ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2019 й. 515-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2019 й.

N 515



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида

давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги

ПҚ-4247-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 июндаги

515-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 26 августдаги 243-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 351-модда):


а) номидаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 3-иловада:


11-банддаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-бандда:

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, ҳудудида биосфера резервати жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек илмий ва бошқа ташкилотлар, муассасалар вакиллари киради";

тўққизинчи хатбошидаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банддаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


44-банддаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


56-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда):


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ";


б) 1-иловада:


2-банддан "қўриқхоналар" сўзи чиқариб ташлансин;


4-банддаги "Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси" сўзлари "Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар (табиат боғларида) қўллаш";


24-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси ҳамда давлат ўрмон хўжаликлари - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар";


26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Ўрмон инспекторлари, егерлар, миллий табиат боғлари инспекторлари хизматни ўташ даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар, рақамли жетон, дурбин, авто-мото ёки от-улов, қонунчилик ҳужжатлари тўплами, баённома бланкалари ва уни рўйхатга олиш китоби ва хизматга зарур бошқа инвентарлар билан таъминланадилар";


в) 2-иловада:


2-банддан "қўриқхоналар" сўзи чиқариб ташлансин;


10-банднинг "д" кичик банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар (табиат боғларида) қўллаш";


20-банддан "давлат қўриқхоналари" ва "биорезерват" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 3-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида Низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади), Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди";


2-банддан "давлат қўриқхоналари" ва "давлат биосфера резерватлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш";

тўққизинчи хатбошидан "давлат қўриқхоналари" ва "давлат биосфера резерватлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-бандда:

"а" кичик банднинг биринчи хатбошисидан "давлат қўриқхоналари" ва "давлат биосфера резерватлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

"г" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ваколатли органлар билан келишган ҳолда тизимига кирувчи муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда тажриба-синов ишларини ўтказиш ва тугалланган илмий натижаларни қўллаш учун тажриба-хўжалик ҳудудларини белгилаш";

"ж" кичик банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан "давлат қўриқхоналари" ва "давлат биосфера резерватлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-банднинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тизим миллий табиат боғлари ҳудудига кириш ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш";


13-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"тизим миллий табиат боғлари ва овчилик хўжалиги директорларининг илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўринбосарлар - бош нозирлар, бош ўрмонбегилар, бош ҳисобчиларни хўжалик раҳбарларининг тавсиясига биноан Қўмита билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади";


д) 6-иловада:


3-банднинг "г" кичик бандидан "қўриқхоналар, биосфера резерватлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


5-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари ва ўрмон фонди ерларидаги бошқа муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;

"н" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"н) ўрмон фонди ерларида (миллий табиат боғлари, овчилик, ўрмон ва ихтисослаштирилган хўжаликлар инспекторлари ва егерлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлардан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган шахсларга уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш жойи, телефон рақами кўрсатилган, паспортининг нусхаси, банк ҳисоб рақами илова қилинган мурожаати асосида қуйидаги миқдорларда мукофотлар тўлаш";

"т" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"т) Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, шунингдек, "Шифобахш" доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш марказини бошқаришнинг бюджетдан ташқари қисмини молиялаштириш ва сақлаб туриш";


е) 7-иловада:


2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари (Миллий табиий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, "Шифобахш" доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази, Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилиги таҳлил маркази, "Ўрмонлойиҳа" давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 3-иловага;

Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 4-иловага";


3-илова номидаги "Давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар" сўзлари "Миллий табиат боғлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илова номидан "давлат қўриқхоналари, давлат биосфера қўриқхоналари, давлат биорезерватлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида" 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарорида:


а) номидан "Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 4-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидан "Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-иловада:


4-банддан "Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари" сўзлари "Миллий табиат боғлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 5-илова номидан "Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ўрмон хўжалиги органларининг фаолиятини такомиллаштириш ва ўрмон хўжаликларининг чегара ҳудудлари табиий ресурсларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 10 сентябрдаги 717-сон қарорида:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва давлат ўрмон хўжалиги органлари тизимининг чегара зонаси ва чегара минтақасида ишловчи ходимларининг ойлик лавозим маошига 30 фоизлик қўшимча устама";


б) 1-илованинг 2-банди еттинчи хатбошисидан "давлат қўриқхоналари, биосфера қўриқхоналари" ва "давлат биосфера резерватлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-илованинг 2-банди бешинчи хатбошисидан "давлат қўриқхоналари, биосфера қўриқхоналари" ва "давлат биосфера резерватлари" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 июнь





































Время: 0.2172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск