язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 й. 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъат аъзоларининг сони ва янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2019 й.

N 477




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТ

АЪЗОЛАРИНИНГ СОНИ ВА ЯНГИЛАНГАН

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга оид ташкилий чоралар тўғрисида"ги 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1. Камилов Абдулазиз Хафизович

-

вазир


2. Неъматов Илхомжон Туйчиевич

-

вазирнинг биринчи ўринбосари


3. Ахатов Дилшод Хамидович

-

вазир ўринбосари


4. Лавозими бўйича

-

вазир ўринбосари


5. Хидайходжаев Жахонгир Исамутдинович

-

вазир маслаҳатчиси - ижро этувчи аппарат раҳбари


6. Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович

-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори


7. Ходжаев Ашраф Баходирович

-

Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи


8. Азизов Бобур Бахтиёрович

-

Консуллик-ҳуқуқий департамент бошлиғи


9. Сагдуллаев Джахангир Маликович

-

Кадрлар бошқармаси бошлиғи


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2010 йил 12 августдаги 176-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташки ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июнь