язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Буйрук расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Меҳнат қонунчилиги асослари/ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 03.06.2019 й. 23-2019-Б-сон "Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.06.2019 й. 3167-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.06.2019 й.

N 3167




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

03.06.2019 й.

N 23-2019-Б


БУЙРУҒИ



Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок

этиш қийматининг чекланган даражасини

белгилаш тарифини тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касб малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифи Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Вазир                                                                 Ш. Кудбиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 17 июнь, 24-сон, 449-модда