ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Суғурталаш. Кредитлаш. Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2019 й. 505-сон "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2019 й.

N 505




ПАХТА ХОМ АШЁСИ

ВА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ

БЎЛҒУСИ ҲОСИЛИНИ СУҒУРТАЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги 149-сон ҳамда "Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги 959-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларини турли табиий офатлар натижасида кўриладиган зарарлардан суғурталаш орқали ҳимоялаш тизимини амалиётга кенг жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзагросуғурта" АЖ томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштириш учун бериладиган имтиёзли кредитларнинг 4 фоизи миқдорида суғурта харажатларига ажратиш бўйича ҳар йили:

бошоқли дон экинлари ҳосили учун - 1 февралгача;

пахта ҳосили учун - 1 июнгача бўлган муддатларда суғурта шартномаларини расмийлаштириш тартиби белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосили суғуртасининг зарарлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган суғурта харажатлари миқдорига ўзгартириш киритиб бориш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки:

пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш бўйича расмийлаштирилган суғурта шартномаларига асосан тўланиши лозим бўлган суғурта товонлари, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи хўжалик субъектларидан тушган жами суғурта мукофотларининг 80 фоизгача бўлган қисми "Ўзагросуғурта" АЖ томонидан қопланади;

суғурта товонларининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан "Ўзагросуғурта" АЖга ажратиладиган бюджет субсидияси орқали қопланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштиришни молиялаштириш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳажмини тасдиқлашда кредитлашнинг дастлабки икки ойида суғурта қилиш харажатлари учун етарли миқдорда маблағлар ажратилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 июнь























Время: 0.1322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск