ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2019 й. 518-сон "Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2019 й.

N 518




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

АДЖУ УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4041-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида Аджу университетининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Аджу университети (Корея Республикаси) ўртасида Аджу университети таълим дастурларини жорий этиш тўғрисида Келишув имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобига Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этишда Аджу университетига (Корея Республикаси) дастлабки маслаҳат ишларини бажариш учун тўловни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2,1 млн АҚШ долларига тенг миқдорда конвертация харажатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича маблағ ажратсин.

Белгилансинки, Аджу университетига (Корея Республикаси) ўтказиб бериладиган 2,1 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги маблағ солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Аджу университети (Корея Республикаси) билан имзоланган таълим дастурларини жорий этиш тўғрисидаги Келишувга мувофиқ Аджу университети (Корея Республикаси) томонидан тақдим этиладиган харажатлар режасига асосан тўловни амалга оширсин.


4. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Асалобод кўчаси, 113-уйда жойлашган Яшнобод темир йўл касб-ҳунар коллежи ҳамда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Асалобод кўчаси, 113А-уйда жойлашган Яшнобод қурилиш касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудудлари билан биргаликда (кейинги ўринларда объект деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Олий вa ўрта махсус таълим вазирлигига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилсин, кейинчалик ушбу жойда Тошкент шаҳридаги Аджу университети белгиланган тартибда текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.

Белгилаб қўйилсинки. Яшнобод темир йўл касб-ҳунар коллежи ҳамда Яшнобод қурилиш касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишини битиргунларига қадар тегишлича юқорида кўрсатилган объектда ўқув жараёнини давом эттирадилар.


5. Объектни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

истисно тариқасида, тендер савдоларини ўтказмасдан, энг мақбул таклифлар танлови асосида танлаб олинадиган ташкилотлар бош лойиҳачи ҳамда бош пудратчи (етарлича машина ва механизмлар билан таъминланган, соҳа бўйича зарур қурувчи-мухандисларга ва объектлар қурилишида катта тажрибага эга бўлган, молиявий барқарор ташкилотлар орасидан) этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар на ташқи савдо вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

объектнинг лойиха-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини бошлаш учун маблағларни 2019 йил Инвестиция дастури доирасида олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилма маблағларини қайта тақсимлаш ҳисобидан йўналтирсин;

2020-2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ объектни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Яшнобод темир йўл касб-ҳунар коллежи ҳамда Яшнобод қурилиш касб-ҳунар коллежининг ишдан бўшаётган ходимларини ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 июнь
































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск