Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 07.06.2019 й. 469-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 июндаги

469-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига

қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб юритилади) орқали болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент талаблари қуйидаги умумтаълим муассасаларига нисбатан қўлланилади:

бошланғич мактаб;

умумий ўрта таълим мактаби;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатлар, олимпия захиралари коллежлари бундан мустасно).

3. Болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш жараёнини амалга оширишда:

а) туман (шаҳар) ҳокимликлари:

заруратга кўра тегишли йилнинг 1 январига қадар умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (кейинги ўринларда микроҳудуд деб аталади) тасдиқлайди;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари (кейинги ўринларда манзил-маълумот бюролари деб аталади) ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) микроҳудудда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида ахборот беради;

в) Халқ таълими вазирлиги:

умумтаълим муассасаларига болаларни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси ЯИДХПга интеграциялаш имконияти мавжуд бўлган онлайн платформани (кейинги ўринларда платформа деб аталади) ишлаб чиқади;

ушбу платформа узлуксиз ишлашини ҳамда техник қўллаб-қувватланишини таъминлайди;

платформада таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотлар янгилаб борилишини таъминлайди;

платформада умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуддаги кўп қаватли уй ва кўча номлари, микроҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар сони, 1-синфга қабул режаси, қабул қилинган болалар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги кўрсатилади;

г) ариза берувчилар умумтаълим муассасасига йўлланма билан мурожаат қилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тегишли йилнинг 1 апрелига қадар умумтаълим муассасаларининг 1-синфга қабул квотасини белгилайди.

Қабул квотаси асосий ва қўшимча квота турларига ажратилади.


Асосий квота - туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг мактаб ёшидаги фарзандлари, отаси ёки онаси I гypyҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини (кейинги ўринларда асосий квота деб аталади) инобатга олган ҳолда шакллантирилади;

Қўшимча квота - умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, тегишли микроҳудуд бўйича асосий квотага тушмаган болалар учун ажратилади.

5. Давлат хизматлари марказлари, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар ва манзил-маълумот бюролари ўртасида ахборот алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали, электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилишда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

6. Болаларни умумтаълим муассасаларига асосий квота бўйича қабул қилиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.

Бунда, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат умумтаълим муассасаларига навбатга қўйилмаган ҳолда асосий квота доирасида жойлаштирилади.

Болаларни умумтаълим муассасаларига қўшимча квота бўйича қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган умумий талаблар асосида тегишли умумтаълим муассасалари директорлари томонидан амалга оширилади.


2-БОБ. БОЛАЛАРНИ УМУМТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА АСОСИЙ КВОТА

БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


7. Болаларни умумтаълим муассасаларига асосий квота бўйича қабул қилиш ҳар йили 15 июндан 10 августга қадар амалга оширилади.

8. Умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд бўйича тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади.


9. Ариза берувчи йўлланма олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

11. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза берувчи давлат хизматлари олиш учун сўровномани электрон тарзда мустақил равишда, платформада жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.

Ариза берувчилардан ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Сўровномада ишончсиз маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


12. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани қоғозга чиқаради ва ариза берувчига беради. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


13. Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни манзил-маълумот бюросига юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда сўровнома автоматик равишда манзил-маълумот бюросига юборилади.


14. Боланинг қариндошлари томонидан умумтаълим муассасасига йўлланма олиш фақат боланинг ота-онаси томонидан белгиланган тартибда берилган (нотариал тасдиқланган) ишончнома асосида амалга оширилади.


15. Манзил-маълумот бюролари сўровнома тушганидан бошлаб бир иш куни мобайнида ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги (олинмаганлиги), шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказларига юборади.

16. Давлат хизматлари марказлари манзил-маълумот бюроларидан маълумот тушганидан бошлаб бир иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштиради.

Ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаганлиги, йўлланма беришни рад этиш учун асос бўлади.

Йўлланма беришни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Бунда болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш қўшимча квота бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.


17. Давлат хизматлари маркази ариза берувчининг сўровига кўра унга йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб беради.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йўлланма ёки асосланган рад жавоби ариза берувчининг электрон почта манзилига юборилади.



3-БОБ. БОЛАЛАРНИ УМУМТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ҚЎШИМЧА КВОТА

БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


18. Болаларни умумтаълим муассасаларига қўшимча квота бўйича қабул қилиш ҳар йили 10 августдан 31 августга қадар амалга оширилади.

19. Қўшимча квота умумтаълим муассасасининг ўқувчиларни қабул қилиш учун малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб Кузатув кенгашининг тавсияси ва умумтаълим муассасаси раҳбарининг буюртмаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва виоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруғи билан тасдиқланади.


4-БОБ. УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

БОЛАЛАРНИНГ ШАХСИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


26. Ариза берувчилар умумтаълим муассасасига асосий квота бўйича қабул қилиш учун йўлланмани олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида (йўлланма билан бирга) умумтаълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

боланинг 3,5 х 4,5 см ўлчамли 4 дона рангли фотосурати;

ариза берувчининг паспорти нусхаси;

боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси.


27. Болаларни умумтаълим муассасасига қабул қилиш йўлланма тақдим этилганда умумтаълим муассасасалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Болаларни умумтаълим муассасаларига йўлланмалар мавжуд бўлмаганда расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.


28. Боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) бола умумтаълим муассасасига қабул қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Умумтаълим мактаблари асосий квота доирасида тўлиқ қамраб олингандан сўнг бўш ўринлар қўшимча квота асосида тўлдирилади.

Асосий квота бўйича белгиланган ўринлар етарли бўлмаган тақдирда қўшимча квота ҳисобига қабул қилинади.

Умумтаълим муассасаларининг 1-синфларига тасдиқланган қабул квоталар бажарилгандан сўнг аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.

Умумтаълим муассасаларига қабул квотасидан ташқари ва Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали олинган йўлланмаларсиз ҳамда синфларда 35 нафардан ортиқ ўқувчиларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.


30. Давлат хизматлари марказлари, умумтаълим муассасалари ва манзил-маълумот бюролари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.


31. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талабларининг бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


32. Болаларни умумтаълим муассасаларига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қабул қилиш билан боғлиқ мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.


33. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


34. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Болаларни асосий квота асосида давлат

умумтаълим муассасаларига қабул қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субьектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Ариза берувчи


1) Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш.


2) электрон тарзда давлат хизматларидан фойлаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


Хоҳишга кўра









2-босқич

1) Давлат хизматлари маркази

2) ЯИДХП


Сўровномани Манзил-маълумот бюроларига юбориш.


1) 1 соат мобайнида

2) Автоматик тарзда









3-босқич

Манзил-

маълумот

бюролари


Ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий пропискада турганлиги (турмаганлиги), турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги (олинмаганлиги), вактинчалик рўйхатдан ўтганлиги (ўтмаганлиги), шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига юбориш.


1 иш куни мобайнида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштириш.


2. Ариза бсрувчининг сўровига кўра йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини электрон ёки қоғоз шаклда муҳр билан тасдиқлаб, ариза берувчига юбориш.


1 иш куни мобайнида









5-босқич

Ариза берувчи


Умумтаълим муассасасига йўлланма билан бирга боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома, боланинг 3,5 х 4,5 см хажмдаги 4 дона рангли фотосурати, ариза берувчининг паспорти нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда) ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхасини тақдим этиш


Йўлланма олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида









6-босқич

Умумий ўрта таълим муассасаси


Ариза берувчи томонидан болани умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш бўйича йўлланма тақдим этилганда белгиланган тартибда расмийлаштириш


Мурожаат этилган куни



     





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА


Болаларни давлат умумтаълим

муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА*

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:


1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)



2. Ф.И.О.



3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):



4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда)



5. Манзили



6. Телефон рақами



7. Электрон почта манзили



II. Бола ҳақидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.



2. Туғилган йили



3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси)



4. Бола оиласи билан яшайдиган манзил



5. Манзилнинг қайси умумтаълим муассасаси микроҳудудига кириши



III. Умумтаълим муассасаси ҳақидаги маълумотлар:

1. (Туман, шаҳар) халқ таълими бўлими



2. Умумтаълим муассасаси рақами



3. Таълим тили



IV. Қўшимча маълумотлар (зарурат бўлганда)

1. Отаси ёки онаси I гуруҳ ногиронлиги бўлган бола (ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат)


2. Етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (ота-онасининг вафоти ҳақида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами)



               

*) Ушбу сўровнома тақдим этиладиган асл нусхадаги ҳужжатлар асосида тўлдирилади.



20___й. "___" ______________                                               Имзо: _________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 июнь

































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск