язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш/ Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.06.2019 й. 510-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлавр Маҳкамасининг

2019 йил 18 июндаги

510-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини

олиб бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экин ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


агрокимёвий таҳлил - тупроқ таркибидаги ўсимлик учун зарур озуқа элементларининг ҳаракатчан шакллари (ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий) ва гумус миқдорини аниқлаш;


агрокимёвий картограмма - тупроқдаги ўсимлик ўзлаштира оладиган озуқа элементлари - ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий ва гумус билан таъминланганлик даражасини кўрсатиб берадиган, ранглар билан ажратиладиган картограмма;


тупроқнинг агрокимёвий таҳлили даврийлиги - навбатдаги тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш оралиғигача бўлган давр;


аралаш намуна  оддий майдончанинг бир неча нуқталаридан олинган алоҳида тупроқ намуналарининг аралашмаси;


оддий майдонча - битта аралаш намуна билан тавсифланадиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони;


ер участкаси - давлат ер кадастри ҳужжатларида аниқ чегарага эга бўлган майдон, жойлашган ўрни, ҳуқуқий мақоми ва бошқа тавсифлари кўрсатилган ер фондининг қисми;


гумус - тупроқнинг ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқлари асосида кечадиган биокимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўладиган мураккаб таркибли ўзига хос органик қисми;


суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари - суғорма деҳқончиликда фойдаланиладиган ерлар;


тупроқ - сув, ҳаво, организмлар ва инсон фаолиятининг биргаликдаги таъсирида литосферанинг юза қатламида юзага келадиган, генетик жиҳатдан боғлиқ қатламлардан (тупроқ профилини шакллантиришдан) иборат жонли ва жонсиз табиатга хос бир қатор хусусиятларга эга бўлган махсус табиий маҳсулот;


тупроқ таҳлили - тупроқ таркибидаги гумус ва озуқа элементлари миқдорини аниқлашнинг кимёвий усуллари.


2. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили маълумотлари ва шу асосда тузилган агрокимёвий картограммалар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида минерал ва органик ўғитлардан тупроқнинг гумус ва озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олиб, табақалаштирган ҳолда фойдаланиш учун асос бўлади.

Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилади:

тавсиялар ва илмий асосланган ўғитлаш тизимини ишлаб чиқиш;

экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш;

ер фондидан жорий ва кўп йиллик фойдаланишни режалаштириш.


3. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ҳуқуқий ҳолати тегишли ҳужжат (ваколатли органнинг қарори) асосида белгиланган ёки туманнинг ер кадастри дафтарида тегишли ёзув билан қайд этилган барча суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ўтказилади.


4. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда илмий-услубий раҳбарлик "Давергеодезкадастр" қўмитасининг Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилади.


5. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш тартиби иловадаги схемага мувофиқ олиб борилади.



2-БОБ. ТУПРОҚНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛИНИ

ОЛИБ БОРИШИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш буюртмачиси - "Давергеодезкадастр" қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режаларини тузиши;

вилоят ҳокимликларини тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режасидан хабардор қилиши;

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш бўйича сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиши ва бажарувчи билан шартнома тузиши;

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш дастурини тасдиқлаши;

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддатини ҳамда назорат қилиш тизимини белгилаши;

тупроқнинг агрокимёвий таҳлили якуний маълумотларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ваунинг натижаларини ер кадастри ҳужжатларига киритиши лозим.


7. Туман ҳокимликлари:

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли фармойишни қабул қилади.

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун зарур бўлган материалларни тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчисига тақдим этади.


8. Тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий миқдори даврий равишда олиб бориладиган тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари асосида аниқланади.

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар беш йилда ва давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар икки йилда ўтказилади. Ердан фойдаланувчиларнинг талабига кўра, тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддати қисқартирилиши мумкин.



3-БОБ. ТУПРОҚНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛИНИ

ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


9. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи ("Давергеодезкадастр" қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлари) "Давергеодезкадастр" қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган техник топшириққа асосан ушбу ишларни ўтказиш учун тегишли шартномани тайёрлайди ва тасдиқлаш учун буюртмачига тақдим этади.


10. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишга тайёргарлик кўриш тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи томонидан амалга оширилади.


11. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режасида ҳар йили бажариладиган ишларнинг ер турлари бўйича ҳажми, кимёвий таҳлил қилинадиган тупроқ намуналарининг сони, уларни бажариш услублари белгиланган ҳолда кўрсатилади. Маъмурий туманлар бўйича ишларни бажариш навбати аниқланади. Маъмурий туманлар тупроқларининг агрокимёвий таҳлилибир дала мавсумида бажарилиши лозим.


12. Таҳлиллар ўтказилиши режалаштирилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқ майдонлари ушбу ишларни бажариш режалаштирилган йилдан олдинги йил 1 январь ҳолатидаги ер ҳисоботи бўйича аниқланади.


13. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун экспедиция дала гуруҳлари ташкил қилинади, гуруҳ таркиби ва мутахассислар сони бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиқиб аниқланади.


14. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи ташкилот раҳбари бажариладиган ишларни режалаштириш, ташкил этиш, иш сифати ва шартномавий мажбуриятларга риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. ТУПРОҚНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛИ

БЎЙИЧА ДАЛА ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


15. Дала ишларини бажаришга киришиш арафасида мутахассислар керакли анжомлар, асбоб-ускуналар билан таъминланади.


16. Мутахассис туманга келгандан сўнг ўғитлар ва бошқа кимёвий воситаларни қўллаш, агротехник тадбирлар, ўтказилган мелиоратив ишлар, охирги 3-5 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги тўғрисидаги ва бошқа керакли маълумотларни йиғади.


17. Тупроқшунос-агрокимёгар паспортлаштириладиган участкалар (алоҳида ишлов берилувчи ёки иш майдонлари) схемасини тузади.


18. Бирлаштирилган тупроқ намуналари экинларнинг бутун вегетация даврида олинади.


19. Фақат органик ўғитлар қўлланиладиган далалардан бирлаштирилган тупроқ намуналари экинларнинг бутун вегетация даврида олинади.


20. "Давергеодезкадастр" қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ташкилотлари томонидан тайёрланган қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш тарҳи, тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда, ер участкаси контурлари чегараси ва ишчи майдончалар чегараларини туширишда асос бўлиб хизмат қилади.



5-БОБ. ТУПРОҚНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛИНИ

ЎТКАЗИШ УЧУН БИРЛАШТИРИЛГАН ТУПРОҚ

НАМУНАЛАРИНИ ОЛИШ


21. Бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш маршрут йўналиши усули билан амалга оширилади.


22. Бирлаштирилган тупроқ намуналари оддий майдончадан олинади. Ҳар бир оддий майдончадан битта бирлаштирилган тупроқ намунаси олинади.


23. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш тупроқнинг хилма-хиллиги ва рельефининг жойлашувига мувофиқ танланади. Бунда, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида оддий майдонча катталиги 5 гектарни ташкил қилади.


24. Мевали боғ ва узумзорлар кварталларга бўлингандан кейин ҳар бир квартал оддий майдонча ҳисобланади. Одатда, квартал катталиги 4,5 - 5 гектарни ташкил этади.


25. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда тупроқнинг унумдорлик ва агрокимёвий кўрсаткичларини белгиловчи таркиби қуйидагилардан иборат:

а) чиринди (гумус);

б) ҳаракатчан фосфор;

в) алмашувчан калий.


26. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари бўйича агрокимёвий картограммалар ишлаб чиқилади.


27. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари хўжалик, туман, вилоят ва республика миқёсида умумлаштирилади.



6-БОБ. СУҒОРИЛАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИ

УЧУН АГРОКИМЁВИЙ КАРТОГРАММАЛАР ТУЗИШ


28. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижасида аниқланган барча кўрсаткичлар бўйича хўжаликнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар тайёрланади.


29. Муаллифлик картограммасининг асл нусхаси (оригинали) хўжаликда дала масштабида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказган мутахассислар томонидан тузилади.


30. Оддий майдончалар тупроқнинг агрокимёвий кўрсаткичлари бўйича амалдаги агрокимёвий гуруҳлаш градацияларини эътиборга олган ҳолда озуқа элементлари билан таъминланганлик гуруҳларига бирлаштирилади. Градацияларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.


31. Вилоят ва туманларнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар ва дала паспортларини тузишда фойдаланиладиган барча материалларнинг бир нусхаси тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун тайинланган ташкилотларнинг архивида сақланади.


32. Тупроқнинг умумлаштирилган агрокимёвий тавсифи кўрсаткичлари турли усуллар: ўсимликлар озуқа элементлари миқдорининг ўртача қийматини аниқлаш йўли билан ёки аниқланадиган элементларнинг миқдорлари бўйича фарқ қиладиган майдонлар нисбатини аниқлаш йўли билан белгиланади.

Ўсимликлар озуқа элементлари миқдорининг ўртача қийматини аниқлаш йўли қуйидагича амалга оширилади: алоҳида хўжаликларнинг агрокимёвий картограммалари ва аналитик ведомостлари асосида фермер хўжалиги ёки массив ҳудуди учун аниқланадиган кўрсаткичларнинг ўртача қийматини ҳисоблаш йўли билан қуйидаги формула асосида хисобланади:

Бунда - озуқа элементлари миқдори бўйича тегишли гуруҳга кирувчи тупроқ майдони ёки ушбу майдоннинг тадқиқ қилинган умумий майдондан фоиздаги улуши;

- ҳар бир гуруҳдаги кўрсаткичларнинг ўртача қиймати.

Тупроқдаги озуқа элементлари миқдори билан фарқланувчи майдонлар нисбатларини аниқлашда қишлоқ хўжалиги ер майдонлари турли нисбатларга эга 5-6 та гуруҳга ажратилади.



7-БОБ. ТУПРОҚНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛИНИ

ЯКУНИЙ ВЕДОМОСТИНИ ТУЗИШ


33. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили кўрсаткичларининг турли параметрлари бўйича майдонлар тақсимланишининг якуний ведомости майдонлар ҳисобланиши назарда тутилган барча ер турлари бўйича фермер хўжаликлари ва массивлар учун тузилади.


34. Ҳисоб-китоблар натижалари агрокимёвий картограмманинг экспликациясига ва озуқа элементлари миқдорларини сақловчи майдонлар тўғрисидаги ҳисоботлар якуний ведомостга ёзилади. Бу ведомостлар тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича тушунтириш хатларида келтирилади.

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи ташкилотларда таҳлил натижаларини тизимлаштириш мақсадида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари картотекаси тузилади.


35. Қишлоқ хўжалиги ташкилотларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари карточкаси картотеканинг асосини ташкил этади. Картотекалар маъмурий туманлар бўйича гуруҳланади.


36. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларига, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимларига юк хатлари орқали топширилади.


37. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман ер ресурлари ва давлат кадастри бўлими бошлиқлари (раис ўринбосари), туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бошлиқлари киритилади.


38. Туман комиссияси тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни уни топширилган кунидан бошлаб 10 кун муддат ичида кўриб чиқади ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш учун туман ҳокимининг қарори билан тасдиқлайди.






Низомга

ИЛОВА



Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини

амалга ошириш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

I-босқич

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (буюртмачи)


Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш режаларини тузади;

туман ҳокимликларини тупроқнинг агрокимёвий таҳлилиниўтказиш режасидан хабардор қилади;

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш бўйича сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқади, бажарувчи билан шартнома тузади;

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш дастурини тасдиқлайди;

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддатини ҳамда назорат қилиш тизимини белгилайди;

тупроқнинг агрокимёвий таҳлили якуний маълумотларини қабул қилади, кўриб чиқади ва унинг натижаларини ер кадастри ҳужжатларига киритилишини таъминлайди.


ҳар йили январь ойида


ҳар йили январь ойида


ҳар йили I чоракда (иш бажаришдан олдин)


ҳар йили I чоракда


ҳар йили январь-февраль ойларида тайёр бўлишига кўра














II-босқич

Туман ҳокимликлари


Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли фармойишни қабул қилади;

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун зарур бўлган материалларни тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчисига тақдим этади.


тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ишлари бажарилиши тўғрисида хабарнома олингандан сўнг 3 кун муддатда













III-босқич

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар (бажарувчи)


Тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий миқдорини даврий равишда олиб бориладиган тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари асосида аниқлайди.

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили:

суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар беш йилда;

давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар икки йилда ўтказилади.



даврий равишда



ҳар беш йилда



ҳар икки йилда














IV-босқич

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар (бажарувчи)


Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларига, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимларига юк хатлари орқали топширилади.


Шартномада кўрсатилган муддатда













V-босқич

Туман ҳокимлиги, туман ишчи комиссияси


Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасиданҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман ер ресурлари ва давлат кадастри бўлими бошлиқлари (раис ўринбосари), туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бошлиқлари киритилади.

Туман комиссияси тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни уни топширилган кунидан бошлаб 10 кун муддат ичида кўриб чиқади ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш учун туман ҳокимининг қарори билан тасдиқлайди.


Якуний маълумотлар топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 июнь