ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 й. 512-сон "Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2019 й.

N 512




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЗАМОНАВИЙ УРУҒЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлик материалларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва тайёрлашга самарали усулларни жорий этиш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, кейинчалик халқаро бозорларга тарқатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ҳамда "Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4020-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва тегишли вилоятлар ҳокимликларининг 2019 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари ишлаб чиқаришнинг кластер шаклини босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини ишлаб чиқариш бўйича уруғчилик кластерлари (кейинги ўринларда уруғчилик кластерлари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" Давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ҳамда тўғридан-тўғри, шунингдек, хорижий инвестицияларни киритиш орқали уруғчилик кластери ривожланишини таъминловчи инвесторнинг биргаликдаги иштирокида ташкил этилади;

уруғчилик кластерлари Марказ иштирокисиз ташкил этилганда, инвестор ва Марказ ўртасида қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш, уруғликларни тайёрлаш ва фойдаланиш, уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-синов тадқиқотларини ўтказишни тартибга солиш бўйича келишувлар тузилади;

инвесторни танлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади. Танлов якунларига кўра, уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун ер майдонларини ажратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда ДХШ деб аталади) асосида уруғчилик кластерлари ташкил этилиши мумкин.


3. Уруғчилик кластерлари қуйидаги шартларда тузилиши маълумот учун қабул қилинсин:

а) инвестор:

пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш, уруғлик материаллари тайёрлаш, тупроқ ва иссиқхона комплексида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етиштириш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини, шунингдек, бошқа мол-мулк ва активларини уруғчилик кластери устав жамғармасига ўтказади;

пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш, уруғлик материаллари тайёрлаш бўйича ўзининг ишлаб чиқариш қувватларини яратади;

б) Марказ:

пахта чигити ва бошоқли дон уруғликлари тайёрлаш цехларини, шунингдек, бошқа мол-мулк ва активларини уруғчилик кластери устав жамғармасига ўтказади.

в) қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштирувчи уруғчилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш 1-иловага мувофиқ схемадаамалга оширилади.


4. Белгилаб қўйилсинки:

уруғчилик кластерларига ўтказилаётган пахта тозалаш корхоналарининг бино ва иншоотлари жамиятлар бошқарув органлари қарори асосида белгиланган тартибда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан сотилади;

пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш корхоналарининг мол-мулк шаклидаги уруғлик тайёрлаш цехлари, шунингдек, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг уруғлик тайёрлашга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятларидаги улуши жамиятлар бошқарув органлари қарори асосида Марказга ўрнатилган тартибда10 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан сотилади;

Марказнинг уруғлик тайёрлаш цехларини сотиб олиш маблағлари манбаси этиб, уруғчилик кластерлари томонидан сотиладиган пахта толасининг улгуржи нархи билан сотиш нархи орасидаги ижобий фарқдаги маблағлар, шунингдек, Марказнинг даромадлари ҳисобланади.


5. Уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун танловларни ўтказиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Марказ билан биргаликда:

а) икки ой муддатда инвесторлар ўртасида танлов ўтказилишини ташкил этсин;

б) 2019 йил 1 сентябрга қадар бошоқли дон уруғликлари, шунингдек, 2020 йил 1 февралга қадар пахта, сабзавот, полиз, озуқа ва мойли экинлар уруғликлари етиштирадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари рўйхатини шакллантирсин ва улар билан уруғчилик кластерлари ўртасида 2020 йилда уруғликлар етиштириш юзасидан контрактация шартномалари тузилишини таъминласин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан уруғчилик кластерларига кредит ажратилади;

Жамғарма ўрнатилган тартибда уруғчилик кластерларига 2020 йил ҳосилидан уруғлик пахта хом ашёси ва бошоқли дон уруғликлари етиштиришни ташкил этиш учун етарли миқдорда кредит ажратилишини таъминлайди;

уруғчилик кластерларига Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этишчора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарори 2 ва 13-бандлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларива кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарори 2-бандида назарда тутилган имтиёз ва шартлар тадбиқ этилади;

бошоқли дон уруғликлари тайёрлаш цехларининг қўшимча маҳсулотлари биржа савдолари орқали омухта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотларга реализация қилинади.


8. Уруғчилик кластерларининг асосий молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

уруғлик материалини тайёрлашдан, уни реализация қилишдан, шунингдек, экспортга сотишдан олинган даромадлар;

халқаро молиявий ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотлар грантлари доирасида келиб тушган маблағлар;

ўз маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ва "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

уруғчилик кластерлари таркибига ўтказилаётган пахта тозалаш корхоналари, пахта ва бошоқли дон уруғликлари тайёрлаш цехларининг бино ва иншоотларини хатловдан ўтказилишини ва баҳолашни;

Марказ ва уруғчилик кластерлари билан пахта тозалаш корхоналари, пахта ва бошоқли дон уруғликлари тайёрлаш цехлари бино ва иншоотлари бўйича олди-сотди шартномалари тузилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти билан биргаликда уч ой муддатда сотиб олиш тўловлари графикларини инобатга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда тўловларни 12 ойгача узайтириш бўйича асосланган таклифлар киритиш билан бирга пахта тозалаш корхоналари бино ва иншоотлари бўйича олди-сотди шартномалари тузилгандан сўнг уруғчилик кластерларига реализация қилинаётган пахта тозалаш корхоналарининг солиқдан қарздорлигини хатловдан ўтказсин.


11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ уруғчилик кластерлари:

ўз ишлаб чиқариш қувватлари яратилгунга қадар уруғлик пахта хом ашёсини қайта ишлашни "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг пахта тозалаш корхоналари ва пахта-тўқимачилик кластерларида тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги техникалари учун уларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда табиий газ ишлаб чиқариш ва тақсимотининг моддий баланслари доирасида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига ажратилган сиқилган табиий газдан харид қилади;

ўзлари ишлаб чиқарадиган уруғлик сифатига, шунингдек, уларни тайёрлаш технологиясини доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича зарур тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишига жавобгар ҳисобланади.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳар йилги моддий балансларни шакллантиришда алоҳида қаторда уруғчилик кластерлари томонидан ишлаб чиқариладиган пахта толасини ҳисобга олинишини назарда тутсин.


13. Уруғчилик кластерларига "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг пахта тозалаш корхоналари ўтказилаётган туманларида "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан келишган ҳолда техник пахта хом ашёсини қайта ишлашга ва контрактацияни амалга оширишга рухсат берилсин. Бундай ҳолларда, уруғчилик кластерлари уруғлик ва техник пахта хом ашёсини алоҳида жамғарилишини таъминлайди.


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси ва Марказ билан биргаликда:

уруғчилик кластерлари томонидан белгиланган ҳажмларда юқори сифатли уруғлик материаллари ишлаб чиқарилишини;

замонавий рақамли ва ахборот-коммуникация технологияларини, шунингдек, видео ускуналар, электрон тарозилар, автоматлаштирилган назорат ва ҳисобга олишнинг мос келувчи тизимларини кенг жорий қилиниши бўйича тизимли назорат ўрнатилишини таъминласин.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини ишлаб чиқаришнинг кластер шаклини жорий этиш учун тўғридан-тўғри хусусий ва хорижий инвестицияларни киритишга ҳоҳиши бўлган инвесторларни фаол жалб қилиш бўйича зарур ташкилий-амалий чораларни кўрсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 июндаги

512-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинларининг

уруғликларини етиштирувчи уруғчилик

кластерлари фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Кўриб чиқиш

муддати

1-босқич

"Ўзпахтасаноат"АЖ, "Ўздонмаҳсулот"АК Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда


Ташкил этилаётган уруғчилик кластерлари таркибига ўтказилаётган пахта тозалаш корхоналари, пахта ва бошоқли дон уруғликлари тайёрлаш цехлари бино ва иншоотлари рўйхатини шакллантириш.


Ҳар йили 20 мартга қадар










2-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Танлов асосида вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда уруғчилик кластерини ташкил этиш бўйича инвесторларни аниқлаш.


Ҳар йили 1 апрелга қадар










3-босқич

Уруғчиликни ривожлантириш маркази, инвестор


Уруғчилик кластерини ташкил этиш.


Ҳар йили 10 апрелга қадар









4-босқич

"Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда


Уруғчилик кластерларига ўтказилаётган пахта тозалаш ҳамда дон корхоналарининг уруғлик чигит ва уруғлик дон тайёрлаш цехлари ҳамда мол-мулкларини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш.


Ҳар йили 10 июлга қадар









5-босқич

Уруғчиликни ривожлантириш маркази, инвестор билан биргаликда


"Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК билан уруғлик чигит ва уруғлик дон тайёрлаш цехларини сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномалар тузиш.


Ҳар йили 20 июлга қадар










6-босқич

Уруғчиликни ривожлантириш маркази


Уруғчилик кластерларига уруғлик чигит ва уруғлик дон тайёрлаш цехларини, шунингдек, уларнинг бошқа мол-мулкларни ўтказиш.


Олди-сотди шартнома тузилгандан сўнг, бир ой муддатда









7-босқич

Инвестор


Пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш, уруғлик тайёрлаш, тупроқ ва иссиқхонада қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етиштириш комплекслари ва ишлаб чиқариш қувватларини уруғчилик кластерларига ўтказиш.


Ҳар йили 15 июлга қадар









8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вавилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари эгалари кенгаши, Марказ


Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари рўйхатини аниқлаш ҳамда:

уруғлик пахта хом ашёси етиштирувчи субъектлар ва уруғчилик кластерлари ўртасида уруғлик пахта хом ашёси етиштириш;

сабзавот, полиз, озуқа ва мойли экинлар уруғликларини етиштирувчи субъектлар ва уруғчилик кластерлари ўртасида сабзавот, полиз, озуқа ва мойли экинлар уруғликларини етиштириш;

бошоқли дон экинлари уруғликлари етиштирувчи субъектлар ва уруғчилик кластерлари ўртасида бошоқли дон уруғликлари етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузиш.


Ҳар йили 1 февралга қадар









Ҳар йили 1 сентябрга қадар



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 июнь





























Время: 0.1799
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск