Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Молия вазирининг 29.05.2019 й. 67-сон "Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.06.2019 й. 2282-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.06.2019 й.

N 2282-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.05.2019 й.

N 67


БУЙРУҒИ



Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг

шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг

шаклларива уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов (2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - суғурта бадаллари) тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома унинг яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида берилади.".


2. 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Инспектор аризачи ёки ташкилот вакилига тақдим этилган ҳужжатларнинг (меҳнат дафтарчаси, архив маълумотлари, ташкилот томонидан тақдим этилган маълумотномалар, якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун эса ягона ижтимоий тўлов тўланганлигини тасдиқловчи маълумотномалар ва солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияларидан ташқари) асл нусхаларни қайтаради ва унга аризанинг тегишли қисмини қирқиб олган ҳолда, ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат беради, бунда тилхат нусхаси тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда Пенсия жамғармаси бўлимида сақланади. Меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия деб юритилади) томонидан пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг аризачига қайтарилиши шарт.".


3. 13-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Барча маълумотлар киритилгандан сўнг, компьютер базаси орқали пенсия ишига рақам берилади ҳамда пенсия йиғмажилдига ушбу рақам қайд этилади.";


б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инспектор ариза берувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ва шахсий жамғарилиб борадиган пенсия ҳисобварағига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Акциядорлик-тижорат Халқ банки билан ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ариза берувчининг иш стажи, иш ҳақи ва 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳисобланган суғурта бадалларини, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун эса меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасини ўзаро солиштиради.".


4. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Текшириш тасдиқловчи ҳужжатларни берган ташкилотда ёки архивда амалга оширилади. Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, у текширувчининг ва ташкилот ёки архив мансабдор шахсининг имзоси, шунингдек ташкилот (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси ташкилот ёки архивда, иккинчи нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимида қолади. Далолатномада тасдиқловчи ҳужжатларнинг ким томонидан берилганлиги ва текшириш вақтида ҳужжатларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумот мажбурий тартибда кўрсатилади.".


5. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Тўлов ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг пенсия йиғмажилди инспекторга қайтарилади, инспектор ўз навбатида пенсия йиғмажилдини Пенсия жамғармаси архивида сақлаш учун архивариусга топширади.".


6. 30-2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Текшириш ташкилот ёки архив вакили иштирокида ўтказилиши лозим, бунда текшириш натижаси бўйича далолатнома Пенсия жамғармаси бўлими ходими, ташкилот ёки архив вакили томонидан имзоланади, шундан сўнг ташкилот (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ёки архив муҳри билан тасдиқланади.".


8. 44 ва 45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар тўлови амалга оширилган муддат пенсионер (нафақа олувчи)нинг пенсия йиғмажилдига киритилади.

45. Пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи томонидан расмийлаштирилади. Бу ҳақдаги тегишли ёзув пенсия йиғмажилди, шунингдек мазкур Йўриқноманинг 28-иловасига мувофиқ, пенсионер (нафақа олувчи) яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқаришни рўйхатга олиш китобига киритилади.".


9. 49-банднинг учинчи хатбошисидан "ва шахсий ҳисобварақ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 1-иловадан 12-позиция чиқариб ташлансин.


11. 2-илованинг Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхатидан 4-позиция чиқариб ташлансин.


12. 3-илованинг Аризаларга илова қилинган ҳужжатлар рўйхатидан 5 ва 6-позициялар чиқариб ташлансин.


13. 4-илованинг Аризаларга илова қилинган ҳужжатлар рўйхатидан 4-позиция чиқариб ташлансин.


14. 11-иловада:


а) "Ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича йиғмажилдларда" бўлимининг 9-позициясидан "МФЙдан маълумотнома," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) "Ногиронлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида" бўлимининг 10-позициясидан "МФЙдан маълумотнома," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) "Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида" бўлимининг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

6.

Ўлим тўғрисида гувоҳнома нусхаси


".

15. 12-иловада:


а) "Ёшга доир нафақа тайинлаш бўйича йиғмажилдда" бўлимининг 4-позицисидан "МФЙдан маълумотнома," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги 5 ва 6-позициялар билан тўлдирилсин:

"

5.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси




6.

Фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида ҳужжат


";

в) "Ногиронлик нафақаси тайинлаш бўйича йиғмажилдда" бўлимининг 5-позициясидан "МФЙдан маълумотнома," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) "Боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинлаш бўйича йиғмажилдда" бўлимининг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

3.

Ўлим тўғрисида гувоҳнома нусхаси


".

16. 23-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 24 июнь, 25-сон, 459-модда












































Время: 0.1584
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск