язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.06.2019 й. 3168-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 02.05.2019 й. 71-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 19 июнда 3168-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2019 йил 2 майдаги

71-сон буйруғига

ИЛОВА



Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни

маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни

расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли

ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Муқаддима

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон

Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлаш

3-боб. Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий

жавобгарликдан озод қилиш

4-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга

паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш

учун давлат божларини қоплаш тартиби

5-боб. Якуний қоидалар

1-илова. Шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома

2-илова. Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда

шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш

тўғрисида тақдимнома

3-илова. Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш

учун давлат божларини қоплаш тўғрисида талабнома



Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон "Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш, паспорт ва яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


реабилитация маркази - муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасаси;


муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс - шахсини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс;


реабилитация қилиш - муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.


2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 308-1-моддаларига асосан ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома билан судга мурожаат қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштириши учун давлат божлари туман (шаҳар) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.



2-БОБ. ПАСПОРТ ЁКИ ЯШАШ

ГУВОҲНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШДА

МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИГА

МАНСУБЛИГИНИ АНИҚЛАШ


4. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги МваФРБ томонидан аниқланади.


5. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг аризасига кўра, уларнинг МваФРБларда паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришлари учун реабилитация марказлари томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома берилади.


6. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказидан олган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома билан туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат этади. Бунда шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома туман (шаҳар) ички ишлар органи девонхонасидан (котибиятидан) рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ички ишлар органи бошлиғи томонидан МваФРБга берилади.


7. МваФРБ масъул ходими муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги унинг туғилган вақти ва жойи, қаерда яшаганлиги, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа яқин қариндошлари, аввалги доимий прописка қилинган манзили ҳақидаги маълумотларни аниқлаш орқали ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги юзасидан тегишли хулоса чиқарилади ва ушбу хулоса тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.


8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва доимий пропискаси бўлмаган (суд қарори билан доимий пропискадан чиқариб юборилган ва (ёки) доимий пропискага қўйишга асослари мавжуд бўлмаган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш истисно тариқасида, вақтинча ҳудудий реабилитация марказлари жойлашган манзилда амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти қайта расмийлаштирилади.


9. Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига мансублиги аниқланмаган ҳолларда МваФРБ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга унинг шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномани беради, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда доимий пропискани расмийлаштириш ҳамда яшаш гувоҳномасини ҳужжатлаштириш чораларини кўради.


10. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб деб топилганда, ушбу шахсга доимий пропискада турган манзилидаги ички ишлар органи томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти расмийлаштириб берилади.


11. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга паспорт ёки яшаш гувоҳномаси реабилитация маркази томонидан берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномага асосан расмийлаштириб берилган бўлса, уларга шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома такроран берилмайди.

Бунда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда умумий асосларда ҳужжатлаштириладилар.


12. МваФРБ томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ҳужжатлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ойнинг якунида тегишли ҳудуддаги реабилитация марказларига маълумот юборилади.



3-БОБ. ПАСПОРТ ЁКИ ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШДА МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА

ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ


13. МваФРБ уч сутка ичида туман (шаҳар) маъмурий судига паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тақдимнома билан судга мурожаат қилади.

Тақдимномада муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши сабаблари ва асослари кўрсатилиши лозим.


14. Туман (шаҳар) маъмурий суди муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тақдимномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида;

тақдимномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.


15. Туман (шаҳар) маъмурий суди томонидан тақдимнома қаноатлантирилганда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жаримадан озод этилган ҳолда унга МваФРБ томонидан паспорт ёки яшаш гувоҳномаси расмийлаштириб берилади.

Тақдимномани рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда рад этиш сабаблари ва манфаатдор томонга чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқлари тушунтирилади.


16. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиш натижаси бўйича чиқарилган қарор устидан шикоят берилиши мумкин.



4-БОБ. МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ПАСПОРТ ЁКИ ЯШАШ

ГУВОҲНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН

ДАВЛАТ БОЖЛАРИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


17. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш учун давлат божларини қоплаш тўғрисида МваФРБ томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ талабнома киритилади.


18. Талабномага реабилитация марказидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома ҳамда суднинг қарори нусхалари илова қилинади.


19. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш учун давлат божлари қоплангандан сўнг, уларнинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари жамланади ва ушбу маълумотлар МваФРБ томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА

Реабилитация

марказининг

штампи


________________ туман (шаҳар)

ички ишлар органи бошлиғига

      

20___йил "____" ____________

________________________-сон



ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ВАҚТИНЧАЛИК

МАЪЛУМОТНОМА

Расм

учун

жой


Фуқаро




(туғилган вақти ва жойи)


        




нинг


(Ф.И.О.)



          


20___ йил " ___ "___________да ______________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган ____ ______________- рақамли


     


(паспорт ёки яшаш гувоҳномаси)


          

йўқолганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон "Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ


          


(паспорт ёки яшаш гувоҳномаси)


расмийлаштириб беришингиз сўралади.



Амал қилиш муддати "____" ___________________ 20____ й.

Реабилитация маркази бошлиғи



(Ф.И.О.)

             





Низомга

2-ИЛОВА



________________ туман (шаҳар)

маъмурий ишлар бўйича судига



Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини

расмийлаштиришда шахсни маъмурий

жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида

ТАҚДИМНОМА

Фуқаро


га


(муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.)



расмийлаштиришда уни

(паспорт ёки яшаш гувоҳномаси)


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 308-1-моддалари асосида маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши мақсадга мувофиқ.

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

      





Низомга

3-ИЛОВА



________________________

туман (шаҳар) ҳокимлигига



Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини

расмийлаштириш  учун  давлат

божларини қоплаш тўғрисида

ТАЛАБНОМА

Фуқаро


га


(муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.)



расмийлаштиришда

(паспорт ёки яшаш гувоҳномаси)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон "Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан давлат божлари учун __________________ сўмни қоплаб беришингиз сўралади (ҳисоб рақами: _______________________________)

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 24 июнь, 25-сон, 462-модда