ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2019 й. 527-сон "Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2019 й.

N 527



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ВЕСТМИНСТЕР ХАЛҚАРО

МАКТАБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Болаларга таълим бериш ва тарбиялаш тизимига илғор халқаро амалиётда синовдан ўтказилган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этиш, умумий ўрта таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, умумий ўрта таълим тизимига хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги ва "Westminster International School in Tashkent" масъулияти чекланган жамиятнинг Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини (кейинги ўринларда Мактаб деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Мактаб фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, уларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш;

гуманитар, табиий ва аниқ фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, ўқувчиларнинг чет тиллари ва ахборот-коммуникация технологияларини ўргатиш, ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитиш ва баҳолашнинг илғор усулларини жорий этиш;

ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш малакасини ошириш;

маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ўқув дастурларини жорий этиш, келгусида республикадаги илғор хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида битирувчилар ўқишини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш;

етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, таълим жараёнига юқори малакали мутахассислар, шу жумладан чет эллик ва чет элда илғор халқаро таълим амалиётлари ва таълим дастурларини жорий этиш соҳасида фаолият юритаётган ватандошларни жалб қилиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Мактаб нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади;

Мактабда ўқув-услубий ва таълим жараёни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ва бошқа етакчи хорижий умумтаълим ва олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда хорижий ҳамкорлар деб аталади) билан тузилган шартномалар асосида ҳамкорликда амалга оширилади;

Мактабда таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади;

Мактаб битирувчиларига таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжат билан бир қаторда (шаҳодатнома, аттестат) етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи халқаро даражадаги дастурларнинг дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади;

Мактабга қабул қилиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади;

таълим Мактаб томонидан белгиланадиган тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Мактабнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек белгиланган тартибда фаолиятини лицензиялашда амалий ёрдам кўрсатсин.


5. "Natural Eko Gaz" МЧЖнинг Мактабни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Бойкент кўчаси, 32-уйда жойлашган бино ва иншоотларда жойлаштириш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Мактабнинг жорий фаолиятини молиялаштириш, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек зарур ўқув ва лаборатория ускуналари, мебель, компьютер техникаси, ўқув ва методик адабиётлар билан таъминлаш ҳамда бошқа моддий-техник базасини шакллантириш:

Мактаб таъсисчиларининг маблағлари ва ўқувчиларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган тушумлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг, шу жумладан хорижий ҳамкорларнинг маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар:

Мактабга унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашсин;

қурилиш ва санитария меъёрларини ҳисобга олган ҳолда мактабга туташ ҳудудни ободонлаштириш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда мактаб буюртманомалари бўйича ушбу қарор доирасида жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мактаб маъмурий ходимларига, шунингдек уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгиланган тартибда мактаб буюртманомалари бўйича ушбу қарор доирасида жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мактаб маъмурий ходимларига, шунингдек уларнинг оила аъзоларига давлат божини ундирмасдан кўп маротабалик визаларни бериш ва узайтириш, шунингдек вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш ва узайтиришни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ҳамда "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон қарорлари билан қуйидагилар:

а) 2025 йил 1 январгача нодавлат умумтаълим муассасалари қуйидаги тўловлардан озод этилгани:

барча турдаги солиқлар (ижтимоий солиқдан ташқари) ва йиғимлардан, бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилади;

меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўлов;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар 2025 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

б) Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши, кейинги йилларда ўқувчиларни бепул (грант асосида) ўқитишни давом эттириш бўйича қарор нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан таълим олувчининг оилавий шароити ва унинг академик натижаларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилиниши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


11. 2021 йил 1 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, мактаб қурилиши учун мўлжалланган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган қурилиш материаллари ва пол қопламалари, сантехника буюмлари, мултимедиа маҳсулотлари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандга мувофиқ олиб кирилган ашёлар мақсадсиз фойдаланилган тақдирда имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ундирилади.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А.Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 июнь















































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск