ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 й. 480-сон "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2019 й.

N 480




"АНДИЖОН-ФАРМ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5629-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5629-сон Фармонига мувофиқ "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда "Андижон-фарм" ЭИЗ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Бошқарув ходимлари сони 5 нафардан иборат бўлган "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар:

"Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар 1-иловага мувофиқ;

"Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан:

Дирекцияга, келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2019-2021 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағ ажратилишини;

Дирекциянинг устав фондини шакллантиришга 300 млн сўм миқдорида маблағ ажратилишини таъминласин.


5. "Андижон-фарм" ЭИЗ учун ажратилган ер майдонининг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрни тегишли ҳудудда қурилиш ишлари тугаллангандан сўнг лойиҳа ташаббускорлари томонидан, истисно тариқасида, икки йил давомида қопланишига рухсат берилсин.


6. Андижон вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

Дирекция Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Абдурауф Фитрат кўчаси, 239-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини ва кейинчалик Дирекция учун замонавий маъмурий бино қурилишини;

Дирекцияни малакали мутахассислар билан таъминлашни, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг ушбу йўналишдаги илғор тажрибаси асосида мутахассислар малакаси мунтазам равишда ошириб борилишини ҳамда Дирекцияга зарур инвентарь, моддий-техника ҳамда самарали фаолият олиб бориш учун талаб этиладиган воситаларни харид қилиш ва сақлаш учун маблағ ажратилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 июндаги

480-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Андижон-фарм" эркин иқтисодий

зонаси таркибига кирувчи

ҲУДУДЛАР


1-бошланғич нуқта Андижон тумани Хортум қишлоғи Жевачи маҳалласи йўлидан шарқий томонга аҳоли уйларининг бошланишигача 420 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.


2-нуқтадан аҳоли уйлари бўйлаб 280 метр шарқий-жанубий йўналишда аҳоли уйининг чегарасигача 3-нуқтагача давом этади.


3-нуқтадан ахоли уйлари бўйлаб шарқий-жанубий йўналишда 430 метр масофада дала йўлигача 4-нуқтагача давом этади.


4-нуқтадан аҳоли уйлари бўйлаб бурилишлар ҳосил қилиб, жанубий- ғарбий йўналишда 1045 метр масофада зах қочириш зовургача бўлган 5-нуқтагача давом этади.


5-нуқтадан чегара зах қочириш зовуридан шимолий-ғарбий йўналишда дала йўли бўйлаб 260 метр масофада дала йўли кесишмасигача бўлган масофада 6-нуқтагача давом этади.


6-нуқтадан дала йўли бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда Андижон тумани Хортум қишлоғи Жевачи маҳалласининг йўлигача 1-нуқта билан кесишиб якунланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 июндаги

480-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси

дирекцияси" давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ

    


Директор


Эркин иқтисодий зона инфратузилмасини

ривожлантириш бўйича мутахассис

Хорижий ва маҳаллий

инвесторларни жалб этиш

бўйича мутахассис

Бухгалтер

Юрисконсульт

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 5 нафар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июнь


















































Время: 0.0136
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск