Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 й. 469-сон "Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2019 й.

N 469



БОЛАЛАРНИ ДАВЛАТ УМУМИЙ ЎРТА

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон ва "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон фармонларига мувофиқ ҳамда болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнини Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич амалга ошириш ҳақида таклифи маъкуллансин.


2. Қуйидагилар:

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, 2019/2020 ўқув йили учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) қабул қилиш 2019 йил 20 июндан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали босқичма-босқич жорий этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2019 йил 20 июнга қадар:

умумий ўрта таълим муассасаларига болаларни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграциялаш имконияти мавжуд бўлган махсус онлайн платформа (кейинги ўринларда платформа деб аталади) яратилишини;

платформада Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали болаларни қабул қилиш жорий этиладиган умумтаълим муассасалари билан боғлиқ бўлган барча зарур маълумотлар жойлаштирилишини;

болаларни умумтаълим муассасаларига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қабул қилиш билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, умумтаълим муассасалари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг амалда қўлланилиши, унинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 20 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда:

давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини таъминласин;

ЯИДХПда болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2019 йил 15 июнга қадар фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборот базасини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ушбу қарор билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти талаблари бузилганлиги учун тегишли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 июндаги

469-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни

умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш

жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон

Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали

орқали амалга ошириладиган таълим муассасалари

РЎЙХАТИ


Т/р

Туманлар номи


Умумий

ўрта таълим

муассасалари

сони


Умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати


1.

Бектемир


4

289, 290, 291, 293-сон умумтаълим мактаблари


2.

Миробод

6

31, 60, 94, 110, 125, 263-сон умумтаълим мактаблари


3.

Мирзо Улуғбек

7

35, 50, 64, 71, 187, 210, 279-сон умумтаълим мактаблари


4.

Олмазор

7

159, 191, 233, 242, 243, 249, 298-сон умумтаълим мактаблари


5.

Сергели

3

6, 7, 300-сон умумтаълим мактаблари


6.

Учтепа

7

38, 44, 74, 75, 107, 228, 238-сон умумтаълим мактаблари


7.

Чилонзор

9

101, 103, 164, 168, 178, 184, 195, 217, 280-сон умумтаълим мактаблари


8.

Шайхонтоҳур

7

19, 34, 42, 59, 169, 180, 314-сон умумтаълим мактаблари


9.

Юнусобод

14

5, 17, 43, 51, 86, 97, 98, 235, 246, 257, 260, 272, 302, 313-сон умумтаълим мактаблари


10.

Яккасарой

4

89, 91, 144, 160-сон умумтаълим мактаблари


11.

Яшнобод

7

61, 145, 151, 152, 166, 282, 307-сон умумтаълим мактаблари


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг бевосита

тасарруфидаги давлат умумтаълим мактаблари

1.

Мирзо Улуғбек

3

Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби


Мирзо Улуғбек номидаги астрономия физика, математика, информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби


Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби


2.

Учтепа

1

Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби


3.

Юнусобод

1

Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби


4.

Олмазор

1

Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби


Жами


81 та


             

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 июнь




























Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск