ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2019 й. ПҚ-4354-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2019 й.

N ПҚ-4354



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИСИГА АХБОРОТ-КУТУБХОНА

ХИЗМАТИ   КЎРСАТИШНИ   ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. Шу муносабат билан фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан, миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда.

Бу эса ахборот-кутубхона фаолиятига, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради.

Аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳатидан янада ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалар этиб белгилансин:

ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва замонавий умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона фаолиятини ислоҳ қилиш;

аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш бўйича ижтимоий кафолатларни сифатли таъминлаш ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

ҳудудларда аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш;

ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, янги бино ва иншоотларни қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан таъминлаш;

кутубхона соҳасида давлат-хусусий шерикликни, хусусий ва электрон (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш;

кутубхоналар фаолиятининг самарадорлигини ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш (шу жумладан, пуллик хизмат кўрсатиш) тезкорлигини ошириш учун электрон китоблар тарқатишга ихтисослашган интернет-ресурслар билан ҳамкорликни кенгайтириш;

ахборот-кутубхона муассасалари хавфсизлигини ҳамда миллий ва жаҳон маданий меросининг бир қисми сифатида ахборот-кутубхона фондларининг яхши сақланишини таъминлаш;

жамиятнинг ахборот маданиятини, тарихимизга ва миллий маданиятга қизиқишини шакллантириш ва кучайтириш, мутолаа маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш;

ахборот-кутубхона муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш.


2. Қуйидагилар:

а) 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;

б) 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

в) Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот-ресурс марказининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

г) Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот-ресурс марказининг (кейинги ўринларда - Миллий кутубхона) ходимлар умумий чекланган сони 227 нафардан иборат бошқарув аппарати тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Миллий кутубхона директорига зарур ҳолларда Миллий кутубхона бошқарув аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш, шунингдек, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қошида фаолият кўрсатаётган барча ахборот-ресурс марказларини тугатиш;

умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тугатилаётган ахборот-ресурс марказларининг китоб фондлари ва штат бирликларини янгидан ташкил қилинаётган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларига бериш;

ахборот-ресурс марказларини тугатишда умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кутубхоналарини амалдаги нормативларга мувофиқ тегишли китоб фонди ва штат бирликлари билан бирга сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


5. Қуйидагилар янги ташкил этилаётган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш учун сифат жиҳатидан янги ва қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот технологиялари асосида уларнинг илмий, таълим, ахборот ва маданий эҳтиёжларини қондириш;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ижтимоий мослашув ва реабилитация, мустақил таълим олиш ва мулоқот доирасини кенгайтириш воситаси сифатида ахборотдан фойдаланиш имкониятларини яратиш;

фойдаланувчиларга ҳар қандай (босма, мультимедиа ва рақамли) ташувчиларда, шу жумладан, Интернет тармоғида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;

ўз ахборот-ресурсларини яратиш ва уларни сифатли тўлдириб бориш орқали китобхонларга анъанавий хизмат кўрсатиш усулидан уларни замонавий ахборот-кутубхона хизматлари билан таъминлашга ўтиш;

аҳолига ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш бўйича масофадан хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ва модернизация қилиш.


6. Агентлик:

бир ой муддатда туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини жойлаштириш ҳамда уларни компьютер техникаси ва бошқа турдаги оргтехника, мебель, шу жумладан, махсус мебель, шунингдек, тегишли кутубхона ускуналари билан жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқсин, бунда имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатиш учун ўқув залларини махсус компьютер жиҳозлари ва бошқа қўшимча воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларининг Интернет тармоғига уланишини ва улар учун Миллий кутубхона электрон ресурсларидан фойдаланиш имкониятини таъминласин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ахборот-кутубхона марказлари фаолиятининг регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда аҳолига куни узайтирилган тартибда хизмат кўрсатилишини кўзда тутсин;

аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар (тил ўргатиш, компьютер курсларини ташкил этиш, матнли, аудио ва видеоматериаллар нусхаларини яратиш, шунингдек, бошқа кутубхона хизматлари) рўйхатини кенгайтириш орқали ахборот-кутубхона марказларининг бюджетдан ташқари даромадларини ошириш чораларини кўрсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

а) Агентлик томонидан ишлаб чиқилган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини жойлаштириш ва жиҳозлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда:

икки ой муддатда туманлар (шаҳарлар) марказларида туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини жойлаштириш ва уларнинг тўлақонли фаолият юритиши учун биноларни белгиланган тартибда ажратсин;

ажратилган биноларни капитал таъмирлашни таъминласин, бунда туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларининг ўқув залларида ва бошқа умумий фойдаланиладиган хоналарида имконияти чекланган шахслар тўсиқсиз фойдаланиши учун барча зарур шароитларни яратсин, шунингдек, уларни зарур ускуна ва техника билан жиҳозласин;

б) туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларига туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тегишли ишларни амалга оширсин ва ушбу марказларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин;

в) умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ахборот-ресурс марказларини тугатиш натижасида ишдан бўшаган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


8. Белгилансинки:

Миллий кутубхонанинг қўшимча штат бирликларини сақлаш харажатлари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрида ижтимоий соҳага мўлжалланган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилади;

туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини сақлаш харажатлари туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тугатилаётган ахборот-ресурс марказларини сақлаш учун кўзда тутилган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

янги ташкил этиладиган ахборот-кутубхона марказларини кадрлар билан тўлдириш биринчи навбатда умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тугатилаётган ахборот-ресурс марказларида фаолият кўрсатаётган малакали кадрлар ҳисобига амалга оширилади;

туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари биноларини капитал таъмирлаш ҳамда уларни замонавий ускуна ва техникалар билан жиҳозлашни молиялаштириш умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тугатилаётган ахборот-ресурс марказларининг мақбуллаштирилаётган бюджет ажратмалари, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг прогнозни ошириб бажаришдан олинадиган даромадлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари кутубхона фондларини тўлдириш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари, Жамғарма маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Маданият вазирлиги ҳамда Агентлик билан биргаликда кутубхоначилик иши соҳасида мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш асосида соҳага ихтисослашган олий ўқув юртларига "Кутубхона-ахборот фаолияти" йўналиши бўйича ўқишга қабул квоталари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:

вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шу жумладан, ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналарни ташкил қилиш (такомиллаштириш);

идоравий кутубхоналарнинг китоб фондини ва моддий-техника базасини яратиш, янгилаш ва тўлдиришни ушбу мақсадлар учун давлат органларига бюджетдан ажратилган маблағлар, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш;

Агентлик таклифлари асосида идоравий кутубхоналарнинг китоб фондини янгилаш ва тўлдириш учун зарур нашрлар рўйхатини ҳар йили шакллантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


11. Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 21 майни Кутубхоначилар куни деб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, бунда кутубхоначиларни кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилсин.

Агентлик бир ой муддатда "Кутубхоначилар кунини белгилаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


12. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи К.И. Алламжонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 июндаги

ПҚ-4354-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида

ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. АХБОРОТ-КУТУБХОНА СОҲАСИНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Миллий умумтаълим электрон кутубхона маркази тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низом

2019 йил

1 июлга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида тақдим этилаётган хизматлар ҳажмининг ўсиб боришини ҳисобга олган ҳолда, Миллий кутубхонанинг ташкилий тузилмасига кирувчи ходимларнинг намунавий штатлари ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ва кутубхона тўғрисида намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив ҳужжат

2019 йил

1 сентябрга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги

3.

"Кутубхона аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил

1 октябрга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

4.

"Нашрларнинг мажбурий нусхаси тўғрисида" тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Ёзма маълумот

2021 йил

1 апрелга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

5.

Ўзбекистон Республикасининг Халқаро нашрлар алмашинуви конвенциясида (Париж ш., 05.12.1958 й.) иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулоса киритиш.

Ёзма маълумот

2022 йил

1 июлга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

II. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА

МУАССАСАЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ

6.

Аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш, танловлар, конференциялар ўтказиш, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг касбий даражасини ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 августдан

доимий равишда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

7.

Ресурслар алмашиш бўйича корпоратив тармоқни шакллантириш, корпоратив ҳамкорлик ишини автоматлаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил

1 августга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

8.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шу жумладан ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналарни ташкил этиш (такомиллаштириш). Идоравий кутубхоналар, шунингдек, ахборот-кутубхона марказлари китоб фондини янгилаш ва тўлдириш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг таклифлари асосида зарур нашрлар рўйхатини ҳар йили 10 октябргача шакллантириш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий асосда

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

9.

2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳаси, хусусий ва рақамли (виртуал) кутубхоналар тармоғи бўйича давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастур

2020 йил

1 августга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

10.

МДҲ ва хорижий мамлакатларнинг етакчи тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш.

Битимлар

2021 йилдан бошлаб доимий асосда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, алоқадор

вазирлик ва идоралар

III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА МЕТОДИК ФАОЛИЯТ

11.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси қошида кутубхона иши бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича Кенгаш ташкил этишга оид таклифлар ишлаб чиқиш.

Тармоқ олий таълим муассасаси ҳузурида илмий кенгаш ташкил этиш

2021 йил

1 декабрга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги

12.

Ахборот-кутубхона фаолияти бўйича тармоқ стандартлари, методик қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Идоравий-норматив ҳужжат

2024 йил

31 декабрга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

13.

Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш Концепциясининг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

IV. АХБОРОТ-КУТУБХОНА СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА СОҲА

МУТАХАССИСЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

14.

Мазкур соҳада мутахассисларга бўлган талабни ўрганиш асосида "Кутубхона-ахборот фаолияти" йўналиши бўйича ихтисослашган олий таълим муассасаларига қабул квоталари бўйича таклифларни кейинчалик қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ёзма маълумот

2020 йил

1 февралга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

15.

Олий таълим муассасаларида хорижий тажриба ва технологияларни ўрганиш асосида ўқув жараёнига кутубхона иши бўйича етакчи мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 июлга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги

V. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

16.

Ахборот-кутубхона марказлари фондлари ва моддий-техник базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил

1 июнга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти "Турон" ахборот-кутубхона маркази ўз фаолиятини тўлақонли амалга ошириши учун зарур бўлган бино ажратиш.

Тошкент вилояти ҳокими қарори

2020 йил

31 мартга қадар

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

18.

Ҳудудий кутубхоналарни кейинчалик халқаро тизимлар билан интеграциялашувини амалга ошириш учун ягона маълумотлар базасига улаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019-2020 йиллар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

19.

Ахборот-кутубхона муассасаларини таъмирлаш, зарур ҳолларда бино ва иншоотлар қуриш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари

2019-2020 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Ахборот-кутубхона марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий-методик таъминлаш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

21.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини тақдим этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

22.

Кўзи ожизлар кутубхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан уларни махсус компьютер ва бошқа техника билан жиҳозлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 августга қадар

Маданият вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 июндаги

ПҚ-4354-сон қарорига

3-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси - ахборот-ресурс марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ





        

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси - ахборот-ресурс маркази

     


































































































Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари

14




Республика йиғма электрон

каталог маркази



Республика методик кенгаши









































Туманлар (шаҳарлар) ахборот-кутубхона марказлари

186





























































       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 июндаги

ПҚ-4354-сон қарорига

4-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси - ахборот-ресурс марказининг

бошқарув аппарати

ТУЗИЛМАСИ














Директор


Илмий котиб














































































































Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси

5


Директорнинг ахборот-кутубхона

хизмати кўрсатиш бўйича ўринбосари



Директорнинг ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантириш бўйича ўринбосари








































Кадрлар хизмати

2
































Ахборот-кутубхона фондларини жамлаш хизмати

8






















Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ва маълумот-ахборот хизматларини кўрсатиш хизмати

11





Электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофадан етказиш хизмати

4




Девонхона

3





























Умумий фондларни сақлаш хизмати

20














Юрисконсульт





Ахборот-кутубхона фондларини консервация ва реставрация қилиш хизмати

6






















Ўқув заллари хизмати

28














Ҳудудий ахборот-кутубхона марказларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш хизмати

6



Диспетчерлик хизмати ва адабиётларни бериш кафедраси

9






















Миллий умумтаълим электрон кутубхона маркази

68




Ихтисослаштирилган фонд ва мажбурий нусхаларни сақлаш хизмати

6




























Илмий-методик хизмат

6




Каталоглаштириш ва тизимлаштириш хизмати

8

















Сканерлаш ва рақамлаштириш хизмати

(40)



Рақамлаштирилган ресурсларни қайта ишлаш хизмати

(15)





















Халқаро алоқаларни ташкил этиш хизмати

3


Миллий библиография маълумотлар базасини шакллантириш хизмати

10















Тармоқни маъмурийлаштириш ва сервер ускуналарини сақлаш хизмати

6





























Нашриёт-матбаа хизмати

4





Мультимедиа студияси

(8)



Техник ва технологик қўллаб-қувватлаш хизмати

(4)

































Хўжалик хизмати

5


Қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар хизмати

4






























































































       

Ходимларнинг умумий чекланган сони 227 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 12нафар.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги нормативларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 июнь


"Халқ сўзи", 2019 йил 11 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 17 июнь, 24-сон, 442-модда









































Время: 0.0279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск