ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт соҳасида бошқарув ва назорат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 й. 482-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.06.2019 й.
N 482
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ
ВАЗИРЛИГИНИНГ ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИ
ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1. Раматов Ачилбай Жуманиязович |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири
|
2. Махкамов Илхам Рустамович
|
- |
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари
|
3. Дехканов Даврон Тулкунович |
- |
Транспорт вазирининг ўринбосари
|
4. Абдувалиев Абдурахмон Абдулхаевич |
- |
Транспорт вазирининг ўринбосари, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси
|
5. лавозимига кўра |
- |
Транспорт вазирининг ўринбосари
|
6. лавозимига кўра |
- |
Транспорт вазирининг ўринбосари
|
7. Ульжаев Толиб Эгамбердиевич |
- |
Фуқаро авиацияси агентлиги директори
|
8. Салихов Фахриддин Мухиддинович |
- |
Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
|
9. Ахмедов Дониёр Бахтиёрович |
- |
Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи |
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 4 февралдаги 25-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 12 июнь