктларини ободонлаштиришни ривожлантириш стратегиялари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги

Ободонлаштиришнингтасдиқланган стратегияси ва уни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш.

2020 йил

6.

Ерости муҳандислик коммуникациялари (коллекторлар)нинг мавжудларини капитал таъмирлаш ва янги тармоқларини қуриш масаласини ўрганиш ҳамда якунлари бўйича уларни таъмирлаш, янада кенгайтириш ва қуриш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

декабрь

-

Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги

7.

Аҳоли пунктларининг кўкаламзорлаштирилган майдонларини, кўчалар ва йўлаклар узунлигини, ирригация тармоқларини ва ободонлаштиришнинг бошқа объектларини хатловдан ўтказиш.

2019 йил

июль-сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, Молия вазирлиги

Эгасиз турган ободонлаштириш объектларининг мансублигини аниқлаш, уларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, имкон қадар уларни олдиндан ишлаб чиқилган тавсия этиладиган лойиҳа ечимлари билан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга бериш.

2019 йил

октябрь

Эгасиз турган ободонлаштириш объектларига хизмат кўрсатиш ва молиялаштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китобларини тайёрлаш.

2019 йил

ноябрь

8.

Ободонлаштириш объектларини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун зарур миқдордаги ахлат қутилари билан таъминланганлиги юзасидан хатловдан ўтказиш.

2019 йил

июль-сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

Ободонлаштириш объектларида ахлат қутиларини қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мувофиқ ҳолда ўрнатишни таъминлаш.

2020 йил

давомида

9.

Ободонлаштириш бошқармалари томонидан аҳоли пунктлари ҳудудларини тозалаш ишларини бажариш вақтида ҳосил бўладиган чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш, утилизация қилиш ва жойлаштириш учун инфратузилмани яратиш.


2020 йил

май

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

10.

Ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

2019 йил

сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Ободонлаштириш бошқармалари ходимларини душ, дам олиш хоналари ва ҳожатхоналарни ўз ичига оладиган маиший хоналар билан таъминлаш.

2020 йил

январь-март

Ободонлаштириш бошқармалари бинолари (иншоотлари)ни қуриш (реконструкция қилиш).

2020 йил

январь-март

11.

Ободонлаштириш соҳаси ходимлари меҳнатини муҳофаза қилишнинг янгиланган қоидаларини ушбу соҳада банд бўлган барча тоифадагишахсларни қамраб олишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

январь

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

12.

Ободонлаштириш соҳаси ходимлари махсус формали кийим-бошининг замонавий намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

Ободонлаштириш соҳаси ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш соҳаси ходимларини махсус формали кийим-бош билан таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

13.

Ободонлаштириш бошқармалари муассислигида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ободонлаштириш соҳасида ва турдош соҳаларда товарлар ишлаб чиқарувчи (хизматлар кўрсатувчи) хўжалик жамиятларини ташкил этиш (яшил буталарни ўстириш бўйича питомниклар ташкил этиш, ландшафт дизайни хизматлари, полиграфия хизматлари кўрсатиш, асфальт, бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқалар).

2019-2020 йиллар

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

14.

Ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар бўйича нашрлар ва мавзули кўрсатувларни ташкил этиш бўйича медиарежани тасдиқлаш.

2019 йил

июль

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги

Тозаликка риоя қилиш ва ободонлаштириш объектларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни шакллантириш маданиятини оширишга йўналтирилган ижтимоий рекламани жойлаштириш.

Медиа-режага

мувофиқ

-





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 июндаги

ПҚ-4351-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2024 йиллар даврида туман (шаҳар)

ободонлаштириш бошқармаларини махсус

техника ва механизмлар билан жиҳозлашнинг

ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ

(млн.сўм)

Т/р

Туманлар ва

шаҳарлар

Жами

Махсус техника ва механизмлар, шу жумладан:

самосвал

(ISUZU)

автоминора

(ISUZU

NQR 71 PL)

сув қуйгич

(ISUZU-

комби-

нация-

ланган)

автобус

(ISUZU

SAZ NP 26)

трактор (экска-

ватор-

юклагич)

трактор

(тиркамали)

мотоцикл

(уч ғилдиракли самосвал)

ўт ўргич

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси


Республика бўйича жами:

1 423

329 753

147

45 717

132

86 591

86

58 480

153

42 075

144

43 200

177

47 790

169

5 070

415

830


шу жумладан:



















1

Қорақалпоғистон Республикаси

108

23 232

17

5 287

14

9 254

0

0

15

4 125

9

2 700

5

1 350

15

450

33

66

2

Андижон вилояти

116

26 269

15

4 665

3

1 983

13

8 840

13

3 575

15

4 500

8

2 160

16

480

33

66

3

Бухоро вилояти

96

23 609

7

2 177

11

7 271

8

5 440

11

3 025

5

1 500

14

3 780

12

360

28

56

4

Жиззах вилояти

73

13 179

12

3 732

4

1 983

5

3 400

10

2 750

3

900

0

0

12

360

27

54

5

Қашқадарё вилояти

99

27 128

9

2 799

11

7 271

8

5 440

14

3 850

13

3 900

14

3 780

1

30

29

58

6

Навоий вилояти

71

15 594

2

622

8

5 288

2

1 360

6

1 650

6

1 800

17

4 590

8

240

22

44

7

Наманган вилояти

100

24 803

9

2 799

9

5 949

7

4 760

11

3 025

11

3 300

17

4 590

11

330

25

50

8

Самарқанд вилояти

137

36 508

10

3 110

15

9 915

12

8 160

15

4 125

16

4 800

22

5 940

13

390

34

68

9

Сурхондарё вилояти

112

25 687

12

3 732

12

7 932

2

1 360

13

3 575

9

2 700

22

5 940

13

390

29

58

10

Сирдарё вилояти

83

17 726

6

1 866

9

5 949

0

0

11

3 025

10

3 000

13

3 510

11

330

23

46

11

Тошкент вилояти

172

38 188

20

6 220

11

7 271

12

8 160

11

3 025

20

6 000

25

6 750

22

660

51

102

12

Фарғона вилояти

133

35 480

15

4 665

14

9 254

12

8 160

15

4 125

15

4 500

16

4 320

13

390

33

66

13

Хоразм вилояти

75

16 722

5

1 555

10

6 610

4

2 720

5

1 375

10

3 000

4

1 080

11

330

26

52

14

Тошкент шаҳар

48

5 628

8

2 488

1

661

1

680

3

825

2

600

0

0

11

330

22

44





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 июндаги

ПҚ-4351-сон қарорига

2а-ИЛОВА



2020-2024 йиллар даврида туман (шаҳар)

ободонлаштириш бошқармаларини махсус

техника ва механизмлар билан жиҳозлашнинг

ПАРАМЕТРЛАРИ


(млн сўм)

Т/р

Туманлар ва шаҳарлар

Жами

Махсус техника ва механизмлар, шу жумладан:

самосвал

(ISUZU)

автоминора

(ISUZU

NQR 71 PL)

сув қуйгич

(ISUZU комбинация-

ланган)

автобус

(ISUZU

SAZ NP 26)

трактор (экскаватор

-юклагич)

трактор

(тиркамали)

мотоцикл

(уч ғилди-

ракли

самосвал)

ўт ўргич

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси


Республика бўйича жами:

1 423

329 753

147

45 717

132

86 591

86

58 480

153

42 075

144

43 200

177

47 790

169

5 070

415

830


шу жумладан:



















I.

Қорақалпоғистон Республикаси

108

23 232

17

5 287

14

9 254

0

0

15

4 125

9

2 700

5

1 350

15

450

33

66

1

Нукус шаҳар

6

903,0

2

622,0

0




1

275,0

0





0,0

3

6,0

2

Амударё тумани

6

1 306,0

1

311,0

1

661,0



0


1

300,0



1

30,0

2

4,0

3

Беруний тумани

6

1 281,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

0




1

30,0

2

4,0

4

Қонликўл тумани

7

1 581,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

1

300,0



1

30,0

2

4,0

5

Қораўзак тумани

7

1 581,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

1

300,0



1

30,0

2

4,0

6

Кегейли тумани

6

1 281,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

0

0,0



1

30,0

2

4,0

7

Қўнғирот тумани

6

920,0

1

311,0

0




1

275,0

1

300,0



1

30,0

2

4,0

8

Мўйноқ тумани

8

1 851,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

1

300,0

1

270,0

1

30,0

2

4,0

9

Нукус тумани

7

1 581,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

1

300,0



1

30,0

2

4,0

10

Тахиатош тумани

6

1 281,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

0




1

30,0

2

4,0

11

Тахтакўпир тумани

7

1 581,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

1

300,0



1

30,0

2

4,0

12

Тўрткўл тумани

6

1 281,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

0

0,0



1

30,0

2

4,0

13

Хўжайли тумани

7

1 551,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

0

0,0

1

270,0

1

30,0

2

4,0

14

Чимбой тумани

10

2 391,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

1

300,0

3

810,0

1

30,0

2

4,0

15

Шуманай тумани

7

1 581,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

1

300,0



1

30,0

2

4,0

16

Элликқалъа тумани

6

1 281,0

1

311,0

1

661,0



1

275,0

0




1

30,0

2

4,0


2020 йил

20

4 769,0

3

933,0

3

1 983,0

0

0,0

3

825,0

3

900,0

0

0,0

4

120,0

4

8,0

1

Нукус шаҳар

1

311,0

1

311,0






0,0






0,0


0,0

2

Амударё тумани

1

311,0

1

311,0


0,0






0,0




0,0


0,0

3

Беруний тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0






0,0


0,0

4

Қонликўл тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0




0,0


0,0

5

Қораўзак тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0




0,0


0,0

6

Кегейли тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0




0,0


0,0

7

Қўнғирот тумани

1

275,0


0,0





1

275,0


0,0




0,0


0,0

8

Мўйноқ тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0


0,0


0,0


0,0

9

Нукус тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0




0,0


0,0

10

Тахиатош тумани

3

34,0


0,0


0,0




0,0





1

30,0

2

4,0

11

Тахтакўпир тумани

1

300,0


0,0


0,0




0,0

1

300,0




0,0


0,0

12

Тўрткўл тумани

3

34,0


0,0


0,0




0,0


0,0



1

30,0

2

4,0

13

Хўжайли тумани

1

30,0


0,0


0,0




0,0


0,0


0,0

1

30,0


0,0

14

Чимбой тумани

1

300,0


0,0


0,0




0,0

1

300,0


0,0


0,0


0,0

15

Шуманай тумани

1

300,0


0,0


0,0




0,0

1

300,0




0,0


0,0

16

Элликқалъа тумани

1

30,0


0,0


0,0




0,0





1

30,0


0,0


2021 йил

23

4 389,0

3

933,0

3

1 983,0

0

0,0

3

825,0

0

0,0

2

540,0

3

90,0

9

18,0

1

Нукус шаҳар

3

6,0


0,0






0,0






0,0

3

6,0

2

Амударё тумани

1

661,0


0,0

1

661,0






0,0




0,0


0,0

3

Беруний тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0






0,0


0,0

4

Қонликўл тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

5

Қораўзак тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

6

Кегейли тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

7

Қўнғирот тумани

1

30,0


0,0






0,0


0,0



1

30,0


0,0

8

Мўйноқ тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

9

Нукус тумани

1

30,0


0,0


0,0




0,0


0,0



1

30,0


0,0

10

Тахиатош тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0






0,0


0,0

11

Тахтакўпир тумани

3

279,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0




0,0

2

4,0

12

Тўрткўл тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0




0,0


0,0

13

Хўжайли тумани

1

270,0


0,0


0,0




0,0


0,0

1

270,0


0,0


0,0

14

Чимбой тумани

1

270,0


0,0


0,0




0,0


0,0

1

270,0


0,0


0,0

15

Шуманай тумани

3

34,0


0,0


0,0




0,0


0,0



1

30,0

2

4,0

16

Элликқалъа тумани

2

4,0


0,0


0,0




0,0






0,0

2

4,0


2022 йил

23

5 083,0

3

933,0

4

2 644,0

0

0,0

4

1 100,0

1

300,0

0

0,0

3

90,0

8

16,0

1

Нукус шаҳар

0

0,0


0,0






0,0






0,0


0,0

2

Амударё тумани

3

34,0


0,0


0,0






0,0



1

30,0

2

4,0

3

Беруний тумани

3

34,0


0,0


0,0




0,0





1

30,0

2

4,0

4

Қонликўл тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0




0,0


0,0

5

Қораўзак тумани

1

300,0


0,0


0,0




0,0

1

300,0




0,0


0,0

6

Кегейли тумани

3

34,0


0,0


0,0




0,0


0,0



1

30,0

2

4,0

7

Қўнғирот тумани

1

311,0

1

311,0






0,0


0,0




0,0


0,0

8

Мўйноқ тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

9

Нукус тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

10

Тахиатош тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0






0,0


0,0

11

Тахтакўпир тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0




0,0


0,0

12

Тўрткўл тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0




0,0


0,0

13

Хўжайли тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0


0,0


0,0


0,0

14

Чимбой тумани

3

279,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0


0,0


0,0

2

4,0

15

Шуманай тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0




0,0


0,0

16

Элликқалъа тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0






0,0


0,0


2023 йил

17

5 040,0

3

933,0

4

2 644,0

0

0,0

3

825,0

2

600,0

0

0,0

1

30,0

4

8,0

1

Нукус шаҳар

0

0,0


0,0






0,0






0,0


0,0

2

Амударё тумани

1

300,0


0,0


0,0





1

300,0




0,0


0,0

3

Беруний тумани

0

0,0


0,0


0,0




0,0






0,0


0,0

4

Қонликўл тумани

1

300,0


0,0


0,0




0,0

1

300,0




0,0


0,0

5

Қораўзак тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0




0,0


0,0

6

Кегейли тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0




0,0


0,0

7

Қўнғирот тумани

2

4,0


0,0






0,0


0,0




0,0

2

4,0

8

Мўйноқ тумани

3

34,0


0,0


0,0




0,0


0,0


0,0

1

30,0

2

4,0

9

Нукус тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0




0,0


0,0

10

Тахиатош тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0






0,0


0,0

11

Тахтакўпир тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

12

Тўрткўл тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

13

Хўжайли тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

14

Чимбой тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

15

Шуманай тумани

1

661,0


0,0

1

661,0




0,0


0,0




0,0


0,0

16

Элликқалъа тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0






0,0


0,0


2024 йил

25

3 681,0

5

1 555,0

0

0,0

0

0,0

2

550,0

3

900,0

3

540,0

4

120,0

8

16,0

1

Нукус шаҳар

2

586,0

1

311,0





1

275,0






0,0


0,0

2

Амударё тумани

0

0,0


0,0


0,0






0,0




0,0


0,0

3

Беруний тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0






0,0


0,0

4

Қонликўл тумани

3

34,0


0,0


0,0




0,0


0,0



1

30,0

2

4,0

5

Қораўзак тумани

3

34,0


0,0


0,0




0,0


0,0



1

30,0

2

4,0

6

Кегейли тумани

0

0,0


0,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

7

Қўнғирот тумани

1

300,0


0,0






0,0

1

300,0




0,0


0,0

8

Мўйноқ тумани

2

300,0


0,0


0,0




0,0

1

300,0

1



0,0


0,0

9

Нукус тумани

3

304,0


0,0


0,0




0,0

1

300,0




0,0

2

4,0

10

Тахиатош тумани

0

0,0


0,0


0,0




0,0






0,0


0,0

11

Тахтакўпир тумани

1

30,0


0,0


0,0




0,0


0,0



1

30,0


0,0

12

Тўрткўл тумани

0

0,0


0,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

13

Хўжайли тумани

3

315,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0


0,0


0,0

2

4,0

14

Чимбой тумани

4

881,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0

2

540,0

1

30,0


0,0

15

Шуманай тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

16

Элликқалъа тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0






0,0


0,0

II.

Андижон вилояти

116

25 589

15

4 665

3

1 983

13

8 160

13

3 575

15

4 500

8

2 160

16

480

33

66

1

Андижон шаҳар

4

36,0

0


0


0


0


0


0


1

30,0

3

6,0

2

Хонобод шаҳар

7

1 600,0

1

311,0

0

0,0

1

680,0

1

275,0

1

300,0

0


1

30,0

2

4,0

3

Андижон тумани

7

1 600,0

1

311,0

0

0,0

1

680,0

1

275,0

1

300,0

0


1

30,0

2

4,0

4

Асака тумани

7

1 600,0

1

311,0

0

0,0

1

680,0

1

275,0

1

300,0

0


1

30,0

2

4,0

5

Балиқчи тумани

6

920,0

1

311,0

0

0,0

0


1

275,0

1

300,0

0


1

30,0

2

4,0

6

Булоқбоши тумани

8

2 261,0

1

311,0

1

661,0

1

680,0

1

275,0

1

300,0

0


1

30,0

2

4,0

7

Бўз тумани

9

1 851,0

1

311,0

1

661,0

1


1

275,0

1

300,0

1

270,0

1

30,0

2

4,0

8

Жалақудуқ тумани

8

2 261,0

1

311,0

1

661,0

1

680,0

1

275,0

1

300,0

0


1

30,0

2

4,0

9

Избоскан тумани

8

1 460,0

1

311,0

0


0


1

275,0

1

300,0

2

540,0

1

30,0

2

4,0

10

Марҳамат тумани

8

1 870,0

1

311,0

0

0,0

1

680,0

1

275,0

1

300,0

1

270,0

1

30,0

2

4,0

11

Олтинкўл тумани

6

1 325,0

1

311,0

0

0,0

1

680,0

0


1

300,0

0


1

30,0

2

4,0

12

Пахтаобод тумани

7

1 595,0

1

311,0

0

0,0

1

680,0

0


1

300,0

1

270,0

1

30,0

2

4,0

13

Улуғнор тумани

8

1 870,0

1

311,0

0


1

680,0

1

275,0

1

300,0

1

270,0

1

30,0

2

4,0

14

Қўрғонтепа тумани

7

1 600,0

1

311,0

0


1

680,0

1

275,0

1

300,0

0


1

30,0

2

4,0

15

Шаҳрихон тумани

8

1 870,0

1

311,0

0


1

680,0

1

275,0

1

300,0

1

270,0

1

30,0

2

4,0

16

Хўжаобод тумани

8

1 870,0

1

311,0

0


1

680,0

1

275,0

1

300,0

1

270,0

1

30,0

2

4,0


2020 йил

23

4 638,0

3

933,0

1

661,0

1

680,0

2

550,0

3

900,0

3

810,0

3

90,0

7

14,0

1

Андижон шаҳар

4

36,0













1

30,0

3

6,0

2

Хонобод шаҳар

1

311,0

1

311,0


0,0


0,0


0,0


0,0




0,0


0,0

3

Андижон тумани

3

315,0

1

311,0


0,0


0,0


0,0


0,0




0,0

2

4,0

4

Асака тумани

1

311,0

1

311,0


0,0


0,0


0,0


0,0




0,0


0,0

5

Балиқчи тумани

1

275,0


0,0


0,0



1

275,0


0,0




0,0


0,0

6

Булоқбоши тумани

1

661,0


0,0

1

661,0


0,0


0,0


0,0




0,0


0,0

7

Бўз тумани

1

275,0


0,0


0,0


0,0

1

275,0


0,0


0,0


0,0


0,0

8

Жалақудуқ тумани

1

300,0


0,0


0,0


0,0


0,0

1

300,0




0,0


0,0

9

Избоскан тумани

1

300,0


0,0






0,0

1

300,0


0,0


0,0


0,0

10

Марҳамат тумани

1

270,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

1

270,0


0,0


0,0

11

Олтинкўл тумани

2

4,0


0,0


0,0


0,0




0,0




0,0

2

4,0

12

Пахтаобод тумани

1

30,0


0,0


0,0


0,0




0,0


0,0

1

30,0


0,0

13

Улуғнор тумани

2

950,0


0,0



1

680,0


0,0


0,0

1

270,0


0,0


0,0

14

Қўрғонтепа тумани

1

30,0


0,0




0,0


0,0


0,0



1

30,0


0,0

15

Шаҳрихон тумани

1

270,0


0,0




0,0


0,0


0,0

1

270,0


0,0


0,0

16

Хўжаобод тумани

1

300,0


0,0




0,0


0,0

1

300,0


0,0


0,0


0,0


2021 йил

23

5 731,0

3

933,0

1

661,0

3

2 040,0

3

825,0

3

900,0

1

270,0

3

90,0

6

12,0

1

Андижон шаҳар

0

0,0














0,0


0,0

2

Хонобод шаҳар

3

684,0


0,0


0,0

1

680,0


0,0


0,0




0,0

2

4,0

3

Андижон тумани

1

300,0


0,0


0,0


0,0


0,0

1

300,0




0,0


0,0

4

Асака тумани

3

304,0


0,0


0,0


0,0


0,0

1

300,0




0,0

2

4,0

5

Балиқчи тумани

1

311,0

1

311,0


0,0




0,0


0,0




0,0


0,0

6

Булоқбоши тумани

3

315,0

1

311,0


0,0


0,0


0,0


0,0




0,0

2

4,0

7

Бўз тумани

2

341,0

1

311,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

1

30,0


0,0

8

Жалақудуқ тумани

2

691,0


0,0

1

661,0


0,0


0,0


0,0



1

30,0


0,0

9

Избоскан тумани

1

275,0


0,0





1

275,0


0,0


0,0


0,0


0,0

10

Марҳамат тумани

1

680,0


0,0


0,0

1

680,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

11

Олтинкўл тумани


1

30,0


0,0


0,0


0,0




0,0



1

30,0


0,0

12

Пахтаобод тумани

1

270,0


0,0


0,0


0,0




0,0

1

270,0


0,0


0,0

13

Улуғнор тумани

1

275,0


0,0




0,0

1

275,0


0,0


0,0


0,0


0,0

14

Қўрғонтепа тумани

1

275,0


0,0




0,0

1

275,0


0,0




0,0


0,0

15

Шаҳрихон тумани

1

300,0


0,0




0,0


0,0

1

300,0


0,0


0,0


0,0

16

Хўжаобод тумани

1

680,0


0,0



1

680,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0


2022 йил

21

6 051,0

3

933,0

1

661,0

4

2 720,0

3

825,0

2

600,0

1

270,0

1

30,0

6

12,0

1

Андижон шаҳар

0

0,0














0,0


0,0

2

Хонобод шаҳар

1

275,0


0,0


0,0


0,0

1

275,0


0,0




0,0


0,0

3

Андижон тумани

1

680,0


0,0


0,0

1

680,0


0,0


0,0




0,0


0,0

4

Асака тумани

1

275,0


0,0


0,0


0,0

1

275,0


0,0




0,0


0,0

5

Балиқчи тумани

1

300,0


0,0


0,0




0,0

1

300,0




0,0


0,0

6

Булоқбоши тумани

1

275,0


0,0


0,0


0,0

1

275,0


0,0




0,0


0,0

7

Бўз тумани

3

665,0


0,0

1

661,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

2

4,0

8

Жалақудуқ тумани

3

315,0

1

311,0


0,0


0,0


0,0


0,0




0,0

2

4,0

9

Избоскан тумани

3

315,0

1

311,0






0,0


0,0


0,0


0,0

2

4,0

10

Марҳамат тумани

1

311,0

1

311,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

11

Олтинкўл тумани

1

680,0


0,0


0,0

1

680,0




0,0




0,0


0,0

12

Пахтаобод тумани

1

680,0


0,0


0,0

1

680,0




0,0


0,0


0,0


0,0

13

Улуғнор тумани

1

30,0


0,0




0,0


0,0


0,0


0,0

1

30,0


0,0

14

Қўрғонтепа тумани

1

300,0


0,0




0,0


0,0

1

300,0




0,0


0,0

15

Шаҳрихон тумани

1

680,0


0,0



1

680,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

16

Хўжаобод тумани

1

270,0


0,0




0,0


0,0


0,0

1

270,0


0,0


0,0


2023 йил

24

5 375,0

3

933,0

0

0,0

3

2 040,0

4

1 100,0

3

900,0

1

270,0

4

120,0

6

12,0

1

Андижон шаҳар

0

0,0














0,0


0,0

2

Хонобод шаҳар

1

300,0


0,0


0,0


0,0


0,0

1

300,0




0,0


0,0

3

Андижон тумани

1

275,0


0,0


0,0


0,0

1

275,0


0,0




0,0


0,0

4

Асака тумани

1

680,0


0,0


0,0

1

680,0


0,0


0,0




0,0


0,0

5

Балиқчи тумани

1

30,0


0,0


0,0




0,0


0,0



1

30,0


0,0

6

Булоқбоши тумани

2

330,0


0,0


0,0


0,0


0,0

1

300,0



1

30,0


0,0

7

Бўз тумани

1

300,0


0,0


0,0


0,0


0,0

1

300,0


0,0


0,0


0,0

8

Жалақудуқ тумани

1

680,0


0,0


0,0

1

680,0


0,0


0,0




0,0


0,0

9

Избоскан тумани

2

300,0


0,0






0,0


0,0

1

270,0

1

30,0


0,0

10

Марҳамат тумани

4

309,0


0,0


0,0


0,0

1

275,0


0,0


0,0

1

30,0

2

4,0

11

Олтинкўл тумани

1

311,0

1

311,0


0,0


0,0




0,0




0,0


0,0

12

Пахтаобод тумани

3

315,0

1

311,0


0,0


0,0




0,0


0,0


0,0

2

4,0

13

Улуғнор тумани


3

315,0

1

311,0




0,0


0,0


0,0


0,0


0,0

2

4,0

14

Қўрғонтепа тумани

1

680,0


0,0



1

680,0


0,0


0,0




0,0


0,0

15

Шаҳрихон тумани


1

275,0


0,0




0,0

1

275,0


0,0


0,0


0,0


0,0

16

Хўжаобод тумани

1

275,0


0,0




0,0

1

275,0


0,0


0,0


0,0


0,0


2024 йил

25

4 474,0

3

933,0

0

0,0

2

1 360,0

1

275,0

4

1 200,0

2

540,0

5

150,0

8

16,0

1

Андижон шаҳар

0

0,0














0,0


0,0

2

Хонобод шаҳар

1

30,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0



1

30,0


0,0

3

Андижон тумани

1

30,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0



1

30,0


0,0

4

Асака тумани

1

30,0


0,0


0,0


0,0


0,0


0,0



1

30,0


0,0

5

Балиқчи тумани

2

4,0


0,0


0,0




0,0


0,0




0,0

2

4,0

6

Булоқбоши тумани

1

680,0


0,0


0,0

1

680,0


0,0


0,0




0,0


0,0

7

Бўз тумани

2

950,0


0,0


0,0

1

680,0


0,0


0,0

1

270,0


0,0


0,0

8

Жалақудуқ тумани

1

275,0


0,0


0,0


0,0

1

275,0


0,0




0,0


0,0

9

Избоскан тумани

1

270,0


0,0






0,0


0,0

1

270,0


0,0


0,0

10

Марҳамат тумани

1

300,0


0,0


0,0


0,0


0,0

1

300,0


0,0


0,0


0,0

11

Олтинкўл тумани

1

300,0


0,0


0,0


0,0



1

300,0




0,0


0,0

12

Пахтаобод тумани

1

300,0


0,0


0,0


0,0



1

300,0


0,0


0,0


0,0

13

Улуғнор тумани

1

300,0


0,0




0,0


0,0

1

300,0


0,0


0,0


0,0

14

Қўрғонтепа тумани

3

315,0

1

311,0




0,0


0,0


0,0




0,0

2

4,0

15

Шаҳрихон тумани

4

345,0

1

311,0




0,0


0,0


0,0


0,0

1

30,0

2

4,0

16

Хўжаобод тумани

4

345,0

1

311,0




0,0


0,0


0,0


0,0

1

30,0

2

4,0

III.

Бухоро вилояти

96

23 609,0

7

2 177

11

7 271

8

5 440

11

3 025

5

1 500

14

3 780

12

360

28

56

1

Бухоро шаҳар

3

6,0

0

0

0


0


0


0

0

0


0


3

6

2

Когон шаҳар

7

1 272,0

0

0

1

661

0


1

275

1

300

0


1

30

3

6

3

Олот тумани

8

2 220,0

0

0

1

661

1

680

1

275

1

300

1

270

1

30

2

4

4

Бухоро тумани

7

1 961,0

1

311

1

661

1

680

1

275

0

0

0


1

30

2

4

5

Вобкент тумани


9

2 501,0

1

311

1

661

1

680

1

275

0

0

2

540

1

30

2

4

6

Ғиждувон тумани

7

1 551,0

1

311

1

661

0


1

275

0

0

1

270

1

30

2

4

7

Когон тумани


6

1 270,0

0

0

1

661

0


1

275

1

300

0


1

30

2

4

8

Қоракўл тумани


8

1 840,0

1

311

0

0

1

680

1

275

0


2

540

1

30

2

4

9

Қоровулбозор тумани

8

2 190,0

0

0

1

661

1

680

1

275

0

0

2

540

1

30

2

4

10

Пешку тумани


8

1 846,0

1

311

1

661

0


0

0

1

300

2

540

1

30

2

4

11

Ромитан тумани


9

2 501,0

1

311

1

661

1

680

1

275

0


2

540

1

30

2

4

12

Жондор тумани

7

1 920,0

0

0

1

661

1

680

1

275

0


1

270

1

30

2

4

13

Шофиркон тумани

9

2 531,0

1

311

1

661

1

680

1

275

1

300

1

270

1

30

2

4


2020 йил

22

4 521,0

2

622

2

1 322

0

0

3

825

1

300

5

1 350

3

90

6

12

1

Бухоро шаҳар

2

4,0


0








0





2

4

2

Когон шаҳар

3

665,0


0

1

661




0


0




0

2

4

3

Олот тумани

4

695,0


0

1

661


0


0


0


0

1

30

2

4

4

Бухоро тумани

1

311,0

1

311


0


0


0


0




0


0

5

Вобкент тумани

2

341,0

1

311


0


0


0


0


0

1

30


0

6

Ғиждувон тумани

1

275,0


0


0



1

275


0


0


0


0

7

Когон тумани

1

275,0


0


0



1

275


0




0


0

8

Қоракўл тумани


2

300,0


0


0


0


0



1

270

1

30


0

9

Қоровулбозор тумани

1

270,0


0


0


0


0


0

1

270


0


0

10

Пешку тумани

1

270,0


0


0




0


0

1

270


0


0

11

Ромитан тумани

2

545,0


0


0


0

1

275



1

270


0


0

12

Жондор тумани

1

270,0


0


0


0


0



1

270


0


0

13

Шофиркон тумани

1

300,0


0


0


0


0

1

300


0


0


0


2021 йил

20

4 766,0

2

622

2

1 322

2

1 360

2

550

0

0

3

810

3

90

6

12

1

Бухоро шаҳар

1

2,0


0








0





1

2

2

Когон шаҳар

2

277,0


0


0



1

275


0




0

1

2

3

Олот тумани

1

680,0


0


0

1

680


0


0


0


0


0

4

Бухоро тумани

3

665,0


0

1

661


0


0


0




0

2

4

5

Вобкент тумани

3

665,0


0

1

661


0


0


0


0


0

2

4

6

Ғиждувон тумани

1

311,0

1

311


0




0


0


0


0


0

7

Когон тумани

1

30,0


0


0




0


0



1

30


0

8

Қоракўл тумани

1

311,0

1

311


0


0


0




0


0


0

9

Қоровулбозор тумани

2

305,0


0


0


0

1

275


0


0

1

30


0

10

Пешку тумани

1

270,0


0


0




0


0

1

270


0


0

11

Ромитан тумани

1

270,0


0


0


0


0



1

270


0


0

12

Жондор тумани

1

30,0


0


0


0


0




0

1

30


0

13

Шофиркон тумани

2

950,0


0


0

1

680


0


0

1

270


0


0


2022 йил


19

5 477,0

2

622

2

1 322

3

2 040

3

825

1

300

1

270

3

90

4

8

1

Бухоро шаҳар

0

0,0


0








0






0

2

Когон шаҳар

1

300,0


0


0




0

1

300




0


0

3

Олот тумани

1

275,0


0


0


0

1

275


0


0


0


0

4

Бухоро тумани

1

680,0


0


0

1

680


0


0




0


0

5

Вобкент тумани

1

680,0


0


0

1

680


0


0


0


0


0

6

Ғиждувон тумани

3

665,0


0

1

661




0


0


0


0

2

4

7

Когон тумани

1

661,0


0

1

661




0


0




0


0

8

Қоракўл тумани

3

279,0


0


0


0

1

275




0


0

2

4

9

Қоровулбозор тумани

1

270,0


0


0


0


0


0

1

270


0


0

10

Пешку тумани

2

341,0

1

311


0




0


0


0

1

30


0

11

Ромитан тумани

2

341,0

1

311


0


0


0




0

1

30


0

12

Жондор тумани

1

680,0


0


0

1

680


0




0


0


0

13

Шофиркон тумани

2

305,0


0


0


0

1

275


0


0

1

30


0


2023 йил

18

4 240,0

1

311

2

1 322

2

1 360

1

275

2

600

1

270

3

90

6

12

1

Бухоро шаҳар

0

0,0


0








0






0

2

Когон шаҳар

1

30,0


0


0




0


0



1

30


0

3

Олот тумани

1

300,0


0


0


0


0

1

300


0


0


0

4

Бухоро тумани

1

30,0


0


0


0


0


0



1

30


0

5

Вобкент тумани

1

270,0


0


0


0


0


0

1

270


0


0

6

Ғиждувон тумани

1

30,0


0


0




0


0


0

1

30


0

7

Когон тумани

1

300,0


0