ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 03.06.2019 й. 24-2019-Б-сон "Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2019 й. 1755-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2019 й.

N 1755-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

03.06.2019 й.

N 24-2019-Б


БУЙРУҒИ



Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари

учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сон буйруғи (рўйхат рақами 1755, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Ш. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари

учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш" тўғрисидаги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.".


2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.".


3. 39-банддаги "Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишлар" деган сўзлар "Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 40-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 218 ва 221-бандлардаги "Электр энергетикасида назорат бўйича давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 271 ва 418-бандлардаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси" деган сўзлар тегишлича "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 429-банддаги "гигиена сертификати ва мувофиқлик сертификатига" деган сўзлар "санитария-эпидемиологик хулосага" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 501-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"501. Ускуналарга хизмат кўрсатиш учун "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом"га (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ ўқиган ва йўриқномадан ўтган шахслар қўйилади.


9. 502-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"502. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясининг коммунал-маиший бўлимига қарашли ускуналарга хизмат кўрсатиш учун инспекцияларнинг Қоидаларига мувофиқ махсус курс ўқишидан ҳамда билимлар синовидан ўтган, шунингдек кириш йўриқномалари ва иш жойидаги йўриқномалардан ўтган шахслар қўйилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 июнь, 26-сон, 472-модда

















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск