Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.06.2019 й. 494-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 июндаги

494-сон қарорига

ИЛОВА



Ичимлик сув таъминоти ва канализация

тизими объектларида технологик аудит

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит (кейинги ўринларда технологик аудит деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Технологик аудит ўтказиш жараёнида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш назарда тутилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


инвентаризация паспорти - технологик аудит объектлари тўғрисида (инвентарь рақами, тури, маркаси, серияси, ишга туширилган йили, фойдаланиш мақсади ва бошқалар) ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан тасдиқланган ҳужжат;


ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объекти - марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш ва канализация хизматлари кўрсатиш иншоотлари ҳамда улардаги асбоб-ускуналар ва жиҳозларни қамраб олган йирик (суткасига 5 минг куб.м ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқава сувларни қабул қилувчи) ва кичик (суткасига 5 минг куб.м гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқава сувларни қабул қилувчи) турдаги объект.


ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар (эксплуатация ташкилотлари) - марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш ва канализация хизматлари кўрсатиш иншоотларини эксплуатация қилувчи юридик шахслар;


технологик аудит - марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти ва канализация иншоотларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш учун олиб бориладиган махсус тадқиқот;


технологик аудит объектлари - ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида ишлаб чиқариш жараёнида бевосита фойдаланиладиган иншоотлар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;


технологик аудит ўтказувчи - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари;

технологик аудит ўтказиладиган объектларнинг инвентаризация паспорти - технологик аудит ўтказиш учун технологик аудит объектлари тўғрисида зарур маълумотлар акс эттирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат;


технологик аудит паспорти - технологик аудитни ўтказувчи томонидан технологик аудит якунига кўра расмийлаштириладиган ҳужжат;


технологик аудит якунлари бўйича ҳисобот - технологик аудит якунлари бўйича технологик аудит объектлари тўғрисидаги умумий маълумотлар ҳамда уларда амалга оширилиши талаб этиладиган тадбирлар бўйича хулосаларни қамраб олган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат.


4. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Фойдаланишга топширилганига камида 10 йил бўлган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида қуйидаги даврийликда мажбурий тарзда бепул технологик аудит ўтказилади:

йирик турдаги ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида ҳар 3 йилда бир марта;

кичик турдаги ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида ҳар 5 йилда бир марта.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқларига асосан ҳамда эксплуатация ташкилотларининг ташаббуси билан навбатдан ташқари технологик аудит ўтказилиши мумкин.


6. Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб давлат тасарруфидаги эксплуатация ташкилотларининг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш мажбурий тарзда амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган эксплуатация ташкилотларининг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит, фақат ушбу тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан ихтиёрий равишда технологик аудит ўтказувчи билан келишган ҳолда ўтказилади.


7. Эксплуатация ташкилотларининг сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилашда белгиланган муддатларда технологик аудитдан ўтказилмаган иншоотларнинг фойдаланиш ва сақлаш харажатлари ҳисобга олинмайди.



2-БОБ. ТЕХНОЛОГИК АУДИТ ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санаси технологик аудит ўтказувчи ва эксплаутация ташкилотларининг келишувларига асосан белгиланади.


9. Эксплуатация ташкилотлари томонидан технологик аудит ўтказиладиган объектлар бўйича ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказилишидан 20 кун аввал тайёрланади ва тасдиқланади.


10. Ушбу Низомнинг 8-бандига асосан тасдиқланган инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санасидан 10 кун аввал технологик аудитдан ўтказувчига тақдим этилиши шарт.



3-БОБ. ТЕХНОЛОГИК АУДИТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Технологик аудит қуйидаги усулларда ўтказилади:

а) технологик аудит объектлари бўйича ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ инвентаризация паспортига асосан технологик аудит объектларининг мавжудлигини кўздан кечириш;

б) технологик аудит объектларининг сертификатлари, ишлатиш қўлланмалари мавжудлиги ва кадастр ҳужжатларига тўғри келиши ҳамда стандарт талабларига жавоб беришини ўрганиш;

в) технологик аудит объектлари фойдаланиш қўлланмаларига асосан фойдаланилаётганлигини ҳамда фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ўрнатилганлигини ва уларга амал қилинишини ўрганиш;

г) ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектлари самарадорлигини аниқлаш;

д) технологик аудит объектларида (зарур ҳолларда) ҳисоблагичлар ўрнатилганлигини ўрганиш;

е) технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишни иқтисодий томондан самарасини аниқлаш.


12. Технологик аудит ўтказувчи ва эксплуатация ташкилотининг масъул ходими, шунингдек, заруратга кўра, аудит ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар иштирокида технологик аудит ўтказилади ва аудит ўтказиш жараёнида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга кўра технологик аудит паспорти тўлдирилиб, технологик аудит якунида ушбу Низомга 4-иловага кўра технологик аудит ҳисоботи расмийлаштирилади.


13. Ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича ҳисоботда:

ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг умумий лойиҳавий қуввати;

ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг аудитдан ўтган вақтдаги амалдаги қуввати;

ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигининг аниқ кўрсаткичлари;

ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар;

технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишнинг иқтисодий томондан самараси кўрсатилган бўлиши шарт.


14. Технологик аудит ўтказилган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этиладиган хулосаларда:

тезкор муддатли - амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги (амалдаги қувватга нисбатан) энг камида 20 фоизга ортиши мумкин бўлган;

узоқ муддатли - амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги 90-100 фоизга (лойиҳавий қувватга тенг ёки 10 фоизга паст) етиши мумкин бўлган;

доимий - технологик аудит якунига етганидан сўнг доимий равишда амалга ошириб борилиши натижасида иншоот самарадорлигига салбий таъсир кўрсатадиган омилларнинг олдини олиши мумкин бўлган тадбирлар кўрсатилади.



4-БОБ. ТЕХНОЛОГИК АУДИТ НАТИЖАЛАРИНИ

УМУМЛАШТИРИШ ВА ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Технологик аудитдан ўтказувчи томонидан ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича барча ҳужжатлар (иншоотларнинг инвентаризация паспортлари, технологик аудит паспортлари, ҳисоботлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар) технологик аудит натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун муддатда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси марказий аппаратига (кейинги ўринларда - Сувинспекция) ва эксплуатация ташкилотларига тақдим этилади.

16. Сувинспекция томонидан технологик аудит натижалари бўйича ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ўрганиб чиқилиб, технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тақдим этилади.

17. Ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ тақдим этилган таклифлар асосида улар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун муддатда вазирлик томонидан аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижросини назорат қилиш учун Сувинспекцияга киритилади.


5-БОБ. ТЕХНОЛОГИК АУДИТ ЎТКАЗУВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


18. Технологик аудит ўтказувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

экспулатация ташкилотларидан технологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;

эксплуатация ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар пухта ва сифатли тайёрланишини талаб қилиш;

эксплуатация ташкилотларини хабардор қилган ҳолда технологик аудит ўтказиш саналарига ўзгартириш киритиш;

технологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган мутахассисларни жалб этиш.

Технологик аудит ўтказувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Технологик аудит ўтказувчи қуйидагиларга мажбур:

технологик аудитни ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказиш;

ўтказилган технологик аудит натижалари Сувинспекция томонидан сифатсиз деб топилган тақдирда қайта технологик аудитдан ўтказиш;

экспулатация ташкилотларининг талабига асосан уларнинг технологик аудитдан ўтказилган объектлари бўйича берилган хулосаларнинг асосланишини ва бу борадаги қонун ҳужжатлари талаблари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;

технологик аудит ўтказиш давомида маълум бўлган ахборотнинг махфийлигига риоя этиш.

Технологик аудит ўтказувчи зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.


20. Ушбу Низомнинг 15-бандига асосан Сувинспекцияга тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишнинг имкони йўқлиги, улардаги ноаниқликлар ва уларни расмийлаштиришга қўйилган талаблар бажарилмаганлиги ҳамда технологик аудит натижасида берилган хулосалар нотўғри ва амалиётга тўғри келмаслиги ўтказилган технологик аудитни сифатсиз деб топишга асос бўлади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Технологик аудит сифатли ва ушбу Низомга амал қилган ҳолда, белгиланган муддатларда ўтказилишига, шунингдек, аудит якунларига асосан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектлари самарадорлигини ошириш бўйича берилган хулосаларнинг тўғри расмийлаштирилишига ҳамда уларнинг натижадорлигига технологик аудит ўтказувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.


22. Технологик аудит ўтказиш жараёнида технологик аудит объектларига етказилган зарарлар ва ушбу жараёнда маълум бўлган махфий маълумотларни ошкор қилиш натижасида эксплуатация ташкилотларига етказилган зарар учун технологик аудит ўтказувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими

объектларини технологик аудитдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари



1-босқич

Ичимлик сув таъминоти ва канализация иншоотларини экспулатация қилувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда экспулатация ташкилотлари деб аталади)


Технологик аудит объектлари бўйича инвентаризация паспортларини тайёрлаш ва тасдиқлаш


Технологик аудит ўтказилишидан 20 кун олдин







2-босқич

Экспулатация ташкилотлари


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади) зарур ҳужжатларни тақдим этиш


Технологик аудит ўтказилишидан 10 кун олдин







3-босқич

Ҳудудий инспекциялар


Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш


10 кунгача







4-босқич

Ҳудудий инспекциялар


Ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштириш ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Сувинспекция) ва экспулатация ташкилотларига тақдим этиш


10 кун







5-босқич

Сувинспекция


Ўтказилган технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этиш


10 кун







6-босқич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этилган хулосалар асосида аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва Сувинспекцияга киритиш


10 кун







7-босқич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Технологик объектлар самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бажарилишини таъминлаш


доимий

  





Низомга

2-ИЛОВА



Технологик аудит ўтказиладиган

объектларнинг инвентаризация

ПАСПОРТИ

Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи


Туман (шаҳар) номи


Объект номи


Объект манзили


Объектдан фойдаланувчи


ташкилот номи


Т/р

Техно-

логик

аудит

объект-

лари

номи


Инвен-

тарь

рақами


Тури


Маркаси


Серияси


Ишга туширилган

(фойдаланишга

қабул қилинган)

йили


Фойдаланиш

мақсади


Ҳолати


1

2


3

4

5

6

7

8

9

Ер ости қудуқлари








Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар)








Тиндиргичлар








Резурвуарлар








Фильтрлар








Лаборатория








Ўлчов воситалари








Қувурлар (иншоот ички қувурлари)








Электр жиҳозлари (трансформатор ва бошқалар)








Насослар








Компрессорлар








Сув минораси








Бошқалар










раҳбари






Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи



(имзо)


(Ф.И.О.)



бош бухгалтери






Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи



(имзо)


(Ф.И.О.)

Сана






Низомга

3-ИЛОВА



Технологик аудит

ПАСПОРТИ

Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи


Туман (шаҳар) номи


Объект номи


Объект манзили


Объектдан фойдаланувчи


ташкилот номи


Т/р

Технологик аудит

объектлари номи


Инвентарь

рақами


Фойдаланиш

мақсади


Техник ҳужжатларнинг

мавжудлиги (паспорт,

спецификация,

фойдланиш

йўриқномаси)


Қуввати


ФИК

(%)


Ҳолати


Объект

бўйича

қисқача

таклиф

Лойи-

ҳавий


Амал-

даги


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

Ер ости қудуқлари









Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар)









Тиндиргичлар









Резурвуарлар









Фильтрлар









Лаборатория









Ўлчов воситалари









Қувурлар (иншоот ички қувурлари)









Электр жиҳозлари (трансформатор ва бошқалар)









Насослар









Компрессорлар









Сув миноралари









Бошқалар









Инвентаризация паспортида кўрасатилган амалда мавжуд бўлмаган аудит объектлари











раҳбари






Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи



(имзо)


(Ф.И.О.)



бош бухгалтери






Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи



(имзо)


(Ф.И.О.)



раҳбари






Иншоот номи



(имзо)


(Ф.И.О.)


      







Технологик аудит ўтказувчи

мутахассиснинг лавозими



(имзо)


(Ф.И.О.)


      







Технологик аудит ўтказувчи

мутахассиснинг лавозими



(имзо)


(Ф.И.О.)

Сана






Низомга

4-ИЛОВА

         

(технологик аудит ўтказилган объект номи ва жойлашган ҳудуд)

ўтказилган технологик аудит якунлари бўйича

ҲИСОБОТ



____ йил "____" _______________

(ҳудуд номи)



I. Технологик аудит ўтказишга асос

      

          

II. Объект бўйича умумий маълумот

Манзил:


Телефон: _______, e-mail: _________, ишга туширилган сана ___ йил "___" _________

Юқори турувчи ёки бошқарувчи ташкилот:


Фойдаланиш мақсади:


III. Ўрганилган аудит объектлари


Объектдагииншоотлар, техника, асбоб ва ускуналарнинг барчаси инвентаризация паспорти асосида ўрганиб чиқилди.


1. Ер ости қудуқлари:

             

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ер ости қудуқлари

сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

2. Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар):

          

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сув олиш нуқталари

сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

3. Тиндиргичлар:

         

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар

сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

4. Фильтрлар:

        

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, фильтрлар

сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

5. Лаборатория:

       

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сони

ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

6. Ўлчов воситалари:

     

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ўлчов воситалар

сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

7. Қувурлар (иншоот ички):

           

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича

қувурлар узунлиги ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

8. Электр жиҳозлари:

         

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, электр жиҳозлари

сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

9. Насослар:

          

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича

насослар сони, тури, ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

10. Компрессорлар:

   

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, компрессорлар

сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

11. Сув миноралари:

       

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича

миноралар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

12. Бошқалар:

              

(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сони

ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

IV. Асосий мақсади бўйича қуввати


1. Лойиҳавий қуввати (барча амалга оширилган реконструкцияларни инобатга олган ҳолда) йилига ____________ минг куб.м.


2. 20___ йилда амалда манбадан ичимлик сув ишлаб чиқариш учун олинган сув миқдори ______ минг куб.м, ишлаб чиқарилган сув миқдори______ минг куб.м ташкил этган.



V. Технологик аудит натижасида мутахассислар хулосалари


1. Иншоот бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

      

            

2. Ер ости қудуқлари бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

    

        

            

3. Ичимлик сув белгиланган сифатда ишлаб чиқарилиши юзасидан лаборатория ҳолати бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

    

      

            

4. Лаборатория, насослар, ўлчов воситалари, жиҳозлар, фильтрлар, тиндиргичлар, компрессорларнинг стандартларга мослиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

        

            

5. Фильтрлар, тиндиргичлар, миноралар, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи бошқа иншоотлар, уларнинг хавфсизлиги, қурилиш меъёрларига амал қилинганлиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

       

            

6. Электр жиҳозлари ва ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этаётган электр тармоқлари, уларнинг ўлчаш воситалари, аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

         

            

VI. Иншоот самарадорлигини ошириш бўйича

амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар


1. Тезкор муддатли:

         

            

2. Узоқ муддатли:

        

            

3. Доимий:

           

            

4. Технологик аудит объектларида:


Реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилинадиган объектлар

       

            

Реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилинмайдиган объектлар

        

            

Реконструкция ва модернизация қилиниши иқтисодий томондан самарасиз бўлган объектлар

           

            

Технологик аудитдан ўтказувчилар:


(имзо)                                       Ф.И.О.


(имзо)                                       Ф.И.О.



Сана:



Танишдим:

Cув таъминоти ва канализация

иншоотларини эксплуатация

қилувчи ташкилот раҳбари                         (имзо)                          Ф.И.О.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 июнь


































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск