Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2019 й. ПФ-5738-сон "Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.06.2019 й.

N ПФ-5738



РЕСПУБЛИКА БЎЙСУНУВИДАГИ

ШАҲАРЛАРНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шаҳарларнинг резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, бу борадаги стратегик ва энг муҳим истиқболли вазифаларни самарали ҳал этишда давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида иловага мувофиқ 12 та штат бирликдан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими (кейинги ўринларда бўлим деб юритилади) ташкил этилсин ва унинг фаолияти бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан мувофиқлаштирилиши белгилансин.


2. Бўлимнинг штат бирликлари Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасининг 2 та ва Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг 10 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилсин.


3. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларини, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрини, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрини ва Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчасини (кейинги ўринларда шаҳарлар деб аталади) ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлаш;

шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

шаҳарларнинг ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, меҳнат ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш, мавжуд минерал-хомашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш, субвенциявийлигини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш юзасидан зарурий чораларни белгилаш;

давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда шаҳарларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришни барпо этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

шаҳарларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш, ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаб, уларни тезкор ҳал этиш, шу жумладан қабул қилинган ҳудудий дастурларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш, аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

шаҳарларда "Обод маҳалла" дастури, шу жумладан муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик суви ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жойлар қуриш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

шаҳарлар иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, бизнес субъектларини жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш;

шаҳарларни ривожлантириш бўйича республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб қилган ҳолда ўз вақтида ҳамда тўлақонли ҳал этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.


4. Белгилансинки:

Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади;

шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларда кўриб чиқилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимига бириктириладиган давлат бошқаруви органлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар рўйхатини белгиласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бўлимни молиялаштириш, шу жумладан, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий-техника таъминоти ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ва тематик кўрсатувлар ташкил қилсин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 июндаги

ПФ-5738-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш бўлимининг

ТУЗИЛМАСИ

















Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири


















































































































    

Республика бўйсунувидаги шаҳарларни

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

бўлимининг мудири

    

















































































































   

Бўлим мудирининг ўринбосари

     

















































































































Ангрен шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1


Бекобод шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1


Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1


Чирчиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1


Ширин шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1


Зарафшон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1




















































































































Шарғун шаҳарчасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1


Дастур ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш масалалари бўйича бош мутахассис

1


Таҳлилий маълумотларни умумлаштириш ва маълумотлар базасини шакллантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1


Инспектор



1

































Ходимларинининг умумий чекланган сони - 12 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 11 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 17 июнь, 24-сон, 441-модда




































Время: 0.0129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск