язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.05.2019 й. 265/7-сон "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.06.2019 й. 2894-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.06.2019 й.

N 2894-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.05.2019 й.

N 265/7


ҚАРОРИ




Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168-сон "Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 569-модда) 5-банд олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган ихтиро ёки селекция ютуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги хулосаси олинади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий аттестация

комиссияси раиси                                                                          А. Юсупов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 17 июнь, 24-сон, 450-модда