язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Соғлиқни сақлаш/ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 77-сон, Молия вазирлигининг 65-сон "Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 27.05.2019 й. Қарори (АВ томонидан 11.06.2019 й. 2522-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.06.2019 й.

N 2522-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2019 й.

N 77


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2019 й.

N 65


ҚАРОРИ



Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш

учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги ПҚ-4190-сон "2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 27 ва 103-сон қарори (рўйхат рақами 2522, 2013 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 608-модда) билан тасдиқланган Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Молия вазири

Д. Кучкаров

       





Қарорга

ИЛОВА



Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш

учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. I бўлимдаги Омнопон позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Омнопон

инъекция учун эритма 1% 1 мл




инъекция учун эритма 2% 1 мл


".

2. V бўлимда:

а) Клозапин позициясидан сўнг қуйидаги позициялар билан тўлдирилсин:

"

Трифлуоперази 043D


таблетка 5 мг




Флуфеназин


инъекция учун эритма 25 мг / 1 мл


".

б) Хлорпромазин позициясидан сўнг қуйидаги позиция билан тўлдирилсин:

"

Оланзапин


таблетка 5 мг

".

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 17 июнь, 24-сон, 447-модда