язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 й. 484-сон "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2019 й.

N 484



2019-2028 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИКНИ САҚЛАШ

СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "1992 йилда Рио-де-Жанейрода имзоланган Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида" 1995 йил 6 майдаги 82-I-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни таъминлаш, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва кенгайтириш, табиий экологик тизимларнинг таназзулга учраши суръатларини пасайтириш, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турларини қайта тиклаш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасидаги халқаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси (кейинги ўринларда Стратегия деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Стратегия қуйидаги устувор вазифалар амалга оширилишини назарда тутади:

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонларини мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказиш;

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлаштириш ишларини олиб бориш ва унинг майдонини 1,2 миллион гектарга етказиш;

Бухоро ихтисослаштирилган "Жайрон" питомнигида жайронлар бош сонини 1000 га етказиш;

давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизимини яратиш;

замонавий геоахборот технологиялари (ГИС-технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базасини яратиш;

ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликларни геоботаник текширувдан ўтказиш;

биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалаларини иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграциялаш;

б) 2019-2028 йиллар даврида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси (кейинги ўринларда Ҳаракатлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тасдиқланган Стратегия ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси ҳаётга жорий этилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юклансин.


3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда тармоқларни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг кейинчалик тегишли йилга Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш таклиф қилинаётган лойиҳалар билан ўзаро боғлиқлигини таъминласинлар;

ҳар йили йил якуни бўйича Ҳаракатлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ахборот киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 июндаги

484-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2028 йиллар даврида биологик хилма-хилликни

сақлаш стратегиясини амалга оширишга доир

ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ

       

I. Биологик хилма-хиллик мавзуларини давлат ҳокимияти

ва бошқаруви органлари ва жамият фаолиятига киритиш

II. Биологик хилма-хилликка тўғридан-тўғри юкламаларни

қисқартириш, унинг компонентларидан озиқ-овқат

ландшафтларида барқарор фойдаланиш

III. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини

ривожлантириш, экотизимлар хизматлари билан таъминланадиган

афзалликлар ҳажмини кўпайтириш

IV. Биргаликда режалаштириш ва салоҳиятни ташкил этиш йўли

билан биологик хилма-хилликни сақлаш самарадорлигини

ошириш ва ундан барқарор фойдаланиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул

ижрочилар

Кутилаётган натижалар

I. БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК МАВЗУЛАРИНИ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА

БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ВА ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИГА КИРИТИШ

1.1 Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимига биологик хилма-хиллик

мониторингини киритиш орқали уни такомиллаштириш

1.

Ўсимлик ва хайвонот дунёси мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи биологик хилма-хиллик компонентларининг ягона мониторингини олиб бориш тизимини яратиш.

Ўсимлик ва хайвонот дунёси мониторингини олиб бориш тартибини белгилайдиган қарор лойихасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

август

Давлат бошқаруви республика органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари,

грантлар

Давлат экология қўмитаси,

Қишлоқ хўжалик вазирлиги,

Фанлар академияси, Ўзгидромет,

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси давлат ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида", "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг 16-моддасига мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ва уларнинг яшаш муҳити ҳолатини кузатиш, улар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

2.

Замонавий геоахборот технологиялари (ГИС- технологиялар) асосида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастри ва мониторинги бўйича маълумотлар ахборот базасини яратиш.

1. Ўзбекистоннинг юқори тоғли экотизимларининг биохилма-хиллиги экологик ахборотини бошқариш ва мониторингини олиб бориш тизимини яратиш.

2020 йил

ноябрь


Давлат бошқаруви республика органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари,

грантлар


Давлат экология қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари

Ўзбекистоннинг юқори тоғли экотизимлари биологик хилма-хиллигининг ҳолати ҳақидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Геоахборот технологиялар асосида маълумотлар базасини жорий этиш ва республиканинг биологик хилма-хиллиги ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан мутахассислар ва қарор қабул қилувчи шахсларни ўз вақтида ва кўргазмали тарзда таъминлаш.

2. Электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, тўлдириш ва интеграциялаш.


2020-2023

йиллар

3.

Ягона давлат кадастрлари тизимининг талабларига мувофиқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг кадастрини юритиш ишларини такомиллаштириш.


Тегишли кадастр объектларининг давлат ҳисобини юритиш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Кадастр маълумотларини тўплаш тизимини такомиллаштириш.


Ҳар йили

Давлат бошқаруви республика органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат экология қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тегишли давлат кадастрлари бўйича ишларни бажариш ва манфаатдор идораларни биологик хилма-хилликнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари билан таъминлаш.


4.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси қошида www. biodiversity.uz биологик хилма-хиллик сайтини уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) ташкил этиш.

Домен ва провайдерни аниқлаш. Маълумотларни тўплаш ва сайтга жойлаштириш

2020 йил

июнь

Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Давлат экология қўмитаси

Биологик хилма-хиллик билан боғлиқ барча норматив ҳужжатларни ҳамда қуйидаги маълумотларни сайтда жойлаштириш:

МҚТҲ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бўйича; йиллик мониторинг натижалари ва кадастр маълумотлари тўғрисида; ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини овлаш бўйича квоталарни тасдиқлаш тўғрисида; ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини овлаш, олиб кириш ва олиб чиқиш учун бериладиган рухсатномалар тўғрисида; фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, фуқаролар ва тадбиркорлар учун қулай бўлган шароитларни яратадиган бошқа муълумотлар.

5.

Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар турларининг табиий захираларни хатловдан ўтказиш.

Ҳар йили мавжуд ўсимлик турларини ўрганиб чиқиш ва Давлат экология қўмитасига ҳисобот тақдим этиш.


2019-2028 йиллар

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасиинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси

Хатлов натижаларига кўра табиатга зарар етказилмайдиган ҳолда ёввойи ҳолда ўсадиган доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар турлари бўйича квоталарни тасдиқлаш ва тайёрлаш ҳажмларини аниқлаш.

6.

Йилига 2 млн га майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликларни геоботаник ўрганиб чиқиш.

Геоботаник ўрганиб чиқиш ва ҳар йили Давлат экология қўмитасига хисобот тақдим этиш

Ҳар йили

31 январга

қадар

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси

Ўсимлик дунёси давлат кадастри юритилишини таъминлаш, яйловларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

7.

Ўзбекистон сув ҳавзаларида ов қилинадиган қушларнинг ҳисобини юритиш.

Қушларнинг қишги ҳисобини юритиш.

Ҳар йили Давлат экология қўмитасига ҳисобот тақдим этиш.

доимий

асосда

Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари (150,0 млн сўм)


Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси


Биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тавсиялар тайёрлаш, шунингдек, сувда сузадиган қушларни овлаш квотасини ва ов қилиш муддатларини белгилаш.

8.

Қуйимазор ва Тўдакўл сув омборларини (Навоий вилояти) халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритишни таъминлаш.

Белгиланган шакл бўйича номма-ном хужжатларни тайёрлаш.

2020 йил

декабрь

Маблағ талаб

этилмайди

Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси

Атроф муҳит муҳофазаси бўйича халқаро конвенциялар бўйича мажбуриятларни бажариш мақсадида Қуйимазор ва Тўдакўл сув омборларини халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритиш.

1.2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамиятнинг биологик хилма-хилликнинг

аҳамияти ва экотизимлар хизматларидан хабардорлигини ва билимини ошириш

9.

Биологик хилма-хилликни сақлаш чора-тадбирларини ва экотизимлар кўрсатадиган хизматларни иқтисодиёт секторларига интеграциялаш.

Биохилма-хилликни сақлаш ва экотизимлар кўрсатадиган хизматлар бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни идоравий дастурлар ва режаларга киритиш.


доимий

асосда

Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги далат қўмитаси, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, "Иссиқлик электростанциялари" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Биохилма-хилликни сақлашга ва экотизимлар кўрсатадиган хизматларга йўналтирилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш.

10.

Биологик хилма-хилликнинг аҳамияти тўғрисида жамиятнинг хабардорлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаситаларининг (ОАВ) ролини ошириш.

Тегишли тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Биологик хилма-хиллик мавзулари оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритилишини ташкил этиш.

доимий

асосда

Республика давлат бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат экология қўмитаси


Биологик хилма-хиллик ва экотизим кўрсатадиган хизматларнинг аҳамиятини ташвиқ қилиш соҳасида ОАВ иштирокини кенгайтириш, шунингдек, экология соҳасида журналистларнинг касбий маҳоратини оширишга кўмаклашиш.

11.

Биологик ресурсларни сақлашнинг аҳамиятини ошириш ҳамда уларнинг экотизимлари хизматларидан барқарор фойдаланишни ошириш мақсадида аҳоли (табиатдан фойдаланувчилар) учун ахборот компаниясини ўтказишни ташкил этиш.

Семинар ва тренинглар ўтказиш.

доимий

асосда

Республика давлат бошқаруви органларининг маблағлари, грантлар


Давлат экология қўмитаси, Халқ таълим вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари

Биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан ҳамда экотизимлар хизматларидан барқарор фойдаланиш жараёнларига иқтисодий механизмларни жорий этиш. Биологик хилма-хилликнинг иқтисодий қийматини баҳолаш соҳасида тажриба тўплаш, шунингдек, методикани такомиллаштириш учун таклифлар ишлаб чиқиш.

1.3. Биологик хилма-хиллик ва экотизимлар хизматлари қийматини иқтисодий баҳолаш

механизмини ишлаб чиқиш ва режалаштириш жараёнига жорий қилиш

12.

Биологик хилма-хилликни ва экотизимлар хизматлари қийматини иқтисодий баҳолаш механизмини яратиш.

Тажриба ўтказиладиган ҳудудлар мисолида биологик хилма-хилликни ва экотизимлар хизмат-лари қийматини иқтисодий баҳолаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш.

2023 йил

май

Республика давлат бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари,

БМТнинг Тараққиёт дастури/Глобал экологик жамғарманинг "Биохилма-хиллик-нинг глобал аҳамиятли турлари учун асосий тоғли минтақаларда табиий ва ўрмон ресурсларини барқарор бошқариш" дастурлари линияси бўйича грантлар

Давлат экология қўмитаси, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги далат қўмитаси, Фанлар академияси

Биологик хилма-хилликни сақлаш ва барқарор фойдаланишга ва экотизимлар тақдим қиладиган хизматлар жараёнига иқтисодий механизмларни жорий қилиш.

Биологик хилма-хилликни ва иқтисодий баҳолаш соҳасида тажриба орттириш ҳамда ушбу масалада методик тавсияларни такомиллаштириш учун таклифлар ишлаб чиқиш.

13.

Биологик ресурсларни муҳофаза қилиш, улардан барқарор фойдаланиш ва уарни қайта тиклашни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Махкамасига киритиш.

2020 йиллар

октябрь

Маблағ талаб қилинмайди

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги далат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Фанлар академияси.

Табиатни муҳофаза қилишга ва табиатни тиклаш самарадорлигига олиб келувчи фаолият амалга оширилганлиги учун солиқ, кредит имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар бериш йўли билан экотизимларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш мақсадида табиатдан фойдаланувчиларни рағбатлантириш.

II. БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИККА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЮКЛАМАЛАРНИ

ҚИСҚАРТИРИШ, УНИНГ КОМПОНЕНТЛАРИДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ

ЛАНДШАФТЛАРИДА БАРҚАРОР ФОЙДАЛАНИШ

14.

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон-мелиоратив ишларни амалга ошириш йўли билан Оролбўйини экологик соғломлаштириш.

Янги ўрмонзорлар барпо этиш.

2019-2028

йиллар


Бюджет маблағлари (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлар, грантлар

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Муҳофаза ўрмон полосалари майдонини кенгайтириш, туз-чанг кўчишини қисқартириш ва биологик хилма-хилликни тиклаш.

15

Тоғли жойларда ва тўқазорларда чўл ҳудудларнинг ўрмон билан қопланишини, сув тўпланадиган ҳавзаларни кўпайтириш.

Ўрмон тиклаш ишларини олиб бориш.

2019-2028

йиллар

Бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлар, грантлар


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Чўл ҳудудларини тиклаш ва ўрмонзорлаштириш. Тоғли жойларда сув тўпланадиган ҳавзаларни тиклаш ва ўрмонзорлар барпо этиш. Тўқайзорларни тиклаш ва барпо этиш. Водий зонасида ўрмонзорларни тиклаш ва барпо этиш.

16.

Биологик хилма-хилликни сақлаш билан боғлиқ масалаларни комплекс ҳал этиш ва биологик ресурсларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, ландшафт даражасида режалаштириш усулларини синовдан ўтказиш, тегишли қарорлар қабул қилиш, биохилма-хилликнинг асосий зоналарини мустаҳкамлаш, Ғарбий Тёншон ва Помир-Олой тоғ тизмаларида ўсимлик дунёси ва ҳайвонларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши учун рағбатлар яратиш, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш.

"Биологик хилма-хилликнинг глобал аҳамиятли турлари учун муҳим бўлган асосий тоғли минтақаларда табиий ва ўрмон ресурсларини барқарор бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш.


2019-2021

йиллар

Бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва

БМТ ТД ва ГЭЖ томонидан ажратиладиган йиллик бюдеж маблағлари доирасида

Давлат экология қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш, маҳаллий аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қуватлаш ҳамда илвирс (тоғ қоплони) яшайдиган ареалда (Ғарбий Тёншон ва Ҳисор) уни сақлаб қолиш учун биологик хилма-хилликни бошқаришнинг илғор механизмлари ва ёндашувларини жорий этиш.



17

Табиий экотизимлар - илвирс (тоғ қоплони) яшайдиган жойларни сақлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Илвирс (тоғ қоплони)ни сақлаш дастури ва ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси.

2021 йил

август

Донорлар: БМТ ТД/ГЭЖнинг "Биологик хилма-хилликнинг глобал аҳамиятли турлари учун муҳим бўлган асосий тоғли минтақаларда табиий ва ўрмон ресурсларини барқарор бошқариш" дастурлари линияси бўйича грант маблағлари

Давлат Экология қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги далат қўмитаси, Фанлар академияси.

"Илвирс (тоғ қоплони)ни сақлаш дастури ва ҳаракатлар режаси илвирс (тоғ қоплони) кўпайишини ва асосий тоғ ландшафтлари биохилма-хиллигини сақлаб қолиш имконини беради.

18.

Балиқ ови ва сув ҳавзаларининг балиқчилик хўжаликлари биологик ресурслари ҳолати мониторинги тизимини ташкил этиш.


Методик тавсиялар-ни ва уларни амалга ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

октябрь

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси, "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" ДУК маблағлари

"Узбалиқсаноат" уюшмаси, Фанлар академияси, "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" ДУК, Давлат экология қўмитаси

Биологик хилма-хиллик мониторинги маълумотлари асосида сув ҳавзалари балиқчилик хўжаликларининг самарали бошқарилишини таъминлаш.


III. МУҲОФАЗА ҚИЛИНАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ЭКОТИЗИМЛАР ХИЗМАТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИГАН

АФЗАЛЛИКЛАР ҲАЖМИНИ КЎПАЙТИРИШ

3.1. Миллий экологик тармоқни (турли тоифа ва турлардаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар)

ташкил этиш, уларни самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида мамлакатнинг муҳофаза

қилинадиган табиий ҳудудлари умумий майдонини кенгайтириш

19.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2028 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ташкил этиш ва кенгайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси.

2020 йил

Маблағ талаб этилмайди.

Давлат экология қўмитаси


Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг репрезентатив тизимини ривожлантириш ва миллий экологик тармоқни ташкил этиш, табиий мувозанатни таъминлаш, ландшафт, фауна, флора ва экотизим хилма-хиллигини сақлаб қолиш. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва уларни бошқариш соҳасида фаолиятнинг асосий иқтисболли йўналишларини белгилаш.

3.2. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини юритишда

фойдаланиладиган биологик хилма-хиллик компонентларини сақлаш ва улардан

барқарор фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш

20.

Маданий ўсимликлар кўпайишини тиклаш мақсадида уларнинг ёввойи аждодлари генофондини сақлашни таъминлаш.

Биологик хилма-хиллик компонентларини уларнинг табиий шароитларидан ташқарида сақлаш.

Қишлоқ хўжалиги экинлари ва уларнинг ёввойи аждодлари маҳаллий навлари ва шаклларининг жонли коллекцияларини яратиш.

Маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари ҳар хил популяциялари уруғлари банкини ташкил этиш.

2019-2022

йилларда ва

сўнгра доимий

асосда

Республика давлат бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси,


Маданий ўсимликларнинг ёввойи геннофондини сақлаб қолиш. Маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари популяцияларини тиклаш.

IV. БИРГАЛИКДА РЕЖАЛАШТИРИШ ВА САЛОҲИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎЛИ

БИЛАН БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИКНИ САҚЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА УНДАН БАРҚАРОР ФОЙДАЛАНИШ

21.

Биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш бўйича Ҳаракатлар режаси бажарилишининг тизимли мониторинги олиб борилишини жорий қилиш.

Маъсул ижрочилардан ахборот тўплаш, ахборотни таҳлил қилиш

ҳар йили

15 декабргача


Маблағ талаб

қилинмайди

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Ҳаракатлар режаси бажарилиши тўғрисида ўз вақтида ва сифатли ахборот билан таъминлаш.

Мониторинг натижаларини ҳисоботларга ва Миллий маърузаларга киритиш.

22.

Манфаатдор томонларни стратегиянинг мақсадлари ва вазифалари ҳамда унинг бажарилиши, шу жумладан, минтақавий ва халқаро тадбирларда, шу жумладан, Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция Томонлари Конференциясида иштирок этиш тўғрисида хабардор қилиш.

Ҳаракатлар режаси бажарилишининг бориши ва натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш ва тақдим этиш.

2019-2028 йилларда биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш стратегиясининг шарҳловчи материалларини эълон қилиш.

Стратегия қабул қилингандан кейин


Республика давлат бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари


Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзгидромет,

Давлат геология қўмитаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси ва бошқа дахлдор вазирликлар ва идоралар

Биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш бўйича Ҳаракатлар режаси бажарилиши тўғрисида манфаатдор томонларни ўз вақтида хабардор қилиш. Минтақавий ва халқаро даражаларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш, халқаро молиявий институтлар томонидан Ўзбекистонга кўмаклашишни фаоллаштириш.

23.

БМТнинг биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенцияси талабларига мувофиқ замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Биологик хилма-хиллик бўйича воситачиликнинг миллий механизмини ривожлантириш ва барқарор ишлашини таъминлаш.

Биологик хилма-хиллик бўйича воситачилик миллий механизмининг www.cbd.uz сайтини ишлаб чиқиш ва контентини тўлдириш.

доимий

асосда

Бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлар

Давлат экология қўмитаси

Миллий ва халқаро даражаларда манфаатдор томонлар ўртасида биологик хилма-хиллик ва экотизимлар хизматлари соҳасида ахборот айирбошлаш мақсадида ахборот технологияларини жорий этиш.





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 июндаги

484-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича Миллий стратегияси ва Ҳаракатлар режаси тўғрисида" 1998 йил 1 апрелдаги 139-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июнь