Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2001 й. ПФ-2829-сон "Кон-металлургия саноати учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.04.2001 й.

N ПФ-2829


КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ УЧУН ЮҚОРИ

МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Қизилқумнодирметаллолтин" концерни ҳамда республика кон-металлургия тармоғи корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, таълим дастурларида ватанимиз ҳамда хорижий кончилик ва металлургия корхоналари томонидан тўпланган илғор тажрибадан кенг кўламда фойдаланган ҳолда замонавий ўқитиш услубларини жорий этиш, таълим жараёнининг ишлаб чиқариш билан алоқасини кучайтириш асосида кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Навоий давлат кончилик институти ўзининг юридик шахс мақоми ҳамда бюджетдан молиялаш манбаларини сақлаб қолган ҳолда "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни таркибига ўтказилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Навоий давлат кончилик институти "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни корхоналари ҳамда республика кон-металлургия тармоғи учун юқори малакали мутахассислар, шунингдек кончилик ва металлургия ихтисосидаги касб коллежлари учун муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича базавий олий таълим муассасаси ҳисобланади.


3. "Қизилқумнодирметаллолтин" концернининг пенсия ёшидаги юқори малакали мутахассисларини Навоий давлат кончилик институтида ўқитувчилик фаолиятига жалб этишни рағбатлантириш учун уларга тўланадиган пенсия миқдори тўла ҳажмда сақлаб қолинсин.


4. "Қизилқумнодирметаллолтин" концернига ўқишни тугатгач асосий ишлаб чиқаришларда мутахассислиги бўйича ишга келувчи ёш мутахассисларга корхоналар ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобидан қуйидагиларни беришга рухсат этилсин:

бериладиган суммани кейинчалик солиққа тортиладиган даромадга қўшмаган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравар миқдоригача йўл пули;

уй-жой сотиб олиш учун 10 йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида фоизсиз ссуда. Ёш мутахассис корхонада 5 йил ишлагандан кейин қолган сумма (кўпи билан 50 фоизи) корхона томонидан тўланиб, ссуданинг шу қисми кейинчалик солиққа тортиладиган даромадга қўшилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ўқув юртларини тамомлагандан кейин концерн корхоналарига ихтисоси бўйича ишга келувчи ёш мутахассисларга йўл пули ва уй-жой сотиб олиш учун фоизсиз ссудалар бериш тартибини ишлаб чиқиб тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги "Қизилқумнодирметаллолтин" концернининг асосли буюртманомалари бўйича юқори малакали ишчиларни, мутахассисларни ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларни "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни корхоналаридаги асосий ишлаб чиқаришда ишлаб турган даврда муддатли ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктирсин, зарур ҳолларда эса муқобил хизматни ўташга рухсат берсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Навоий давлат кончилик институти фаолиятини ташкил қилиш масалалари ҳамда "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов

































Время: 0.1536
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск