ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 18.05.2019 й. 11/8-сон "Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.06.2019 й. 3002-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2019 й.

N 3002-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.05.2019 й.

N 11/8


ҚАРОРИ




Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкида депозитга ўтказиладиган

мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон "Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 17-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор 2019 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                       М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкида депозитга ўтказиладиган

мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-бандда:

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мажбурий резервларнинг ҳисоб-китоб даври - мажбурий резервларни сақлаш давридан олдинги ҳисобот ойи;";

ўнинчи хатбошидаги "ўн тўрт" деган сўзлар "йигирма саккиз ёки ўттиз беш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"сақлаш даври календари - мажбурий резервларнинг сақлаш даврини белгиловчи йиллик календарь.".


2. 2-банддаги "ҳамда ўртачалаш коэффициенти" деган сўзлар ", ўртачалаш коэффициенти ҳамда сақлаш даври календари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 11-банддаги "ҳисоб-китоб даври тугаган кундан кейинги" деган сўзлар "сақлаш даври бошланиш кунидан олдинги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 17 июнь, 24-сон, 444-модда







































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск