ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2019 й. 516-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2019 й.

N 516



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИНИНГ ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРИДА

СУВ ТАЪМИНОТИ ҲАМДА КАНАЛИЗАЦИЯ

ТИЗИМИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ

ВА ҚУРИШ (2 БОСҚИЧ)" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Чиноз туманларида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларни сифатли ичимлик сув билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

2019 йил 4 майда Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда ОТБ деб аталади) ўртасида "Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун қиймати 105,3 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзоланди;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш кўринишида 19,4 миллион АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади;

лойиҳани амалга ошириш муддати 7 йил (2019 - 2025 йй.) этиб белгиланган.


2. Қуйидагилар:

"Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)" лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

"Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)" лойиҳаси бўйича ОТБ қарз маблағларини қайтариш ва фоизларни тўлаш прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;

"Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)" лойиҳаси доирасида ОТБ қарз маблағлари бўйича хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Ўзсувтаъминот" АЖ деб аталади), Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Тошкент вилояти сув таъминоти" МЧЖ лойиҳанинг амалга оширилиши ва ОТБ қарз маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади;

лойиҳани амалга ошириш даврида ОТБ қарзи бўйича фоизлар ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан тўланади;

ОТБ қарз маблағларини қайтариш ва лойиҳани амалга ошириш якунлангандан сўнг фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти "Сувоқава" ДУК маблағлари ва етишмаган қисми бўйича Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети ҳисобидан ушбу қарорга 3-иловага* мувофиқ прогнозга асосан амалга оширилади.


4. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Тошкент вилояти сув таъминоти" МЧЖ ўртасида ОТБ қарз маблағларини қайта кредитлаш битимини (кейинги ўринларда қайта кредитлаш тўғрисида битим деб аталади) имзолаш;

"Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси ва "Тошкент вилояти сув таъминоти" МЧЖ директорига ОТБ билан лойиҳа битимини ва қайта кредитлаш битимини имзолаш;

Тошкент вилояти ҳокимига қайта кредитлаш битимини имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда қарз битими ҳамда қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси ва Тошкент вилояти ҳокимига:

тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш параметрларига мувофиқ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар ўтказилиши;

ОТБ қарз маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ОТБ қарз маблағларини қайтариш ва қарз бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар Тошкент вилояти "Сувоқава" ДУКда ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

сув иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;

2024 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ОТБ қарз маблағлари бўйича фоизларни тўлаш ва асосий қарзни қайтариш учун Тошкент вилояти "Сувоқава" ДУКнинг ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутсин.


8. "Ўзсувтаъминот" АЖга лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаси юклансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги 2020 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларига лойиҳанинг белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 июнь












































Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск