ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 й. 467-сон "Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2019 й.

N 467




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

РЕЙТИНГИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Олий таълим муассасалари рейтингини (кейинги ўринларда рейтинг деб аталади) аниқлашда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик фаолияти даражаси, ўқув-методик ишлар, таълим сифати, талабалар ва битирувчилар билимини тавсифловчи маълумотлар базасини тизимли шакллантириш ҳамда уларни рейтинг индикаторларига мувофиқ баҳолаш асосида ҳар йили республика олий таълим муассасалари рейтингини тузиш;

жаҳондаги етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг дунёдаги нуфузли олий таълим муассасалари рейтингига киришида амалий ёрдам кўрсатиш;

рейтинг натижалари асосида республика олий таълим муассасалари фаолияти тўғрисида таҳлилий ахборотни тайёрлаш ва уни олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган аниқ таклифлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

ҳар йили рейтинг натижаларини кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш;

илғор халқаро тажриба асосида ва олий таълимни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда рейтинг тузилмасига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

тегишли вазирликлар ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари томонидан рейтингни аниқлашга доир маълумотлар тўпланади, таҳлил қилинади ҳамда ҳар йили 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига киритилаётган рейтингни аниқлашга доир маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларининг биринчи раҳбарига шахсий жавобгарлик юклатилади;

рейтинг натижаларини ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган олий таълим муассасалари рейтингини ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2012 йил 29 декабрдаги 371-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 10-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 июнь










































Время: 0.1463
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск