ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар /

Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.06.2019 й. 522-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 июндаги

522-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон

шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизимида товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи ва сотиб олувчи юридик ва жисмоний шахслар, роуминг оператори, операторлар ва ваколатли давлат органларининг электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш, қабул қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш доирасидаги ўзаро муносабатлари тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда ЭҲФ деб аталади) - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат;


электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) - қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган талабларни бажарган ЭҲФларнинг айланиши ва уларни сақлаш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилган юридик шахс мақомига эга ахборот воситачиси;


роуминг оператори - ЭҲФларнинг марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилишини таъминлайдиган юридик шахс;


электрон ҳисобварақ-фактура идентификатори - ЭҲФни масофадан идентификация қилиш имконини берувчи роуминг операторининг ахборот тизими томонидан автоматик равишда белгиланадиган ЭҲФнинг ўзига хос рақами;


электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизимининг иштирокчилари (кейинги ўринларда иштирокчилар деб аталади) - ЭҲФ айланиш тизимида товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи ва сотиб олувчи юридик ва жисмоний шахслар;


QR-код - тасдиқланган ЭҲФга бириктириладиган ва ҳужжат қоғоз шаклида чоп этилганда кўрсатиладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида ЭҲФ ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код.


3. Ушбу Низом талаблари:

йўловчилар ташишни йўл чипталари билан расмийлаштиришга (шу жумладан авиа ва темир йўлларда);

товарлар (ишлар, хизматлар) нақд пулда реализация қилинган ҳолларда сотиб олувчига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанция беришга;

товарларнинг экспорт-импорт тарзида етказиб берилишини расмийлаштиришга;

қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси расмийлаштириладиган молиявий ижара (шу жумладан лизинг) шартномаси бўйича мол-мулкни топширишга, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 204-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбуриятлари юзага келадиган ҳоллар бундан мустасно. Бунда тегишли ҳужжатлар (молиявий ижара шартномасининг таркибий қисми бўлган ижара (лизинг) тўловлари жадвали; ҳисобварақ; ижарага (лизингга) олувчига ижара (лизинг) тўловларини тўлаш учун юборилган ёзма билдириш ва шу кабилар) билан расмийлаштирилган ҳар бир ижара (лизинг) тўловига ҳисобварақ-фактура ёзилмайди;

банк операцияларини мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма бериш орқали расмийлаштиришга тадбиқ этилмайди.

4. ЭҲФларни юбориш ва қабул қилиш телекоммуникация алоқа каналлари орқали операторларнинг ахборот тизимлари ёрдамида амалга оширилади.

ЭҲФлар алмашинуви электрон рақамли имзолар билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.


5. ЭҲФларни шакллантириш, юбориш, тасдиқлаш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъект ва оператор ўртасида тузилган шартнома (оммавий оферта) асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ОПЕРАТОРЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Қуйидагилар операторнинг вазифалари ҳисобланади:

ўз ахборот тизимини роуминг операторининг ахборот тизимига боғлаш;

ЭҲФларга хизмат кўрсатувчи дастурий-аппарат мажмуасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, иштирокчилар учун доимий фойдаланиш имкониятини яратиш;

ўз тизими орқали роуминг оператори томонидан ишлаб чиқилган форматдаги ЭҲФларни юбориш;

ЭҲФга оид фақат ID рақами, сотувчи, харидор, сана ва вақти тўғрисидаги маълумотларни ўзида сақлаш ҳамда тўлиқ маълумотларни Роуминг операторига узатиш.

7. Операторнинг дастурий-аппарат мажмуаларини сертификатлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


8. Оператор:

телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга;

ЭҲФларни сақлаш учун сертификатланган аппарат воситалари ўрнатилган эгалик ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларига (бинолар, иншоотлар, хоналарга);

ЭҲФларни шакллантириш, юбориш, қабул қилиш ва сақлаш имкониятини берадиган ахборот тизимига;

call-марказига ва ахборот технологиялари, молия, солиқ ёки бухгалтерия соҳаларида олий маълумот ҳамда камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлган камида бир нафар мутахассисга эга бўлиши лозим.

Оператор ушбу бандда белгиланган талаблар тўлиқ бажарилгандан кейин ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.


9. Оператор ўзининг маълумотлар базасида иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилиниши ҳамда ЭҲФлар конфиденциаллигини таъминлаши шарт, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.


3-БОБ. РОУМИНГ ОПЕРАТОРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


10. Қуйидагилар роуминг операторининг вазифаларни ҳисобланади:

ЭҲФларнинг операторлар ўртасида алмашиниши, марказлаштирилган ҳолда сақланиши, ҳисоби юритилиши, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимларига узатилишини ҳамда дастурий-аппарат мажмуасининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш;

ЭҲФ айланиш тизими доирасида операторлар билан ўзаро муносабатларни тартибга соладиган шартномада роуминг оператори томонидан операторнинг ахборот тизимига боғланиш учун берилган рўйхатга олиш маълумотларини (оператор идентификатори, логин ва паролни) кўрсатиш;

иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилинишини ҳамда тасдиқланган ЭҲФларнинг камида 10 йил давомида сақланишини таъминлаш;

ЭҲФнинг ҳаққонийлигини QR-код орқали текшириш имконини берадиган, уланган барча операторлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда операторлар билан маълумотлар алмашиш техник протоколи жойлаштирилган глобал интернет тармоғидаги расмий веб-сайтни юритиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан сақланаётган маълумотлар тўғрисида ахборот бериш;

операторларда ЭҲФ га оид фақат ID рақами, сотувчи, харидор, сана ва вақт тўғрисидаги маълумотлар сақланишини назорат қилиш ҳамда ўз ахборот тизимида ЭҲФ га оид тўлиқ маълумотлар сақланишини таъминлаш.


4-БОБ. ЭЛЕКТРОН ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

АЙЛАНИШ ТИЗИМИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз хоҳишига кўра операторни эркин танлаш;

ЭҲФ айланиш тизимида ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш йўли билан товарларни (ишлар, хизматларни) реализация ёки харид қилиш;

ЭҲФ айланиш тизимидан фойдаланиш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва амалий ёрдамлар олиш;

ЭҲФ айланиш тизимидаги носозликлар бўйича хизмат кўрсатувчи операторга мурожаат қилиш.


12. Иштирокчилар қуйидагиларга мажбур:

ЭҲФ айланиш тизими орқали товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилишда рақобат ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

операторнинг оммавий офертасида кўрсатилган шартларни бажариш;

ЭҲФлар ва электрон хабарларни операторга сақлаш учун топшириш;

ЭҲФ айланиш тизимида иштирок этиш мақсадида ишлаб турган ахборот ресурсларида ЭҲФларни жойлаштириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ЭҲФларнинг сақланишини таъминлаш;

электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, норма ва қоидаларга риоя этиш.



5-БОБ. ЭЛЕКТРОН ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


13. ЭҲФларни шакллантириш, юбориш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


14. Товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи томонидан махсус дастурий маҳсулот орқали ЭҲФ шакллантирилади ҳамда сотиб олувчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб оператор орқали роуминг операторига юборилади.


15. Келиб тушган ЭҲФ роуминг оператори томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги текширилиб, сотиб олувчига унинг оператори орқали етказилади ва ЭҲФ махсус дастурий маҳсулотда "етказилган" мақомига ўтказилади.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, роуминг оператори томонидан ЭҲФ қабул қилинмайди ва ҳужжат келиб тушган кундан кечиктирмасдан тегишли оператор орқали уни шакллантирган товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчига қайтаради:

ЭҲФни расмийлаштиришда мазкур низом талабларига амал қилинмаган бўлса;

ЭҲФга маълумотлар ва реквизитлар тўлиқ киритилмаган ёки хатолар билан тўлдирилган бўлса;

ҳақиқий бўлмаган электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолларда;

солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органидан товар-моддий бойликлар инвентаризациядан ўтказилиши муносабати билан маълум бир муддатга расмийлаштириладиган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилиш ва етказиш функцияларини вақтинча тўхтатиб туриш зарурияти вужудга келганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган бўлса.

16. Келиб тушган ЭҲФ сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилади. Бунда ЭҲФ "етказилган"дан "рад этилган" мақомига ўзгаради.


17. Сотиб олувчи тасдиқлаган ЭҲФ оператор томонидан роуминг оператори орқали товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчига юборилади. Бунда ЭҲФ мақоми автоматик равишда "етказилган"дан "тасдиқланган" мақомига ўзгаради. Шу пайтдан бошлаб ЭҲФ икки томонлама тасдиқланган ҳисобланади ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилади.


18. Товарларни (ишлар, хизматларни) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган жисмоний шахсларга реализация қилишда товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи томонидан шакллантирилган ЭҲФунинг электрон рақамли имзоси билан бир томонлама тасдиқланади.


19. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар роуминг оператори ва операторлар томонидан автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ваколатли давлат органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.


21. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш,

юбориш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати

1-босқич

Товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи


ЭҲФни шакллантириш ҳамда сотиб олувчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб оператор орқали роуминг операторига юбориш.


Реал вақт режимида







2-босқич

Роуминг оператори


1. Келиб тушган ЭҲФ ушбу Низом талабларига мувофиқлиги текширилиб, сотиб олувчига унинг оператори орқали етказиш;


2. Тўлдирилишида хатолар ёки камчиликлар мавжудлиги аниқланган ЭҲФ қабул қилмасдан тегишли оператор орқали уни шакллантирган товарларни (ишлар, хизматларни) етказиб берувчига қайтариш.


Реал вақт режимида







3-босқич

Товарларни (ишлар, хизматларни) сотиб олувчи


Келиб тушган ЭҲФни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этиш.


Ихтиёрий муддатда







4-босқич

Электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори


Товарларни сотиб олувчи тасдиқлаган ЭҲФни роуминг оператори орқали товарларни етказиб берувчига юбориш.


ЭҲФ товарларни сотиб олувчи томонидан тасдиқлангандан кейин реал вақт режимида

5-босқич

Роуминг оператори


ЭҲФ товарларни сотиб олувчи томонидан тасдиқлангандан кейинунга QR-код бириктириш.


Реал вақт режимида

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 июнь













































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск