ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 й. 486-сон "Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2019 й.

N 486




ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлари ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бириктирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишларни янгича ёндашув асосида қуйидаги йўналишларда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш ва соҳада идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятига инновацион ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

ички ишлар органлари ходимларининг билим ва кўникмаларни, шунингдек, шахсий ва ишчанлик фазилатларини юксалтириш, уларнинг ўз устида ишлаши, малакасини ошириши ва касбий ривожланишини рағбатлантириш;

фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жамоатчилик назоратининг самарали шаклларидан фойдаланиш;

фуқароларда қонунга ва ҳуқуққа бўлган ҳурмат ҳиссини кучайтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлаш.


3. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янгича ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида видео кузатув камераларини, "SOS" тугмачалари орқали ташвишли видео хабар бериш тизимларини, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмларини етказиб берувчиларни, шунингдек, уларни ўрнатиш ишларини амалга оширувчи корхоналарни, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига "Хавфсиз бозор" лойиҳаси доирасида видеорегистраторли учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда харид қилиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кўп квартирали уй-жой фондини профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажрибани жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 4 январдаги 5-сон қарорининг 2-бандидаги "Юнусобод туманида" сўзлари "Юнусобод ва Чилонзор туманларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 июндаги

486-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат

хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни

янгича ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш

шакли


Амалга ошириш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. ТУМАНДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаш ҳамда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича доимий асосда фаолият кўрсатадиган жамоатчилик кенгашини ташкил этиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори


2019 йил

15 июль


-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), ИИВ (Р.Джураев), Мактабгача таълим вазирлиги (С.Тургунов), Халқ таълими вазирлиги (А.Умаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов)

Бунда:

жамоатчилик кенгаши аъзоларини тумандаги муаммоли масалалар кўп учрайдиган маҳалладаги зарур шарт-шароитларга эга бўлган бинога жойлаштириш;

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил

1 август

-

тумандаги барча мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларини видео кузатув камералари билан жиҳозлаш ҳамда уларни марказлашган ягона тизимга улаш чораларини кўриш.

Алоҳида режа графикка мувофиқ

2019 йил

15 октябрь

Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари манбалари, ҳомийлик ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


2.

Тумандаги маҳаллалар (танлов асосида) аҳолиси ўртасида профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини аниқлаш бўйича ижтимоий сўров ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил

15 июль

-

ИИВ Академияси (Б.Матлюбов), Бош прокуратура Академияси (Е.Коленко), "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (Р.Убайдуллаева)

Ижтимоий сўров натижаларига кўра идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


Таҳлилий маълумот

2019 йил

15 август


3.

Туманда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг барвақт олдини олиш борасида мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари, соҳани ривожлантириш ва жиноятчиликни жиловлашда янада самарали тизимни яратишга қаратилган таклифлар бўйича профилактика (катта) инспекторлари ўртасида ижтимоий сўров ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар


2019 йил

15 июль


-

ИИВ Академияси (Б.Матлюбов), Бош прокуратура Академияси (Е.Коленко)


Ижтимоий сўров натижаларига кўра идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


Таҳлилий

маълумот

2019 йил

15 август



II. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

КУРАШИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШНИНГ ТАЪСИРЧАН

ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ВА СОҲАДА ИДОРАЛАРАРО ҲАМКОРЛИК

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

4.

Терговчи ва суриштирувчиларнинг профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, хусусан, Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (кейинги ўринларда ИИО ФМБ деб аталади) терговчи ва суриштирувчиларининг профилактика инспекторлари билан тажриба алмашинувини ҳамда маъмурий амалиётда уларга ёрдам кўрсатиши тизимини йўлга қўйиш.


Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг

буйруғи

2019 йил

20 июль


-

ИИВ (Р.Джураев)


5.

Туман ички ишлар органининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир амалиётини таҳлил қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни келгусида жиноят содир этиш хавфини келтириб чиқарувчи тегишли категорияларга (оилавий-маиший низолар, йўл-транспорт ҳодисалари, майда безорилик ва бошқалар бўйича) ажратиш.

Комплекс

чора-тадбирлар


2019 йил

15 июль


-

ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев)

Ҳуқуқбузарлик содир этган ва келгусида жиноят содир этишга мойил шахслар билан якка тартибда ишлаш бўйича тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


Таҳлилий

маълумот

2019 йил

15 август


6.

Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси самарадорлигини ошириш ва бу борада идоралараро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қуйидаги ташкилий чораларни амалга ошириш:

оилавий низолар билан боғлиқ маъмурий ишларни ҳал этиш амалиётини таҳлил қилиш;

ижтимоий хавфли аҳволда бўлган оилалар рўйхатини шакллантириш ва улар билан ишлашда доимий алоқа механизмларини (мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимларини бириктириш, психологларни жалб қилиш ва бошқалар) жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2019 йил

1 август

-

ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Хотин-қизлар қўмитаси (З.Маҳкамова), "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (Д.Махбубов), "Нуроний" жамғармаси (Ш.Усмонов)

7.

Тумандаги йирик бозорлар, савдо мажмуалари, олий таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа шу каби объектларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш соҳасида ички ишлар органларининг хизматларидан шартнома асосида фойдаланиш бўйича фаолиятини йўлга қўйиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2019 йил

15 август


-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), ИИВ (Р.Джураев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Юсупалиев)


III. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ,

ШУНИНГДЕК, ШАХСИЙ ВА ИШЧАНЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ ЮКСАЛТИРИШ,

УЛАРНИНГ ЎЗ УСТИДА ИШЛАШИ, МАЛАКАСИНИ ОШИРИШИ

ВА КАСБИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

8.

Туман ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти давомида касбий ривожланишини мониторинг қилишга мўлжалланган ҳар бир ходимнинг портфолио базасини жорий этиш ҳамда келгусида унинг натижалари асосида ходимларни лавозимга тайинлаш амалиётини йўлга қўйиш.


Ички ишлар

вазирининг

буйруғи


2019 йил

15 июль


-

ИИВ (Р.Джураев)

9.

Туманда "Намунали профилактика инспектори" танловини ўтказиш ва унинг ғолибларини рағбатлантириш (муддатидан илгари махсус унвон, пул мукофотлари ва бошқалар билан) механизмларини ишлаб чиқиш.


Ички ишлар

вазирининг

буйруғи


2019 йил

1 август


-

ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов)

10.

Профилактика инспекторлари, шу жумладан юридик маълумотга эга бўлмаган ходимларнинг билимларини мустаҳкамлаш, жумладан:

масофавий ўқув курслари учун ўқув-методик қўлланмалар яратиш;

амалий билимларни мустаҳкамлаш ҳамда муайян вазиятларда қўлланиладиган чораларга оид кўникмаларни шакллантириш бўйича Бош прокуратура Академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитишни ташкил қилиш.


Ижрочиларнинг

қўшма қарори


2019 йил

1 август

-

ИИВ (Р.Хатамов), ИИВ Малака ошириш институти (А.Пардиев), Бош прокуратура Академияси (Е.Коленко)


11.

Профилактика инспекторларининг кундалик фаолиятидаги муҳим масалаларга бағишланган видеодарслар, амалиётда мавжуд муаммолар ечимига бағишланган услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва тарқатиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2019 йил

1 октябрь

-

ИИВ (Р.Хатамов), ИИВ Малака ошириш институти (А.Пардиев), Бош прокуратура Академияси (Е.Коленко)


IV. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИГА ИННОВАЦИОН

ВА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

12.

Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича аҳоли билан мақсадли мулоқотни йўлга қўйиш, ижтимоий тармоқлар орқали ҳар бир маҳалла кесимида криминоген вазият тўғрисида хабардор қилиб боришни таъминлайдиган мессенжер каналлар яратиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил

15 июль


ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари

ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов)

Мазкур каналлардаги мулоқотда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш, уларда туман ИИОФМБнинг фаолиятига доир маълумотларни, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилиши сабаб ва шарт-шароитлари тўғрисида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул ходимлар ва терговчиларнинг аудио-видео-мурожаатларини жойлаштириб бориш.


Доимий

13.

Қуйидаги имкониятларни берувчи "Хавфсиз ҳудуд" мобил электрон иловасини амалиётга жорий этиш:

профилактика инспектори фаолиятига аноним равишда баҳо бериш;

ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот олиш;

"SOS" тугмачаси орқали ҳодиса жойига ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ёки мобил гуруҳларини чақириш;

яқин атрофда жойлашган ички ишлар органлари ҳақида маълумот олиш;

фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш;

жамоат тартибини сақлаш ҳолати ва профилактика инспектори фаолиятига баҳо бериш, шунингдек, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар олишга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказиш.


Ички ишлар

вазирининг

ўринбосари -

Тошкент шаҳар

ИИББ бошлиғи

буйруғи

2019 йил

15 июль


ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари


ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов)


14.

Аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда (бозорлар, савдо комплекслари, парклар, стадионлар ва бошқалар) "SOS" тугмачалари орқали тезкор видео хабар бериш тизимини жорий этиш.


Ижрочиларнинг

қўшма қарори


2019 йил

15 август


ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, ҳомийлик ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)


15.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган видеокузатув мосламалари ва уларни ўрнатишга қўйиладиган умумий талабларни ишлаб чиқиш.


Техник

топшириқ


2019 йил

10 июль


-

ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)


16.

Туман маҳаллаларидаги аҳоли серқатнов бўлган ҳудудлар, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, орқа ва ён атрофи, маҳаллаларнинг бошқа ҳудудларида:

видеокузатув камералари ўрнатилишини таъминлаш, шунингдек уларни марказлашган ягона тизимга улаш;

қаровсиз (ташландиқ) ҳамда тунги вақтда ёритилмайдиган жойларни ободонлаштириш ва ёритиш мосламалари билан жиҳозлаш.


2019-2020

йилларга

мўлжалланган

чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

1 август


ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, ҳомийлик ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов), ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Тошшаҳарнур (С.Толипов)


17.

"Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ягона ахборот тизими доирасида ишлаб чиқилаётган электрон геоинформацион харитани маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик ҳолатига таъсир этувчи омиллар (гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка ружу қўйган шахслар, ишсизлар, аҳоли гавжум бўладиган ҳудудлар ва бошқалар) бўйича қўшимча қатламларни жорий этиш орқали такомиллаштириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2019 йил

1 октябрь


-

Бош прокуратура (Э.Таджиев), ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимияти (Ж.Артикходжаев)


18.

Туман билан чегарадош бошқа ҳудудларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул идоралари билан ҳамкорликни кучайтириш. Хусусан:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси ва Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги, прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси билан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш;

Чилонзор ва Зангиота туманларидаги профилактика органлари томонидан ҳамкорликда фаолият олиб боришни йўлга қўйиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиш амалиётини кенг жорий қилиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


Доимий

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Тошкент вилоят ҳокимлиги (Р.Холматов), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов), Тошкент вилоят прокуратураси (С.Самадов), Тошкент шаҳар ИИББ (Р.Джураев), Тошкент вилоят ИИБ (Т.Арипов)

19.

Зангиота тумани ҳудудидаги Чилонзор тумани билан чегарадош бўлган йирик савдо объектларида видеокузатув мосламалари босқичма-босқич ўрнатилишини таъминлаш.


Чора-тадбирлар режаси


2019 йил

20 июль


Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Тошкент вилоят ҳокимлиги (Р.Холматов), Тошкент вилоят ИИБ (Т.Арипов)

V. АҲОЛИ ГАВЖУМ БЎЛАДИГАН ЙИРИК БОЗОРЛАРДА

"ХАВФСИЗ БОЗОР" СИНОВ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

20.

Тумандаги йирик бозорларда "Хавфсиз бозор" синов лойиҳасини амалга ошириш.

Бунда:

Ташкилий

чора-тадбирлар


ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев)


бозорлар ҳудудларини видеокузатув мосламалари билан тўлиқ қамраб олиш, шу жумладан, кириш ва чиқиш жойларида интеллектуал видеокамералар ўрнатиш;


2019 йил

15 октябрь

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар



бозор ва унга туташ ҳудудларда пиёдалар учун ер ости ва ер усти ўтиш жойларини барпо этиш.



2019 йил

давомида



21.

Чилонзор ва Зангиота туманларидаги йирик бозорларга ҳамда йирик ижтимоий объектлар (касалхоналар, олий таълим муассасалари ва бошқалар) ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида кўп қаватли автотураргоҳларни барпо этиш, шунингдек, ушбу объектларга яқин ҳудудларда хостеллар ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил

давомида


Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Тошкент вилоят ҳокимлиги (Р.Холматов)

22.

Фуқароларни тумандаги йирик бозорлар ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ҳақида огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш:

сўнгги икки йил ичида бозор ва унинг атрофидаги ҳудудларда содир этилган жиноятларни таҳлил қилиш;

Ташкилий

чора-тадбирлар


-


ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Адлия вазирлиги (А.Тошқулов)

ўғрилик, фирибгарлик ва бошқа жиноятлар содир этилганлиги ёки бундай жиноятлар содир этилиши хавфи мавжудлиги ҳақида фуқароларни бозорларда ўрнатилган радио орқали огоҳлантириб бориш;


2019 йил

15 август


фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари, жумладан транспорт воситаларидан содир этиладиган ўғриликлар ва унинг олдини олишга қаратилган чоралар ҳақида ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлардаги каналлар орқали тарғибот ишларини амалга ошириш.



Доимий


VI. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ

ОРГАНЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ,

ХОДИМЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

23.

Чилонзор туман ИИОФМБ маъмурий биносини таъмирлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2019 йил

охиригача


ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари


ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)


24.

Чилонзор туман ИИО ФМБ маъмурий биносида тумандаги барча видео кузатув камераларини ягона тизим орқали кузатиш имкониятига эга бўлган ситуацион марказ ташкил этиш ҳамда туман прокуратурасини замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил

охиригача


ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари


Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов), ИИВ (Р.Джураев)


25.

Тумандаги ички ишлар бўлимлари ва таянч пунктларини қуриш ва таъмирлашга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиш, шунингдек, таянч пунктларининг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

Ички ишлар

вазирининг

ўринбосари -

Тошкент шаҳар

ИИББ бошлиғи

буйруғи

2019 йил

1 август


ИИВ (Р.Джураев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Молия вазирлиги (Б. Ашрафхонов), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

Таҳлил натижаларига кўра, тегишли биноларни шаффофлик тамойили асосида (атрофи тўсиқлар билан ўраб олинмаган, ойналар орқали иш жойини ташқаридан кўриш имкони мавжуд бўлган) қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


ИИВнинг бюджетдан ажратилган маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлари

Хатлов натижаларига кўра, таянч пунктларини эҳтиёж мавжуд бўлган моддий-техник воситалари билан таъминлаш.

Давлат-хусусий шериклик асосида Чилонзор тумани 8-сон ички ишлар бўлимининг янги биносини қуриш.


2019 йил

охиригача

Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар

VII. ФУҚАРОЛАРДА ҚОНУНГА ВА ҲУҚУҚҚА БЎЛГАН ҲУРМАТ ҲИССИНИ

КУЧАЙТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ

ОШИРИШ  ОРҚАЛИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

26.

Фуқароларга кундалик турмуш тарзида кўп учрайдиган ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарлик масалаларини (белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, маиший шовқинга қарши кураш, уй ҳайвонларини сақлаш талабларини бузиш ва бошқалар), шунингдек, қонунчиликдаги янгиликларни тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан флаерлар, буклетлар, комикслар тарқатиш ҳамда видеороликлар намойиш қилиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2019 йил

давомида


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


ИИВ (Р.Джураев), Адлия вазирлиги (А.Тошқулов), МТРК (А.Хаджаев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев)


27.

Жиноятлар муайян турларининг (ўғрилик, фирибгарлик, қотиллик ва бошқалар) олдини олиш бўйича ҳаётий мисоллар орқали таъсирчан усулларни қўллаган ҳолда ҳуқуқий тарғибот кампанияларини ўтказиш.


Ижрочиларнинг

қўшма қарори


2019 йил

15 июль


-

ИИВ (Р.Джураев), Адлия вазирлиги (А.Тошқулов), Тошкент шаҳар прокуратураси (Ш.Облоқулов)


      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июнь





























Время: 0.2087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск