ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2019 й. 502-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасииинг "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2019 й.

N 502




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИИИНГ "ОҒИР ИЖТИМОИЙ ВАЗИЯТГА

ТУШИБ ҚОЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА, НОГИРОНЛИГИ

БЎЛГАН, КАМ ТАЪМИНЛАНГАН, ФАРЗАНДЛАРИНИ

ТЎЛИҚСИЗ ОИЛАДА ТАРБИЯЛАЁТГАН ВА УЙ-ЖОЙ

ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШГА МУҲТОЖ ОНАЛАРГА

АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2018 ЙИЛ 12

АПРЕЛДАГИ 285-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминлангаи, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароит яратиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 4-сон, 90-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 июндаги

502-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Махкамасининг "Оғир ижтимоий вазиятга

тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам

таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган

ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон

уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида" 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор 2-бандининг "б" кичик бандида:


а) иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "икки, уч қаватли" сўзлари "кўп қаватли" сўзлари билан, "2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан" сўзлари "жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён куриладиган) арзон уйлардан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;".


2. Қарор 2-бандига қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд қўшилсин:

"туман (шаҳар)ларда 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга тоифалар бўйича белгиланган тақсимотга, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилади".


3. Қарор 4-бандининг "а" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "25" ва "75" рақамлари тегишлича "10" ва "90" рақамлари билан алмаштирилсин.


4. Илованинг 3-бандида:


а) иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "икки, уч қаватли" сўзлари "кўн қаватли" сўзлари билан, "2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан" сўзлари "жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 июнь















































Время: 0.2246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск