язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши/ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.06.2019 й. 481-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 июндаги

481-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини

ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик

ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади ҳамда унинг маблағлари Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамланади.

Жамғарма қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек уларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;

Агентликнинг марказий аппарати таъминоти ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

Агентлик марказий аппаратининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш.


3. Жамғарма фаолияти ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан бошқарилади ва назорат қилинади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН коди 07 ва 08 бўлган товар гуруҳлари бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишдан тушган божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) суммасининг 10 фоизига тенг миқдордаги ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази" давлат унитар корхонасининг очиқ савдоларида сотилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бошланғич баҳосидан ошган сумманинг 50 фоизи;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.

Жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида юбориш учун шахсий масъулият Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланади.


3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

а) боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш, шу жумладан, янги лимонзорларни барпо этиш ва лимон кўчатларининг харид қилишга;

б) қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар бериш:

бир гектар экин майдонига томчилатиб суғориш технологияcини жорий этиш учун 8 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуриш учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

янги лимонзорлар барпо этиш ва лимон кўчатларини харид қилиш учун ҳар бир гектарига 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.

Агар шартномада сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга, бурғиланган қудуқ ва сувни тортиш учун насос станциясини қуришга сарфланган харажат мазкур кичик бандда белгиланган суммадан кам бўлган тақдирда субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади.

в) Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг хизмат сафарлари бўйича харажатларни молиялаштириш, шу жумладан, Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа тўловларни амалга ошириш;

г) боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасига хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, Агентлик ходимлари, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари эгаларини касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

д) мамлакатимизда ишлаб чиқарилган мева ва иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотлар, шу жумладан, ушбу маҳсулотларини таништириш бўйича конференциялар, семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш ва ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, ушбу тадбирларда, шу жумладан, чет элда ўтказиладиган боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳаси корхоналари иштирок этишида кўмаклашиш, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш;

е) маҳаллий ташкилотлар ва халқаро ташкилотларда аъзолик бадалларини ва бошқа бадалларни тўлаш;

ж) илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, эълонлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини яратишга сарфланган харажатларни молиялаштириш;

з) илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасида нормалар, регламентлар ва қоидалар ишлаб чиқилишини молиялаштириш.

Жамғарма маблағлари Агентликнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган қонун билан тақиқланмаган бошқа тадбирларни ўтказиш учун ҳам сарфланиши мумкин.


7. Субсидияларни ажратиш сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, яратилаётган боғ ва иссиқхоналарда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ ва сувни тортиш учун насос станциясини қуриш ҳолати бўйича амалга оширилади.

8. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Кенгаш томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


9. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси келгуси йилда кутилаётган молиявий маблағлар тушуми прогнози (2019 йил учун - жорий йилда кутилаётган молиявий маблағлар тушуми прогнози) ва тадбирларни ўтказиш режасидан келиб чиқиб тузилади.

11. Буюртманомаларни қабул қилиш ва умумлаштириш, Жамғарма кенгашининг қарорига асосан даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш Агентликнинг бош ҳисобчиси ва унинг ўринбосари томонидан олиб борилади.


12. Кенгаш:

ушбу Низом 6-бандининг "б" кичик бандида назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан келиб тушган буюртманомаларни кўриб чиқади ва умумлаштиради;

қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг устуворлари ва асосланганларини танлаб олади ҳамда маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилади;

ушбу Низом 6-бандининг "б" кичик бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар доирасида маблағлардан фойдаланиш учун энг устуворларини танлайди;

буюртманомалар асосида ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;

Жамғарма фаолиятига оид бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.


13. Кенгашнинг субсидияларни тақдим этиш тўғрисидаги ижобий қарори Жамғарма маблағларини ажратиш учун асос ҳисобланади.

Кенгаш мажлислари бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.

Агентлик Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади, унинг вазифалари ва функциялари Кенгаш томонидан белгиланади.


14. Агентлик директори:

Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг прогнози ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади ва унинг маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун жавоб беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган товарларни (ишлар ва хизматлар) харид қилиш учун шартномаларни тузади;

Жамғарма томонидан молиялаштирилган маблағлар бўйича, шу жумладан, шартнома шартларига қўшимча киритиш, тўлдириш, амал қилиш муддатини ўзгартириш (узайтириш) бўйича қарорларни қабул қилади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини, Жамғарма маблағларидан ушбу маблағларни олувчилар томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш мониторингини таъминлайди;

Жамғарма кенгашига Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилади;

ўз ваколати доирасида бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.



6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ

БЕРИШ, НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА ЖАВОБГАРЛИК


25. Агентлик ҳар бир йўналиш бўйича Жамғарма маблағлари тушиши ва ҳаракатининг алоҳида ҳисобини юритади.


26. Агентлик директори ва бош ҳисобчиси Жамғармага келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланишига оид бухгалтерлик ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишни тўғри олиб боришга жавобгардир.


27. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 санасигача ҳар чоракда, йиллик ҳисобот эса кейинги йилнинг 30 январидан кеч бўлмаган муддатда тақдим қилинади.


28. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган ва лойиҳа ташаббускорларига ўтказилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.


29. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни назорат қилиш ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


31. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини

ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик

ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш

жамғармаси кенгаши

ТАРКИБИ

Ходжаев Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Кенгаш раиси

Нажимов Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори, Кенгаш раисининг ўринбосари

Киргизбоев Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқармаси бошлиғи

Сафаров М.

-

"Ипак йўли банк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари

Пўлатов Ж.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Абдуллаев Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўрибосари

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари, Кенгаш котиби

    

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини

ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва

иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

субсидиялари ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар




I босқич


Лойиҳа ташаббускори


1. Субсидияларни олиш имконини кўриб чиқиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳужжатларни тақдим қилади.


Ташаббус кўрсатиш тартибида





II босқич


Агентлик


Ташаббускорнинг мурожаат ва ҳужжатларини кўриб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига субсидиялар бериш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан кўриб чиқиш учун киритади.


3 иш куни мобайнида





III босқич


Кенгаш


Агентлик томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.


1 ой мобайнида





IV босқич


Агентлик


Ташаббускорни Кенгаш томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.


Қарор қабул қилингандан кейин 1 иш куни мобайнида














V босқич


Агентлик, лойиҳа ташаббускори


Лойиҳани амалга ошириш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномани тузади.


Кенгашнинг ижобий қарори

қабул қилингандан сўнг

3 иш куни мобайнида











VI босқич


Агентлик


Субсидия ажратиш тўғрисидаги шартнома шартлари бажарилгандан сўнг маблағлар лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган махсус 22626 ҳисобварағига ўтказилади.


Шартнома шартларига мувофиқ











VII босқич


Лойиҳа ташаббускори


1. Маблағлардан қатъий равишда интенсив боғ ва/ёки иссиқхоналарни яратиш, томчилаб (ёмғирлатиб) суғориш технологиясини жорий қилиш ва/ёки бурғилаш қудуқларини қуриш учун белгиланган мақсадда фойдаланади.


2. Лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун барча кучларни сафарбар қилади.


Шартнома шартларига мувофиқ








Низомга

3-ИЛОВА



Янги интенсив боғ ва иссиқхона

яратиш лойиҳаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ


1. Лойиҳа ташаббускори: ___________________________

2. Яратиладиган интенсив боғ ва иссиқхоналарнинг умумий майдони: __ га.

3. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили: _____________________.

4. Мевали дарахт (ёки иссиқхонада парваришланадиган маҳсулот) тури ва навини ўтқазиш режаси: _____________________га

(масалан, олма - 50 га, гилос - 10 га, беҳи - 10 га).

5. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ (масалан, 2019 йил кузи).

6. Яратиладиган иш ўрни: ___ киши.

7. Лойиҳанинг умумий қиймати  ___________ млн. сўм ёки _________ АҚШ доллари, ундан:

      

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм,

шундан:

Молиялаштириш манбалари,

млн сўм

Лойиҳа ташаббускор-

ларининг маблағлари

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси субсидиялари

Тижорат банклари кредитлари, жумладан, Жамғарма ресурслари ҳисобига

1.

Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва ҳоказо ишларни амалга ошириш)





2.

Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш





3.

Мевали дарахт (ёки кўчат) ниҳолларини харид қилиш ва уларни ўтқазишни ташкил қилиш





4.

Сув чиқариш учун бурғилаш қудуқлари қуриш





5.

Томчилаб соғориш тизимини жорий қилиш





6.

Бошқа харажатлар






ЖАМИ:





Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб биз янги интенсив боғ (ва/ёки иссиқхонани) яратиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.

Ташкилот раҳбари







(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.

Изоҳ. Лойиҳалаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган лойиҳалар кўриб чиқилмайди



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июнь