ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР ВМ 14.08.2018 й. 657-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 14.08.2018 й. 657-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 23.08.2019 й.

ПҚ-4424-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 5-илованинг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

657-сон қарорига

5-ИЛОВА



Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Бурчмулла

ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

ТАРТИБИ

(ЎзР ВМ 19.06.2019 й. 515-сон Қарори таҳриридаги Тартиб номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида лавозимга тайинланган мансабдор шахсларнинг умумий иш стажи, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда атроф муҳитни, шу жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги тизимларида фаолият юритаётган ходимларнинг соҳадаги умумий иш стажи учун қатъий белгиланган лавозим маошига қўшимча устама ҳар ойда бюджет маблағлари ҳисобидан тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорда тўланади:

1-3 йилгача - 5 фоиз;

3-5 йилгача - 10 фоиз;

5-8 йилгача - 15 фоиз;

8-10 йилгача - 20 фоиз;

10-15 йилгача - 25 фоиз;

15-20 йилгача - 30 фоиз;

20-25 йилгача - 35 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 40 фоиз.


2. Ходимлар ва инспекторлар таркибига хизмат вазифаларига кўра доимий яшаш жойидан бошқа жойда бўлганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 баравари миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қарори таҳриридаги банд)


3. Ходимларнинг баланд тоғли шароитда ишлаганлиги учун денгиз сатҳидан баландлик даражасига қараб иш ҳақига қуйидаги миқдорларда коэффициентлар белгиланади:

1500 дан 1700 метргача - 1,1;

1701 дан 2000 метргача - 1,15;

2000 дан 3000 метргача - 1,3;

3001 метрдан юқори - 1,4.


4. Хўжалик ҳисобидаги фаолият натижаларига ҳамда иш кўрсаткичларини бажарилишига қараб ой ва чорак якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда, йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда миллий боғ, қўриқхона ва ўрмон хўжаликлари раҳбарияти касаба уюшмаси ташкилоти билан келишган ҳолда ходимларга юқори ташкилот томонидан тасдиқланган, молия органлари билан келишилган бюджет ва хўжалик ҳисобидаги даромаддан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мукофотлар берилади.


5. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституцияси куни, Наврўз, Янги йил ва Ҳайит байрамлари учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.


6. Ходим хизмат бурчини бажариш вақтида шикастланганда, жароҳат олган ёки майиб бўлган тақдирда - ходимга, шунингдек ўрмонларда ёнғинни ўчиришда ва хизматни бошқа турларини амалга оширишда қатнашиш жараёнида ҳалок бўлган ҳолларда унинг оиласига қонун ҳужжатларига мувофиқ йиллик ўртача иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида бир йўла бериладиган тўловлар ва моддий ёрдам белгиланади.


7. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва улар иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспортига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимлар тушлик овқатланиш харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда тўловлар амалга оширилади. (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қарори таҳриридаги банд)


8. Зарур ҳолларда, иш ҳақи фонди доирасида (кам таъминланган оилаларга, ходимнинг даволанишига, тўй, маърака, навбатдаги таътилга чиқишда ва бошқалар) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади.


9. Ходимларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда пул маблағи тўланади. (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қарори таҳриридаги банд)





ЎзР ВМ 19.06.2019 й. 515-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарор номининг олдинги таҳрири


УГОМ-ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ

БОҒИ ВА УНИНГ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ЧОТҚОЛ

ДАВЛАТ БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ, БУРЧМУЛЛА

ВА ОҲАНГАРОН ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИКЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА



4-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Қарорга 5-илова номининг олдинги таҳрири


Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи,

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла

ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

ТАРТИБИ








































Время: 0.1267
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск