ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2019 й. 525-сон "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2019 й.

N 525



"АНГРЕН" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ФАОЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Хорижий инвестицияларни, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосида Бекобод шаҳри аҳолисининг даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлигининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қўшиш ҳисобига "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда "Ангрен" ЭИЗ деб аталади) ҳудудини кенгайгириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сон Фармони билан зарурат бўлганда "Ангрен" эркин иқтисодий зонасига кирадиган ҳудуд ва унинг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланганлиги;

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун умумий қиймати 24,5 млн. AҚШ долларилик истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда "Ангрен" ЭИЗнинг бирлаштирилаётган ҳудудининг бош режаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига ишлаб чиқилишини;

истиқболли инвестиция лойиҳаларини "Ангрен" ЭИЗнинг бирлаштирилаётган ҳудудида жойлаштириш юзасидан уларнинг ҳужжатлари Тошкент вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда янгидан қўшилаётган ҳудудда "Ангрен" ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар унга белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш назарда тутилган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг белгиланган тартибда бизнес-режалари комплекс экспертизадан ўтказилишини ва техник-иқтисодий асосланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги ПҚ-4436-сон Фармони билан тасдиқланган "Ангрен" эркин иқтисодий зонасига кирадиган ҳудудлар рўйхатига иловага* мувофиқ қўшимча киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 июнь






































Время: 0.0246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск