язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.06.2019 й. 481-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 июндаги

481-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини

ривожлантириш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.


2. Агентлик боғдорчилик соҳаси ва иссиқхона хўжалигида бошқарув тизимини такомиллаштиришга ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга, шунингдек, замонавий ресурстежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга масъул давлат органи ҳисобланади.


3. Агентлик ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради.


4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруқларига, ушбу Низомга, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукумат ташкилотлари билан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тузилган битимларга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга эгадир.


6. Агентлик ўз фаолиятини амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўйича бўлимлари (секторлари) ва мутахассислари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади.


7. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;

б) инглиз тилида - The Agency of Horticulture and Greenhouse Development under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan;

в) рус тилида - Агентство по развитию садоводства и тепличного хозяйства при Министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан.


8. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 6-уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИК ТУЗИЛМАСИ


9. Агентлик тизимига:

Агентлик марказий аппарати;

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти киради.




3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

замонавий ресурстежамкор технологияларни, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш, шунингдек, бозор конъюнктураси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, мева маҳсулотлари турларини кўпайтириш чораларини кўриш;

ҳудудларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш;

"Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш;

мева маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва сотишнинг бутун занжирини ўз ичига олган кластер шаклини ташкил қилиш ва кооперация тизимини ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириш;

бозорлар конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш йўли билан рақобатбардош маҳсулот етиштириш, уни сотишни ташкил қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;

ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева навларини жойлаштириш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда боғлар ва иссиқхона хўжаликлари майдонларининг электрон реестрини юритиш.


11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланишини узоқ муддатга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш соҳасида устувор аҳамиятга эга бўлган инвестицион лойиҳалар портфелини шакллантиришда иштирок этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари билан биргаликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қисқа ва ўрта муддатли комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига ушбу дастурларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритади.


б) замонавий ресурстежамкор технологияларни, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш, шунингдек, бозор конъюнктураси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, мева маҳсулотлари турларини кўпайтириш чораларини кўриш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини хатлови натижаларига асосланиб, эски боғ ва иссиқхоналарни реконструкция қилиш ҳамда яроқсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғ ва иссиқхоналар ўрнида янги интенсив боғлар ва иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади;

янгидан ташкил этилган боғлар ва иссиқхоналарнинг аҳволи, улардан самарали фойдаланилаётганлиги, агротехник меъёр ва қоидаларга риоя этилаётгани, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилаётганлиги бўйича мониторинг қилиб боради, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва сотилган мева маҳсулотларининг ҳажми ва қийматини умумлаштириб таҳлил қилади;

ишлаб чиқариш жараёнига интенсив, ресурстежамкор технологияларни тадбиқ этилишини инобатга олган ҳолда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари фаолиятига баҳо беради;

ресурстежамкор технологияларни қўллаган ҳолда, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган юқори ҳосилли мева навларини етиштирадиган боғва иссиқхоналарни яратишга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш ишларини ташкил этади.


в) ҳудудларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш соҳасида:

мева маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ташқи бозорларда юқори талабга эга бўлган, ҳудудларнинг тупроққлим шароитларига мос келадиган мевалар навларини жойлаштириш бўйича Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритади;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида ресурстежамкор технологияларни ҳамда механизациялаш даражасини ошириш чоралари ҳақида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва вилоят ҳокимликларига киритади.


г) "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш соҳасида:

ташқи бозорларда мева маҳсулотларига ва кўчатларига қўйиладиган сифат ва техник талабларни ҳисобга олган ҳолда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашади;

ички ва ташқи бозорларда мева маҳсулотларини рақобатбардошлигини ошириш мақсадида жаҳон миқёсида тан олинган халқаро стандартлар (organic, Global GAP кабилар) талабларига жавоб берадиган маҳсулот сифатини баҳолаш тизимларини, сифат менежменти тизимларини жорий этишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади. Ушбу йўналишда хорижий компаниялар ва илмий-текшириш, консалтинг хизматлари кўрсатувчи институтлар билан ҳамкорлик қилади;


д) мева маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш, сақлаш ва сотишнинг бутун занжирини ўз ичига олган кластер шаклини ташкил қилиш ва кооперация тизимини ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида:

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари билан биргаликда етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш, сақлаш ва сотишни қамраб оладиган кластерлар ва кооперацияни ташкил этиш жараёнида иштирок этади;

бозорлар маркетинги ва мевалар экспорт географиясини ҳисобга олган ҳолда, мева маҳсулотларини етиштириш, уларга ишлов бериш ва қадоқлаш, сақлаш, қайта ишлаш, уларнинг экспорти ва логистикасини самарали ташкил этиш бўйича замонавий услуб ва технологиялар асосида семинар ва тренингларни ташкил этади;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини юритадиган фермер хўжаликларни рағбатлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга имтиёзлар бериш, ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини, шу жумладан уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига ҳизмат қилувчи ишлаб чиқариш инфратузулмаси объектларини ривожлантириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, концепцияларни, стратегия ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади.


е) бозорлар конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш йўли билан рақобатбардош маҳсулот етиштириш, уни сотишни ташкил қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш соҳасида:

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари ва техник кўмак маблағлари (грантлар)ни жалб этишда иштирок этади;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида мутахассислар малакасини ошириш учун ўқув курсларига чет эл мутахассислари ва консультантларни жалб қилади;

мева ва иссиқхона маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ташқи бозорлардаги ўрнини муносиб таъминлаш ҳамда янги салоҳиятли бозорларини топиш мақсадида мева маҳсулотлари ташқи бозорларининг маркетинг таҳлилини олиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот етиштириш салоҳиятини намоён этиш, мева маҳсулотларини импорт қилиш салоҳиятига эга хорижий ҳамкорлар билан шериклик алоқаларни ўрнатиш мақсадида ихтисослашган миллий ва халқаро ярмарка ва кўргазмаларни ташкил қилиш ҳамда ўтказишда иштирок этиш;

мева маҳсулотларини етиштириш ва сотишнинг илғор технологияларини жорий этиш мақсадида мева маҳсулотларини етиштириш ва сотишда етакчи бўлган мамлакатлар тажрибасини ўрганади ва натижаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.


ё) ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева навларини жойлаштириш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:

тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташқи бозорларда меваларга бўлган талабларини ўрганади ва таҳлил қилади;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликларига талаб юқори бўлган меваларнинг тур ва навларини ҳудудларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олиб жойлаштириш тўғрисида тавсия беради;

экспортбоп мева турларини ресурстежамкор технологиялар асосида етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади ва жойларга етказилишини таъминлайди;


ж) боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги ташкилотлар базасида боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилади;

Агентликка юклатилган вазифалар доирасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган ишлаб чиқарувчи хорижий ташкилотлар ва компаниялар билан ҳамкорлик қилади;


з) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда боғлар ва иссиқхона хўжаликлари майдонларининг электрон реестрини юритиш соҳасида:

боғ плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини идентификациялаш ягона электрон реестрини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб боради.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



4-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Агентлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан сўраш ва олиш;

давлат статистика органларидан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик маълумотларни бепул асосда олиш;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликларини жалб этиш;

хорижий давлатларнинг соҳага оид ташкилотлари билан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш ва шартномалар тузиш;

халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари ва техник кўмак (грантлар) хорижий компаниялар маблағларини ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар маблағларини Агентлик фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти моддий-техника базасини шакллантириш ва ривожлантиришга жалб этиш;

илмий, консалтинг ва аудит ташкилотларни, олим ва мутахассисларни, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилишга шартнома асосида жалб қилиш;

Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича хорижий инвесторлар, компаниялар, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари, халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотлар билан учрашувлар ўтказиш, музокаралар олиб бориш ва ёзишмалар юритиш;

битим ва келишувлар асосида жисмоний ва юридик шахслар билан боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш;

малакали, шу жумладан чет эллик, мутахассисларни жалб этган ҳолда Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, унинг бўлинмалари, илмий ва тажриба станциялари базасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил қилиш;

фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда тадбиркорлар учун Ўзбекистон Республикасида ва хорижда тренинглар, семинарлар ва бошқа таълим дастурларини ташкил этиш;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида жорий ва стратегик вазифалар, олиб борилаётган ишлар ва эришилган натижаларни ёритиш, услубий қўлланмалар ва буклетларни нашр қилиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ҳамда режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича тақдимот ва конференциялар ташкил этиш;

Агентликнинг шўъба корхоналарини очиш ҳамда ҳамкорликда фаолият олиб бориш ва товар сотишдан комиссия шаклида даромад олиш;

биноларга хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техникани харид қилиш, сақлаш ва эксплуатация қилиш, турли жиҳозлар, дастурий таъминот ҳамда Агентлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа товарларни харид қилиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш.


13. Агентлик:

юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали амалга оширилиши;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг топшириқларини ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.



5-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


14. Агентликка Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошчилик қилади.


15. Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


16. Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор ўринбосарига эга.

Директор вақтинча бўлмаган вақтларда унинг вазифаларини директор ўринбосари бажаради.


17. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотларнинг қоидалари ва процедураларига мувофиқ ҳисоб юритади ва ҳисобот беради.



6-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


18. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳамда халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотлари билан тузилган битимларда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишни ташкил этиш;

ўзининг ўринбосари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда киритиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўз вақтида киритишни ташкил қилиш;

Агентликка тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларини амалга ошириш ва ташкил қилиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда сафар харажатларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

ўз ўринбосари ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Агентлик мажлисларида эшитиш, якунлар бўйича зарур чоралар кўриш;

ўз ўринбосари ва Агентлик ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;

Агентлик ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;

"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, Агентликнинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида"ги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишини ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган барча мурожаатларни ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тушиши ва ишлатилишини назорат қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган шартномалар ва битимлар тузиш;

Жамғарманинг олдин берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта тузиш ва узайтириш бўйича қарорлар қабул қилиш;

марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставлари, низомлари, лавозим йўриқномалари ва Агентликнинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, Агентлик марказий аппарати, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори ва унинг ўринбосарини лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, институтнинг илмий-тажриба станциялари директорларини лавозимга тайинлашни келишиш;

Жамғарманинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига боғдорчилик ва иссиқхона соҳасида хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб қилиш;

Агентлик, идоравий мансуб ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, белгиланган тартибда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Агентлик марказий аппарати, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилма ва штат жадвалларига ўзгартиш киритиш юзасидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш.

Агентлик директори қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.


19. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, улар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил қилиш;

директорнинг буйруқлари ҳамда топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, марказий аппарат ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

кадрлар захирасини шакллантириш, кадрларни танлаш ва жойига қўйиш бўйича директорга таклифларни тақдим қилиш, уларнинг касбий маҳорати, амалий тажрибаси, маънавий-маърифий сифатларининг ошириши ва самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

Агентлик ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;

ходимлар, жумладан мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда таҳлил қилиш, Агентлик мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

Агентликнинг боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш, ушбу соҳада қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни директорга киритиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича директорга таклиф киритиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларга юкланган вазифалар ва функционал вазифалар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш.

Директор ўринбосари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.



7-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


20. Агентлик директори:

Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;

Жамғарма маблағлари мақсадли сарфланиши;

ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган Агентликнинг функционал вазифалари тўлиқ бажарилиши учун;

ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўзининг фунционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб беради.


21. Агентлик директори ўринбосари:

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;

ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган Агентликнинг функционал вазифалари тўлиқ бажарилиши учун;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ўзининг фунционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб беради.



8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШЧИ ИНДИКАТОРЛАР


22. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги жиҳатдан мунтазам равишда баҳоланади.


23. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларга асосланади.


24. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.



9-БОБ. АГЕНТЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


25. Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбаларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;

Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентлари - жисмоний ва юридик шахслар томонидан қилинган хайрия маблағлари;

вақтинчалик бўш маблағларни банк депозитига қўйиш ҳисобига олинадиган фоиз кўринишидаги тушумлар;

шартнома асосида хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;

Агентлик қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.


26. Агентлик миллий валютада махсус талаб қилингунига қадар депозит ҳисобрақамлари очади, унга фаолиятнинг ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар, Агентлик мол-мулкларини ўрнатилган тартибда сотишдан, тузилган шартномалар доирасида жарима санкцияларидан, суғурта тўловларидан тушган тушумлар, бўш маблағларни вақтинча депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадлар, хайрия маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан туширилади.

Мазкур ҳисобрақамидаги маблағлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга, вакиллик ҳаражатларига, халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотлар вакилларини, чет эл делегацияларини қабул қилиш ҳаражатларига ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Ушбу маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик директор зиммасига юкланади.


27. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган Агентликнинг жалб этилган ходимлари, экспертлари ва маслаҳатчилари хизматларига тузилган контрактлар шартларига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.


28. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.


29. Агентлик ходимларигалавозим маошининг 200 фоизи миқдоригача устамалар белгиланиши мумкин.


30. Рағбатлантирувчи устама ва қўшимча тўловлар Агентлик директори томонидан имзоланадиган жамоа келишуви ва меҳнат шартномаларга мувофиқ тўланади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июнь