Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ички ишлар вазирининг 04.05.2019 й. 121-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.06.2019 й. 2804-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2019 й.

N 2804-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

04.05.2019 й.

N 121


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган

жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 16 майдаги 79-сон буйруғи (рўйхат рақами 2804, 2016 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 26-сон, 321-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган

жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил муддатга амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмайди. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.".


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) (бундан буён матнда ТШИИБ деб юритилади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35х45 мм ўлчамдаги икки дона расм  16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ҳисобга олинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар, шунингдек мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчиларидан ташқари);

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса ушбу банднинг олтинчи  ва еттинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.".


3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқаронинг аризасини мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобида рўйхатдан ўтказади, уларни ўрганиб чиқади ҳамда ўша куннинг ўзида ариза берувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг  8 ва 9-иловаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (бундан буён матнда қайд варағи деб юритилади) ёки BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини беради.

Қайд варағи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Қайд варағи ҳамда BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир).".


4. 9-банддаги "турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари)" деган сўзлар "ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 13-банддагиқиш даврига (таълим давомийлигини назарда тутувчи муддатга)" деган сўзлар "турар жойи (уй-жой майдони) бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 16-банднинг биринчи хатбошисидан "ва қайд варағи олиб қўйилишини таъминлайди" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. 23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши;

шахснинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этилиши учун асос ҳисобланади.

24. Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда МваФРБ инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса МваФРБ бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда, уларга рад этишнинг аниқ асосларини келтирган ҳолда бир сутка мобайнида хабар қилиниши лозим.

Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.".


8. 26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. МваФРБ инспектори ариза берувчига қайд варағи бергандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни МваФРББнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.

МваФРБ инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБнинг манзил-маълумотномалар бюросига юборади.

27. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари 12 соат мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга киритиб қўядилар.

МваФРБ фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича ИВВ МваФРББнинг марказий маълумотлар базасига юборади.".


9. 28-банд ҳамда 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


10. Қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Фуқарони ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.".


11 . 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар истисно тариқасида нотурар жой биноларга ҳисобга олиниши мумкин.

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.".


12 . Қуйидаги мазмундаги 35-1-банд билан тўлдирилсин:

"35-1. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.


13 . 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

турган жойи бўйича ҳисобга олиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА

(бошлиқнинг резолюцияси, имзоси ва санаси)

ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси

Исми

Отасининг исми


Туғилган санаси

Туғилган жойи

Қаердан келди

(минтақа номи)

Келиш мақсади


(ишга, ўқишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади)

Қуйидаги манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман:


__________________туман (шаҳар) ___________________кўча _______ (квартал)_________уй _______корпус _________квартира.

Турар жой


уй-жой мулкдори ёки ижарага берувчининг Ф.И.О. (қариндошлик даражаси)

томонидан берилди.

ва уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги қариндошларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

    

Қариндошлик

даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди













       

Менга турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

________ серияли ________________-сон қайд варағини олдим.


Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.

Имзо _______________

20__ йил "___" _______________

Изоҳ: Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 17 июнь, 24-сон, 454-модда


































Время: 0.2112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск