ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2019 й. 461-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2019 й.

N 461




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА

"BUSINESS CITY" ЗАМОНАВИЙ ИШБИЛАРМОНЛИК

МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 2 АВГУСТДАГИ ПҚ-3895-СОН

ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини барпо этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;

"Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тегишли туманлар ва шаҳарларда ташкил этиладиган "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекциялари ташкил қилинишини ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 июндаги

461-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Business city" замонавий ишбилармонлик

марказларини барпо этиш ишларини

мувофиқлаштириш бўйича комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

       

1. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси


2. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари


3. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи


4. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи


5. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг, вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари


6. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи


7. (лавозимига кўра)

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи


8. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи


9. (лавозимига кўра)

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари


10. (лавозимига кўра)

-

"Business city" марказини қуриш ва ундан фойдаланиш дирекцияси раҳбари, Комиссия ишчи органи


 

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади. Заруратга кўра, Комиссия таркибига бошқа ташкилотлар ҳам жалб қилинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 июндаги

461-сон қарорига

3-ИЛОВА


"Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари

РЎЙХАТИ


1. "Nukus city" бизнес маркази.


2. "Bukhara city" ишбилармонлик маркази.


3. "Янги Наманган шаҳарчаси" замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси.


4. "Nurafshon business city" ишбилармонлик маркази.


5. "Daryo bo`yi business city" тадбиркорлик маркази.


6. "Mirzo Ulug`bek business city" тадбиркорлик маркази.


7. "Yunusobod business city" тадбиркорлик маркази.


8. "Olmazor business city" тадбиркорлик маркази.


9. "Tashkent city" халқаро ишбилармонлик маркази.


10. "Yangi O`zbekiston ko`chasi" ишбилармонлик маркази.


11. "Шаҳрисабз" туристик маркази.

12. "Майданак баланд тоғ" туристик маркази.

13. "Янги Навоий шаҳарчаси" ишбилармонлик маркази.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 10 июнь, 23-сон, 434-модда






































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск