ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 й. 487-сон "Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2019 й.

N 487



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА

ИЛҒОР АХБОРОТ ВА ПЕДАГОГИКА

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Таълим-тарбия жараёнига болаларни хар томонлама интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний ривожлантиришни таъминлайдиган замонавий таълим дастурлари, илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, уларни мактабга тайёрлаш даражасини ошириш, мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион марказини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги "Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази" масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда Инновацион марказ деб аталади) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Инновацион марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

бошқарувнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим соҳасига жорий этиш;

таълим-тарбия жараёнига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимнинг тегишли равишда ишлашини таъминлаш;

мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш;

ахборот хавфсизлигининг тегишли даражасини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ягона ахборот маконини шакллантириш;

мактабгача таълим соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишни самарали ташкил этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари, стартап-лойиҳалар ташаббускорлари, олимлар, молия институтлари ва бошқа манфаатдор шахслар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун зарур ташкилий-техник ва молиявий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;

таълим-тарбия жараёни доирасида фойдаланиш учун ўқув-методик материалларни, мультимедиа контентини, мактабгача таълим тизими ташкилотларининг педагоглари ва раҳбарларини ўқитиш ҳамда турли телекоммуникация каналлари орқали тарқатиш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш;

мактабгача таълим тизими ходимларининг инновацион ахборот-коммуникация ва педагогика технологиялари соҳасидаги билим ва малакасини ошириш, инновацион таълим муҳитини ташкил этиш;

истиқболли йўналишларни белгилаб олиш ва мактабгача таълим тизимини, шу жумладан таълим соҳасида илмий ва амалий тадқиқотлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш орқали ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш ва янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

мактабгача таълим сифатини баҳолаш усулларини ва мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш ҳолатини миллий устуворликларни инобатга олган ҳолда, асосан халқаро эътироф этилган рейтинг агентликлари индикаторлари бўйича баҳолаш усулларини такомиллаштириш;

Инновацион марказ томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини ўз вақтида ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

мактабгача таълим ташкилотлари биноларининг прототипларини ва технологияларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш орқали болалар учун хавфсиз таълим муҳитини яратиш, кейинчалик келажакда янги мактабгача таълим ташкилотларини қуриш учун концептуал намуналарни тасдиқлаш;

мактабгача таълим ташкилотларида истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини ва фойдаланиладиган товарлар ҳамда материаллар хавфсизлигини лаборатория йўли билан таҳлил қилиш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Инновацион марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида муассис билан келишилган ҳолда, бошқа юридик шахслар ташкил этиш, фаолият юритаётган хўжалик жамиятлари, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги қўшма корхоналар устав капиталида (устав фондида) улуш (акциялар) сотиб олиш ҳуқуқига эга;

Инновацион марказга юкланган вазифалар ва фаолияти йўналишлари таълим соҳасидаги реал муҳим эҳтиёжлардан келиб чиқиб, босқичма-босқич амалга оширилади.


4. Инновацион марказининг ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.

Мактабгача таълим вазирига Инновацион марказнинг тузилмасига, зарурат бўлса, ўзгартишлар киритиш, шунингдек унинг бошқарув ходимлари сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Инновацион марказ устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Инновацион марказни тажрибали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар орасидан юқори малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрсин.


6. Қуйидагилар Инновацион марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Инновацион марказ фаолияти ихтисослиги бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредитлари;

Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Инновацион марказ 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга, истисно тариқасида, барча солиқлардан озод этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Инновацион марказ буюртманомалари бўйича ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 июндаги

487-сон қарорига

ИЛОВА



"Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион

маркази" масъулияти чекланган жамияти

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

















Директор


















































































































      

Ахборот технологиялари бўйича

директор ўринбосари

       







Молиявий ишлар бўйича

директор ўринбосари




















































      

Ахборот технологиялари

секцияси (IT)

        



     

"i-Lab" инновациялар

лабораторияси

     


     

Молиявий-

иқтисодий сектор

       



   

Ишлаб чиқариш-

техник сектор

      














































     

EMISни жорий этиш ва фойдаланув-

чиларни техник қўллаб-қуватлаш бўлими

        



      

Инновациялар инкубатори

    






      

Молия бўлими

    



Нашриёт
















































Мактабгача таълим муассасалари - инновацион, хавфсиз  мактабгача таълим муассасаси лабораторияси (прототипи)













Мультимедиа-

центр













Маркетинг, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими (PR)

     

































        

Дастурий таъминот, иловалар ишлаб чиқиш ва ташқи тизимлар билан ҳамкорлик қилиш бўлими

       










Конференц-холл, коворкинг














































    

Савдо ва хизмат кўрсатиш бўлими

        

















































































   

Таъминот, логистика ва ТИФ бўлими

       













     

Техник хизмат кўрсатишни ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

        






















































































































































































     

Маъмурий ахборот билан ишлаш бўйича таҳлилий бўлим

      





























































































































































     

Блок-чейнни жорий этиш бўлими

        










































































































































        

Педаггогик инновациялар бўйича

директор ўринбосари

       


















































































































     

Инновацион педагогика технологиялари ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда ўқув-методалогик таъминот секцияси

  


    

"i-Check" синов ва баҳолаш секцияси

       


   

"i-Safe" хавфсиз таълим воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

       



      

Корпоратив алоқалар бўдими

      
























































    

HR-бўлими

       















    

Таълим дастурлари ва методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш бўлими

        






    

Хавфсиз таълим муҳитини ўрганиш ва ишлаб чиқариш бўлими

      










    

Ўқув-методик ва дидактив материаллар ишлаб чиқиш бўлим

       





























   

Юридик

бўлим

    

































































Болалар овқатланиши бўлими

    



      

Ишлар бошқармаси

     








     

Кибертаълим ва он-лайн курслар бўлими

      


   

Муаллифлик инноватор-

ларини ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўлими

    














































    

Хавфсиз таълим муҳити мониторинги ва экспертизасини ўтказиш бўлими

     



Ўқув маркази





























     

Мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими

     



























     

Таълим соҳасида тадқиқотлар ўтказиш бўлими

     








   

Очиқ университет

(Open University)

        

















































    

Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари, таълим фаолиятини ташкил этиш учун фойдалани-

ладиган товарлар ва материалларни таҳлил қилиш лабораторияси

       













































































































































































































































































- 2020 йилгача ишга тушириладиган бўлинмалар








- 2022 йилгача ишга тушириладиган бўлинмалар





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июнь







































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск