ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2019 й. 497-сон "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувқурилиштаъминот" республика бирлашмаси таркибидаги "Гидромеханизация" давлат унитар корхонасини тугатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2019 й.

N 497




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ "ЎЗСУВҚУРИЛИШТАЪМИНОТ"

РЕСПУБЛИКА БИРЛАШМАСИ ТАРКИБИДАГИ

"ГИДРОМЕХАНИЗАЦИЯ" ДАВЛАТ УНИТАР

КОРХОНАСИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувқурилиштаъминот" республика бирлашмаси таркибидаги "Гидромеханизация" давлат унитар корхонаси томонидан Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси ва Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси билан шартнома асосида ушбу каналларнинг Туркманистон ҳудудидаги қисмларини ҳамда Амударёнинг уларга сув олиш участкаларини лойқадан тозалаш ишлари бажариб келинмоқда.

Шунингдек, "Гидромеханизация" давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар нархи бир мунча баланд бўлиб, ажратилаётган давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланишга ҳамда лойқадан тозалаш ишларини тезкор ташкил қилишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги корхоналар фаолиятини оптималлаштириш, давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан янада самарали фойдаланиш ҳамда Амударёдан Аму-Бухоро машина канали ва Қарши магистрал каналига сув олиш ишларини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сув хўжалиги вазирлиги "Ўзсувқурилиштаъминот" республика бирлашмаси таркибидаги "Гидромеханизация" давлат унитар корхонасининг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси ва Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси "Гидромеханизация" давлат унитар корхонасининг ишчи ва хизматчилар олдидаги барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда "Гидромеханизация" давлат унитар корхонасининг функционал вазифалари юкланаётган ташкилотларнинг тасдиқланган штатлар жадвалларига ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда киритилишини;

ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилишини;

"Гидромеханизация" давлат унитар корхонасининг асосий воситалари белгиланган тартибда вазирликнинг тегишли ташкилотларига ўтказилишини;

мавжуд техника ва механизмлар, жумладан, земснарядларнинг барқарор ишлашини, уларнинг техник ҳолатини сақлаш ва келгусида сифатли хизматлар кўрсатилишини;

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда пудрат ишларини бажаришда соҳага тажрибали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларнинг малакавий маҳорати доимий равишда оширилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда "Гидромеханизация" давлат унитар корхонасининг тугатилиши муносабати билан бўшатилаётган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 июндаги

497-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Туркманистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхоналарини қайта ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 5 февралдаги 48-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Амударё дарёсидан кафолатли сув олишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари тасарруфидаги земснарядлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 29 декабрдаги 376-сон қарори.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)" 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 8-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 июнь




































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск