Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Енгил турдаги қурилмаларии жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби тўғрисида Низом (Тошкент шаҳар ҳокимининг 08.01.2019 й. 9-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил 8 январдаги

9-сон қарорига

1-ИЛОВА



Енгил турдаги қурилмаларии жойлаштириш

учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи

асосида ер участкаларини ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги "Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5511-сон Фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳрида енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиб бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом талаблари қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга тадбиқ этилмайди.


3. Юридик ва жисмоний шахсларга Тошкент шаҳри ҳудудида енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳукуқи асосида ер участкаларини ажратиш Ишчи груҳнинг баённома билан расмийлаштириладиган ижобий хулосасига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ ажратилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


енгил турдаги қурилмалар - енгил конструкциялардан барпо этилган, чуқурлаштирилган пойдеворларга ва ер ости иншоотларига (0,5 метрдан кўп) эга бўлмаган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчиришга имконияти мавжуд объект;


енгил турдаги қурилмалар жойлаштириладиган жой - Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорида енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун ажратилаётган ер участкаси жойлашган жой;


ариза берувчи - енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиб бериш тўғрисида сўров билан мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахс.


5. Юридик ва жисмоний шахсларнинг енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиб бериш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқувчи Ишчи гуруҳ ҳар ойнинг биринчи ва учинчи ўн кунлигининг биринчи уч иш кунида тўғридан-тўғри музокара олиб бориш йўли билан ариза берувчидан аризани кўриб чиқиш учун қабул қилиб олади.


6. Юридик ва жисмоний шахсларга енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун ер участкаси узоқ муддатли 3 (уч) йилдан кам бўлмаган, лекин 10 (ўн) йилдан ошмаган муддатга вақтинча фойдаланишга ажратиб берилади.


7. Юридик ва жисмоний шахсларга енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун фойдаланишга ажратилган ер участкаси ёки унинг бир қисми учинчи шахсларга фойдаланишга берилиши тақиқланади.


8. Енгил турдаги қурилмаларга нисбатан мулк хуқуқи берилмайди ва улар бегоналаштириш (олди-сотди, ҳадя ва бошқ.) объекта хисобланмайди.


9. Юридик ва жисмоний шахсларга енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун вақтинча фойдаланишга ажратилган ер участкаси бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


10. Объектлар давлат органлари бинолари, аэропортлар, метрополитен, майдонлар, жамоат транспорти бекатларига туташиб кетган ҳудудларга жойлаштирилиши режалаштирилган бўлса, Қурилиш бош бошқармаси ушбу муассаса, корхона ва ташкилотлар билан ҳам қўшимча келишади.



II БОБ. ЕНГИЛ ТУРДАГИ ҚУРИЛМАЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИНИ

АЖРАТИШ УЧУН ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


11. Енгил турдаги қурилмалар жойлаштарилган жойда фаолиятни амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя қилиниши шарт:

қонун хужжатларига, шу жумладан, чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга қатъий риоя қилиш;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалини қўллаш.



III БОБ. ЕНГИЛ ТУРДАГИ ҚУРИЛМАЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИНИ

АЖРАТИШГА ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


12. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ ер участкасини ажратиб бериш тўғрисидаги аризада ер участкасидан фойдаланиш мақсади, унинг тахминий жойлашган жойи ва ўлчами, сўралаётган майдон, қурилиш ишларини бошлаш ва тугаллашнинг муддатлари, почта манзили, юридик шахснинг реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспортига оид маълумотлар;

ер участкасининг уни камида икки томондан ўраб турган объектлар кўрсатилган ҳолдаги фотосурати (15x20 см);

жойлаштирилиши режалаштирилган енгил турдаги қурилмани жойлаштириш схемаси акс эттирилган намунавий эскиз лойиҳаси тақдим этилиши керак.


13. Ариза берувчи томонидан ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда жойлаштирилиши режалаштирилган енгил турдаги қурилма ва унинг атроф ҳудудини:

замонавий услубдаги ёритиш тизимлари билан жиҳозлаш;

бепул интернет тармоғини (WI-FI) ўрнатиш;

миллий хунармандчилик ёки замонавий дизайндаги ўриндиқлар, чиқиндиларни ташлаш қутилари, хожатхона (шу жумладан био хожатхоналар) иншоотларини ўрнатиш;

объектнинг фаолияти даврида электр энергия, сув ва оқава сув хизматларидан фойдаланишнинг муқобил ва тежамкор турларини амалиётда жорий қилиш ҳақидаги режа ва таклифларини ҳам тақдим қилиши мумкин.



IV БОБ. ЕНГИЛ ТУРДАГИ ҚУРИЛМАЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ЕР АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ

АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЕР АЖРАТИШ ЁКИ УШБУ

ЕР УЧАСТКАСИНИ АЖРАТИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


14. Объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиб бериш масаласи ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда мазкур низомга илова қилинган Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш схемаси белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


15. Объектни жойлаштириш учун айни бир жойга бир нечта ариза тушган тақдирда биринчи бўлиб мурожаат қилган ариза берувчи, ишчи гуруҳ аъзоларининг берган овозлари тенг бўлиб қолганда, ушбу ҳуқуқни олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади.


16. Қуйидаги ҳолларда объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиш рад этилиши мумкин:

объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиш ҳақидаги аризага илова қилиниши лозим зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;

объект жойлаштирилиши режалаштирилган жой қурилиш, санитария, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига номувофиқлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;

агар объект жойлаштирилиши режалаштирилган ер участкаси бўйича бошқа лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлса.


17. Объектни жойлаштириш учун ер участкаси ажратиб бериш рад этилса, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб хужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда ариза берувчига юборилади. Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли.


18. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Ишчи гуруҳ томонидан ер участкасини ажратиб бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хатда олдин баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши, шунингдек, агар объектни жойлаштириш учун ер участкасини ариза берилган жойига бошқа шахсга ер ажратиш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинган тақдирда рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


19. Ариза берувчи объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиб бериш рад этилиши, шунингдек, мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


20. Ишчи гуруҳ тўғридан-тўғри музокараларда қабул қилиб олган аризаларни ва унга илова қилинган хужжатларни умумлаштиради ҳамда материалларни тайёрлаш ва келишиш учун Қурилиш бош бошқармасига юборади.


21. Қурилиш бош бошқармаси ўзининг ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашида ер участкалари ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди ва ҳар бир ер участкасини шаҳарсозлик норма ва қоидаларга мувофиқлигини баҳолайди.

Шаҳарсозлик норма ва қоидаларга номувофиқ бўлган ер участкалари юзасидан Қурилиш бош бошқармаси асосланган билдиришномани Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритади ва ажратилиши режалаштирилган ер участкаси, уларга тақдим этилган рўйхатлардан чиқариб ташланади.


22. Ер участкасини ажратиб бериш бўйича материаллар қуйидаги таркибда тайёрланади:

ер участкаси, шу жумладан ундан жорий фойдаланиш ва режалаштирилаётган мақсадда фойдаланиш тўғрисидаги қисқача ахборот;

туташ ер участкаларидан фойдаланиш турлари;

ер участкасининг М-500 масштабли чегара режаси.


23. Қурилиш бош бошқармаси Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ҳужжатлари келиб тушганидан кейин бир ҳафталик муддатда ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди ва уларни ваколатли ташкилотлар билан келишади.


24. Ер участкаси ажратиш бўйича материаллар тайёрлаш давомида:

унинг умумий майдони аниқланади;

шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари, ер ва шаҳарсозлик кадастрлари маълумотлари ўрганилади;

ер участкаларини бинолар ва иншоотларни асоссиз кўчириш, сув хўжалиги объектлари ва муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайлик пайдо бўлиши истисно этиладиган ҳолда жойлаштириш имконияти қидирилади.


25. Ер участкасини ажратиш бўйича материаллар:

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан;

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан;

Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан;

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан;

маданий мерос ёдгорликлари қўриқланадигаи зонада объект жойлаштирилиши учун ер участкаси танлашда - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси минтақалараро (минтақа) давлат инспекцияси билан;

қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўллар ва автомобиль йўллари, электр қуввати узаташ ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинидаги қўриқланадиган, сувни муҳофаза қилиш ва санитария ҳимоя зоналарида ер участкалари танлашда - тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланадиган ва уларни ишлатадиган ташкилотлар билан;

автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи бошқа объектлар учун ер участкаси ажраталадиган ҳолатларда - давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан келишилади.

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасига мурожаат олинган кундан бошлаб белгиланган муддат мобайнида ваколатли органлар томонидан хулосалар тақдим этилмаган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси келишилган ҳисобланади.

Ер участкалари ажратиб бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли органлар томонидан қўшимча хужжатлар тақдим этишга доир талабларни белгилаш тақиқланади.


26. Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни келишишда ваколатли органлар томонидан айни бир вақтда қуйидаги хулосалар берилади:

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хулосаси;

"ТошкентбошрежаЛИТИ" ДУКнинг хулосаси;

атроф-муҳитга таъсир этадиган лойиҳалар бўйича ер участкасини ажратиш мумкинлиги ҳақида Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосаси;

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг хулосаси;

Ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг хулосаси.

Хулосаларда унинг шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш бўйича мажбуриятларида ҳисобга олинадиган талаблар баён қилинади.


27. Ер участкалари ажратиб бериш бўйича ваколатли органлар билан келишилган материаллар Ишчи гуруҳга қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритилади.


28. Ишчи гуруҳ ер участкаларини ажратиб бериш бўйича келишилган материаллар асосида, йигирма кунлик муддатда танланган ер участкасини ажратиб бериш масаласини кўриб чиқади.


29. Объектни жойлаштириш учун вақтинча фойдаланишга ер участкасини ажратиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


30. Объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиш масаласи Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилиб, ижобий хулоса қилинганда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда ариза берувчига юборилади.



V БОБ. ЕНГИЛ ТУРДАГИ ҚУРИЛМАЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ЕР АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ

АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ,

ШУНИНГДЕК НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


31. Объектни жойлаштириш учун ер ажратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни ташкил этиш ва ўтказиш Ишчи гуруҳ томонидан тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан қуйидагича амалга оширилади:

Қурилиш бош бошқармаси (бунда ваколатли органларнинг хулосалари инобатга олинади) ва ариза берувчи томонидан тақдим этилган хужжатларни кўриб чиқиш;

ариза берувчи билан тўғридан-тўғри музокара жараёнида Тошкент шаҳрининг архитектуравий қиёфаси, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, объектнинг замонавий ёхуд миллий услубдаги дизайни, молиялаштириш манбалари ва бошқа таклифларини ва зарур хужжатларни қабул қилиш;

тўғридан-тўғри музокарада таклифларини баҳолаш ва энг мақбул ариза берувчини аниқлаш ҳамда натижаларини расмийлаштириш.


32. Ишчи гуруҳ:

Қурилиш бош бошқармаси ва ваколатли органлар томонидан ариза берувчининг объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги ижобий хулосалари билан келиб тушган материалларни қабул қилиб олганидан кейин навбатдаги тўғридан-тўғри музокара куни бўлиб ўтадиган кунга ариза берувчини таклиф қилган ҳолда кўриб чиқади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровлари бўйича зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этади;

тўғридан-тўғри музокарада қатнашиш учун берилган ариза берувчиларни рўйхатини шакллантиради ва қатнашувчилар ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинишини олдини олади;

ариза берувчи юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади;

тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ҳамда уларни расмийлаштиришда кўмаклашади.


33. Қурилиш бош бошқармаси томонидан Ишчи гуруҳга тақдим этилган ҳужжатларда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

Объектни жойлаштириш учун ажратилиши режалаштирилган ер участкаларининг тавсифи, фойдаланиш мумкин бўлган мақсади (савдо, хизмат ва бошқалар) ва жойлашган жойи;

ер участкасидан фойдаланиб бўлмайдиган мақсадлари (мавжуд бўлганда);

ваколатли органларнинг хулосалари ва қурилиш бош бошқармасининг объектни жойлаштириш мақсадга мувофиқ ёки номувофиқлиги тўғрисида якуний хулоса.


34. Объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиш бўйча ҳужжатлар йиғма жилдига Ишчи гуруҳ томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи учун йўриқнома (кейинги ўринларда матнда "Йўриқнома" деб юритилади).


35. Йўриқномада қуйидагилар бўлиши керак:

тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш тартиби ва бошқа маълумотни олиш мумкин бўлган маъсул шахснинг почта манзили, алоқа телефони, электрон почта манзили;

тўғридан-тўғри музокарада қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;

таклифларини расмийлаштириш бўйича талаблар; таклифини тақдим этиш тартиботига оид талаблар; объектни жойлаштиришни бошлаш ва якунлашнинг муддатлари; таклифларини баҳолаш тартиби;

автомобиллар тўхтаб туриш жойининг, ҳудудга кириш ва ҳудуддан чиқиш йўлларининг, ер участкасини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришнинг тахминий майдонларини аниқлаштирувчи ҳужжатлар;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиш бўйича мажбуриятлар;

маданий мерос объектларини ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни сақлашга қўйиладиган талабларга риоя этиш бўйича мажбуриятлар;

ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони бўйича таклиф;

назарда тутилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклиф;

бунда, энг мақбул таклифни танлаб олишни техник қисми, тижорат қисми, шунингдек энг мақбул таклифни танлаб олиш мезонлари бўлиши керак.


36. Тўғридан-тўғри музокараларда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

йўриқномада белгиланган талабларга мувофиқ тузилган таклифлар;

объектнинг фасадларини ва бош режасини ўз ичига олувчи лойиҳа эскизи (кундузги ва тунги вақтлардаги кўринишлари);

кўрсатиладиган савдо ёки хизматлар тури бўйича таклифлар;

лойиҳанинг талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Тўғридан-тўғри музокарада қатнашиш учун қўшимча хужжатлар тўғридан-тўғри музокара олиб бориладиган куни тақдим этилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барчаси ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Ишчи гуруҳ қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри музокара куни қўшимча хужжатларни қабул қилмайди:

белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин тақдим этилганда;

йўриқномада белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда хужжатлар тақдим этилганда;

қўшимча хужжатларни кабул килиш рад этилишининг бошқа асосларига йўл қўйилмайди.

Ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар, унинг қабул қилинмаслик сабабларини кўрсатган ҳолда ўша вақтнинг ўзида ариза берувчига қайтарилади.


37. Қабул қилиб олинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар тартиб рақамлари қўйилган махсус журналда рўйхатдан ўтказилади.


38. Ишчи гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ўз иш регламентини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

б) тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш вақтини объектив сабабларга кўра узоғи билан навбатдаги тўғридан-тўғри музокаралар кунига қолдириш (ариза берувчиларни огоҳлантирган ҳолда);

в) келиб тушган таклифларини кўриб чиқиш ва энг мақбул таклифни аниқлаш;

г) таклифлар йўриқнома талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ариза берувчини таклифларини рад этиш, бу ҳақда хабар бериш ва рад этиш сабабларини кўрсатиш;

д) бир нечта ариза берувчилар томонидан тақдим этилган таклифлар орасидан кўпчиликни овоз бериши йўли билан мустақил равишда энг мақбул таклифни аниқлаш;

барча тушган таклифлар йўриқнома шартларига мувофиқ бўлмаганда тўғридан-тўғри музокарани бўлиб ўтмаган деб эълон қилиш.


39. Ишчи гуруҳ қуйидагиларга мажбур:

ўз фаолиятини ҳозир бўлиш тартибида ташкил этиш;

тўғридан-тўғри музокараларни ташкил этиш, ишчи гуруҳ аъзоларини ва ариза берувчиларни иштирок этиши учун шароит яратиш;

таклифларни йўриқнома талабларига риоя қилинган ҳолда тақдим этилганини текшириш;

тўғридан-тўғри музокараларнинг ўтказиш жараёнини назорат қилиш;

энг мақбул таклиф тақдим этган шахсни аниқлашда холисона ёндошиш;

ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, тил бириктириш ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш тартибини бузадиган бошқа олдиндан кўрилмаган ҳолатлар аниқланган тақдирда, музокараларни ўтказишни тўхтатиш.


40. Таклифлар тақдим этилган мурожаат ва унга илова қилинган хужжатлар тўғридан-тўғри музокара куни кўриб чиқилади ва ушбу ҳужжатлар асл нусхалари ишчи гуруҳнинг маъсул котибида сақланади.

Барча ариза берувчилар тўғридан-тўғри музокаралар куни тақдим этилган таклифлар билан ошкора танишиб чиқиши мумкин.


41. Таклифларни баҳолаш ва энг мақбул таклифни аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

таклифларини лойиҳа эскизини баҳолаш;

ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони бўйича таклифини баҳолаш;

назарда тутилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклифини баҳолаш;

кўрсатиладиган савдо ва хизматлар тури бўйича таклифини баҳолаш;

лойиҳани амалга ошириш бўйича бизнес-режа (мавжуд бўлганда);

Лойиҳанинг ариза берувчининг ўз маблағлари, шунингдек кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги.

Зарурият бўлганда, таклифларини баҳолаш учун ишчи гуруҳ томонидан қўшимча равишда мазкур Низомнинг 13-бандидаги хужжатлар талаб қилиниши мумкин.


42. Ишчи гуруҳ энг яхши таклифни тақдим этган ариза берувчини энг мақбул таклиф эгаси деб эътироф этади.


43. Энг мақбул таклифни аниқлаш тўғридан-тўғри музокаралар кунида ўтказилади.

Энг мақбул таклифни аниқлаш юзасидан баённомада акс эттирипган хулоса ишчи гуруҳ аъзоларининг умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда ишчи гурух раҳбари ҳал қилувчи овозга эга бўлади.

Агар тўғридан-тўғри музокарада ишчи гурух аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашса ишчи гурух қарори қонуний ҳисобланади.


44. Ишчи гурух тўғридан-тўғри музокарларда кўриб чиқилган таклифлар натижаларини дарҳол эълон қилади ва баён шаклида расмийлаштиради.

Баёнда:

Ишчи гуруҳнинг таркиби;

Иштирок этаётган ариза берувчилар ва уларнинг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;

ер участкаси жойлашган жой ва унинг майдони;

ер участкасидан фойдаланишнинг мақсади;

энг мақбул таклиф берган шахс;

овоз бериш натижалари ва ишчи гурух аъзоларининг хулосаси;

ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддати, энг мақбул таклиф берган шахсни танлашга асос бўлган шартлар кўрсатилади.

Баён Ишчи гуруҳнинг барча аъзолари, энг мақбул таклиф берган шахс томонидан имзоланади ва ишчи гурух раҳбари томонидан тасдиқланади.


45. Ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижалари тўғрисидаги баён расмийлаштирилгандан кейин бир иш куни мобайнида Тошкент шаҳар ҳокимига тақдим этилади, ҳоким уч кунлик муддатда:

объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни ердан вақтинчалик фойдаланиш шартномасини тузиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш учун Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига юборади.


46. Энг мақбул таклиф эгаси Ишчи гуруҳ баёнида белгиланган мажбуриятларини бажариш бош тортган ёки уни рад этган тақдирда тўғридан-тўғри музокара натижалари ишчи гуруҳ томонидан бекор қилинади ва ишчи гуруҳ хулосаси билан белгиланган муддатларда такрорий тўғридан-тўғри музокара ўтказилади.

Такрорий тўғридан-тўғри музокарада дастлабки музокара шартлари қайта кўриб чиқилмайди.



VI БОБ. ЕНГИЛ ТУРДАГИ ҚУРИЛМАЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИ АЖРАТИБ

БЕРИЛГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ ВАҚТИНЧА

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, БЕКОР ҚИЛИШ


47. Юридик ва жисмоний шахслар уларга ажратиб берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларидан унинг муддати тугашидан олдин воз кечганларида;

юридик шахслар тугатилганида;

юридик ва жисмоний шахсларга ажратиб берилган ер участкасига бўлган узоқ муддатли фойдаланиш ҳуқуқи тугаганида;

объектни ишчи гуруҳ маъқуллаган эскиз лойиҳаси доирасидан четга чиққан ҳолда жойлаштирилганда;

юридик ва жисмоний шахслар мазкур низом табларига риоя қилмаганларида тугатилади.


48. Юридик ва жисмоний шахсларнинг уларга ажратиб берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари, ажратиб берилган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан ҳам тугатилиши мумкин.


49. Ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қуйилишида юридик ва жисмоний шахслар бу ҳақда камида ўттиз кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилади.


50. Мазкур низом талабларига риоя қилмаслик оқибатида юридик ва жисмоний шахсларга ажратиб берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги "Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 41-сонли қарорига мувофиқ туман ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияларининг (кейинги ўринларда матнда "туман ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар" деб юритилади) тақдимномаси ва Ишчи гурухнинг хулосаси асосида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бекор қилинади.


51. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратиб берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари муддати тугаганида, уларнинг яна ушбу ёки бошқа ер участкасига бўлган ҳуқуқни олиш ҳақида аризаси умумий тартибда кўриб чиқилади.



VII БОБ. ЕНГИЛ ТУРДАГИ ҚУРИЛМАЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИ АЖРАТИБ

БЕРИЛГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


52. Объектни жойлаштириш учун ер участкаси ажратиб берилган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини Ишчи гуруҳ маъсул котиби юритади ва доимий равишда ишчи гуруҳ раҳбарига ҳисобот тақдим этиб боради.


53. Ишчи гуруҳ маъсул котиби енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун ер участкаси ажратиб берилган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритишда қуйидаги маълумотларни жамлаб боради:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари, доимий рўйхатда туриш манзили, телефони;

ер участкаси ажратиб берилган жой манзили;

ер участкаси ажратиб берилган Тошкент шаҳар ҳокими қарорининг сана ва рақами;

ер участкаси ажратиб берилган узоқ муддатли вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқини муддати;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тўхтатилишининг асоси ва санаси.


54. Объектни жойлаштириш учун ер участкаси ажратиб берилган юридик ва жисмоний шахслар маълумотлар базаси очиқ бўлади.



VIII БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


55. Объектни жойлаштириш учун ер участкаси ажратиб берилган юридик ва жисмоний шахслар томонидан мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш белгиланган тартибда:

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши - Тошкент шаҳри қурилиш бош бошқармаси;

объектнинг жойлаштириш бўйича қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши - туман ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялари;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик бўйича қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши - Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;

инвестициявий мажбуриятлар қисмига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши - туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


56. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


57. Объектни жойлаштириш учун ер участкаси ажратиб беришда вужудга келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

ИЛОВА



Енгил турдаги қурилмаларии жойлаштириш

учун муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида

ер участкаларини ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


1. Енгил турдаги қурилмани жойлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлигига ариза беради.



Ишчи гуруҳнинг тўғридан-тўғри музокара кунлари








2-босқич

Ишчи гуруҳ


Енгил турдаги қурилмани жойлаштириш учун ер учаскасини ажратиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Қурилиш бош бошқармасига юборади.


тўғридан-тўғри музокара куни ариза олинган кундан кейин бир кунда








3-босқич

Қурилиш бош бошқармаси


1. Енгил турдаги қурилмани жойлаштириш учун берилган аризани кўриб чиқади.


2. Енгил турдаги қурилмани жойлаштириш учун аризани кўриб чиққандан кейин уни ваколатли органлар билан келишади.


3. Ер участкаси ажратишни рад этиш тўғрисида хулосага келинганда, рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномани белгиланган тартибда ишчи гуруҳга юборади.


ариза келиб тушган кундан бошлаб етти кунда








4-босқич

Ишчи rypyҳ


Қурилиш бош бошқармаси томонидан тақдим этилган билдиришнома асосли бўлганда бу ҳакда ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.


билдиришнома келиб тушган санада








5-босқич

Қурилиш бош бошқармаси


Қурилиш бош бошқармаси ваколатли органларнинг ижобий хулосалари олиниб, ер учаскасини ажратиш мумкинлиги ҳақидаги йўлланма хатини Ишчи гуруҳга юборади.


ариза келиб тушган кундан етти кун муддатда








6-босқич

Ишчи гуруҳ


Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни Ишчи гуруҳнинг навбатдаги тўғридан-тўғри музокаралар ўтказадиган санасида кўриб чиқилиши ҳақида ариза берувчини ёзма хабардор қилади.


Қурилиш бош бошқармасидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган куни








7-босқич

Ишчи гуруҳ


Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказадигаи санасида кўриб чиқилади.


Қурилиш бош бошқармасидан ҳужжатлар келиб тушгандан кейинги тўғридан-тўғри музокаралар кунида








8-босқич

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Ишчи гуруҳнинг баённомаси асосида энг мақбул таклиф эгасига ер участкасини ажратиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорини қабул қилиш ва аризачига етказиш


уч кунлик муддатда

       








































Время: 0.0329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск